УЯЛИ ТЕЛЕФОН ТАЖОВУЗИ
29.1.2016 4387


   XXI аср замонадош ёшлар ҳаётига сезиларли ўзгаришлар кириб келди. Ўтган аср болалари мактаб, турли тўгараклар ва спорт марказларига чопган ҳамда вақтини шу каби машғулотлар билан мазмунли ўтказган бўлса, бугунги ёшларнинг қизиқиши бошқача. Энди уларнинг кўпчилиги интернет кафелари, техника воситалари сотиладиган жойлар, компьютер ўйинлари марказларига интилмоқда.

   Улар интернет тармоғига уланиш, янги ахборотларни олиш ва ўзаро дисклар, флешкалар, ахборотларни сақлаш, таниш воситаларидан имкон борича тез фойдаланишга ҳамда қизиқиши доирасидаги дўстлари билан янгиликларни ўртоқлашишга шошилмоқда. Замонавий технологиялар, бир қанча вазифалар ва қулайликларга эга уяли телефон, интернет, турли мавзулардаги видеофильмлар туширилган дисклар – ҳозирги ёшларнинг диққат марказида.

   Баъзи ота-оналар фарзандининг ёш бўлишига қарамай, уяли телефондан бемалол фойдалана олишини кўриб, хурсанд бўлишини айтади. Лекин уларнинг кўпи болалари телефон орқали нималар билан машғуллигини билмайди, тўғрироғи, назорат қилмайди. Болакай эса қўлида телефон, истаган, қизиққан маълумотларини ўртоқларидан кўчириб олиши ва ундан “завқланиши” мумкин. Шу тариқа, телефонга тушган ҳар хил беъмани, ёшига мос бўлмаган маълумотлар ҳам боланинг онгини заҳарламоқда.

   Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда уяли телефон орқали ҳаёсиз фильмларни тайёрлаш ва тарқатиш тез ривожланмоқда. Ҳозир ҳатто интернет ҳам ҳаёсиз ва зўравонлик акс этган фильмлар, тасвирларни тарқатишда уяли телефондан ортда қолмоқда. Бу эса дунё мамлакатларини жиддий ташвишга солмоқда. Қатор давлатлар жамиятда, айниқса, ёшлар орасида одоб-ахлоқ меъёрларининг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида кескин чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда. Хитой ҳаёсиз маҳсулотларни нафақат интернет, балки телефон орқали тарқатишга қарши кенг қамровли кураш ҳаракатларини бошлаб юборди. Австралия эса бундай маҳсулотларнинг интернет, қўл телефонлари ёки бошқа воситаларда тарқатилиши қатъий тақиқланиб, бу борада махсус қонун қабул қилинган.

   Мактаб ўқувчиларини тармоққа улашда аппаратнинг турига қараб, белгиланган меъёрлар асосида фақат оддийларига улаш керак. Яъни, уларда камера, диктафон, флеш карта, “bluetooth” бўлмаслиги керак. Ўқувчиларга фақат кириш-чиқиш қўнғироқларини қабул қилувчи ва хабар йўлловчи аппаратлардангина фойдаланишга рухсат берилиши лозим.



Акбаршоҳ Расулов тайёрлади

muslim.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217563
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24642