ҒУРУРНИНГ ТУРЛАРИ
30.11.2017 4752

 

Ғурурга кетишнинг бир нечта турлари бор. Улардан баъзилари билан танишиб чиқайлик:

 

Улар: “Нақд насиядан афзал”, дейдилар. Уларнинг фикрича, бу дунё нақд, охират насия. Демак, бу дунё охиратдан афзал ва уни устун қўйиш керак...

 

Динсизларнинг бу сафсаталари мутлақо нотўғридир. Агар нақд билан насия тенгма-тенг бўлса, ўйлаб кўриш мумкин. Аммо уларнинг ўзлари бу дунё тижоратида ҳам бир сўм нақд ўрнига икки сўм насияни жон-жаҳдлари билан қабул қиладилар. Агар бирга ўн ёки юз бўлса-ку, қўяверасиз. Бу масалада дунё ва охират орасидаги фарқ қанча? Нима учун охиратнинг насиясини эътиборсиз қолдирадилар?!

 

Улар (ўзларича): “Аллоҳ карамли Зот. Биз Унинг авф-мағфиратидан умидвормиз”, дейдилар. Уларнинг даъвосига кўра, Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, ноумид шайтон, имон бўлганидан кейин умид қилса бўлади...

 

Бу гапларнинг сиртига қарасангиз, тўғрига ўхшайди. Аммо аслини олганда, шайтон айнан шулар билан инсонни алдайди. Агар сирти гўзал бўлмаса, қалб ҳам алданмайди.

 

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Оқил ўз нафсини ҳисоб қилиб, ўлимдан кейинги (охират ҳаёти) учун амал қилади. Ожиз эса нафси ҳавосига тобе бўлиб, Аллоҳдан “умид” қилувчи кишидир” (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Байҳақий, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган. Ҳоким ҳадис санади саҳиҳ, деган).

 

“Нафсни ҳисоб қилиш” деганда, банда қиёмат куни ҳисоб қилинмасидан олдин, дунёдалик чоғида яхши ва ёмон амалларини сарҳисоб қилиб, ўзини тергаши, яхши амалларини янада кўпайтириши, ёмон амаллардан тийилиши, гуноҳларига тавба ва истиғфор айтиши тушунилади.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда инсонларни икки тоифага бўлмоқдалар: оқил ва ожиз. Хўш, улар орасини ажратиб турувчи асосий фарқ нимада?

 

Муҳаммад Муборакфурийнинг “Туҳфатул аҳвазий” китобида мазкур ҳадис қуйидагича шарҳланган: “Оқил барча ишларини оқибатига назар солган ҳолда пухта амалга оширади ва шу билан бирга мудом ўз нафсини тергайди. Нафсини тергаш билан уни ўзига бўйсундиради, нафсига қаттиқ туради. Натижада нафс бандага итоат этувчи хокисор нафсга айланади. Шунингдек, оқил қабрида Парвардигори тарафидан бериладиган илоҳий нурга эга бўлиш, охиратда нажот топиши учун тириклигида солиҳ амалларни қилади. Ожиз эса ишларга калтабинлик билан назар ташлайди ва ўзини шаҳватларга қул бўлишдан тутиб тура олмайди. Натижада у ҳаром ишлар атрофида ўралашиб қолади. Бундай банда қиладиган ишини қилиб бўлгач, гуноҳ содир этиб, нуқсон ва камчиликларга йўл қўйиб, энди ўзини ноқулай ҳам ҳис қилмайди, балки Аллоҳ менинг гуноҳларимни аниқ кечириб юборади, деб Аллоҳдан умид қилади”.

 

Тийбий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ожизнинг ҳавойи нафси ўзидан устун келади. У нафси хоҳлаган ишни қилиб кетаверади. Устига-устак кейин истиғфор ва тавба қилмай жаннатга киришни орзу қилади”.

 

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Амал қилмасдан жаннатга киришни исташ гуноҳлардан биридир”.

 

Бундай кимсалар ҳалол-ҳаром аралашган бир сўмни инфоқ қилиб, одамларнинг ўн сўмини ноҳақ ўзлаштиради, уни садақа қилганнинг эвазига берилди деб билади. Бу жаҳолатнинг энг каттасидир.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218889
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47185
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45648
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24751