Қуръонни осон ўрганишдаги 9 қадам
9.4.2016 4906


1. Ният қилиш.

    Исломда ҳар бир ҳаракат ният қилиш билан бошланади (баҳоланади). Ҳар қандай иш , жумладан, Қуръонни ўрганиш ҳам ягона ният қилишдан, яъни Аллоҳдан рози бўлиш билан (Унга таваккал қилиш билан) бошланади ва фақат шундагина у ютуқларга ҳамда олий мақсадларга имкон яратади.

 

2. Эътиқод мустаҳкамлигини амалга ошириш ва зиёндан йироқ бўлиш.

   Эзгулик эзгуликни келтириб чиқаради ёки аксинча, тақдирдан (борлиқдан) йироқлашиш иймондан йироқлашишга олиб келади. Қуръонни ўрганишда эътиқоднинг мустаҳкам бўлиши, ундаги кўрсатмаларга амал қилиш, гуноҳлардан сақланиш муҳим. Мунтазам гуноҳларга ботган инсоннинг юраги Қуръонга очилиши мушкул, у ўзига Қуръон нурини сингдира олмайди. Атрофингизни эзгулик билан ўранг, Аллоҳнинг ҳидоят йўлига етакловчи инсонлар билан мулоқотда бўлинг.
     Хотирани кандай яхшилаш керак деган саволга жуда оддий жавоб бериш мумкин: гуноҳ амаллардан сақланиш, яъни гуноҳлардан йироқлашишимиз ибодатда мустабид (мустаҳкам) бўлишимизга имкон беради.

 

3. Тажвид (Қуръон тиловати қоидаси)ни ўрганиш.

     Қуръонни ўрганишда уни туғри урғу билан талаффуз қилишимиз, орфоэпик меъёрларни билган ҳолда қироат қилишимиз керак. Қуръонни тўғри ўқиш Яратганга яқинлашишдаги, Қуръон илмига эришишдаги муҳим шартлардан бири ҳисобланади.

 

4. Кунлик ўқишга одатланиш.

     Қуръонни ҳар куни ўқиш билан шуғулланишга одатланинг. У сизнинг одатингизга айланиб қолиши учун ҳар куни ўқишга вақт ажратинг. Агар бир кунда 5 оятдан ўқишга киришсангиз, вақти келиб, сиз сезиларли даражада Қуръоннинг бир қисмини ёд оласиз.

 

5. Қуръонни куннинг биринчи ярмида ўқинг.

    Уни ўрганшга энг яхши фурсат— бу бомдод намозидан кейинги бўлган вақт. Сабаби, бу миямизнинг тиниқлигини таъминлаб берувчи энг қулай пайтдир. Гарчи кўпчилигимизга сахар вақт уйғониш қийин бўлса-да, бунга одатланиш сизга Муқаддас Битикни ўрганишга енгиллик яратади.

 

6. Овоз чиқариб сўзлашиш.

    Оила аъзоларингиз ёки дўстларингизнинг бирортаси билан овоз чиқариб ўқишга (гапиришга) одатланинг. Бу ўзингиз ёлғиз ўрганишингиздаги сезилмаган майда хатоликларни билишда ва ўзингизни текшириб боришингизга катта имкониятдир. Бундан ташқари овоз чиқариб сўзлаш ўрганиш жараёнини мустаҳкамлайди ва хотирада яхши қолади.

 

7. Биргаликда ўрганиш.

    Қуръонни ўзлаштиришда унинг сураларини, йўқ деганда, сиздек биладиган инсон билан ўрганишга ҳаракат қилинг. Бу Қуръонни ўрганишда сизга яхшигина рағбатлантириш бўлади. Дўстингиз бн ўзаро мусобақалашиш орқали бир-бирингиздан ўзиш сизнинг билимингизни мустаҳкамлайди ва жараённи тезлаштиради.
       Аллоҳ Таъоло Қуръонда айтади: "Бир-бирингиз билан солиҳ амалларда ўзишга ҳаракат қилингиз". (2:148)

 

8. Ёдлашни тизимли йўлга қўйинг.

     Янги сураларни ёдлаш: энг қулай вақт бу фажр намозидан кейинги вақтдир. Такрорлаш: 7 кун ўтказиб, оят ва сураларни ёдлашга тушинг. Ва уларни такрорланг, ўзингизни текшириб боринг. Агар сиз доимий тарзда ўзингизни текшириб бормасангиз ва ўрганганларингизни такрорлаб турмасангиз, ёдингиздан кўтарилиб боради. 

     Уйқудан олдин эртанги ёдламоқчи бўлганларингизни ўқиб чиқинг. Олдиндан ўқиб қўйиш ўрганилган сўз ва ибораларни мияда қолиш жараёнини енгиллаштиради, қолаверса, талаффуздаги муаммоларни бартараф этади. 

 

 

9. Тўғри овқатланинг.

    Хотирани мустахкамлашда мияга В гуруҳи витаминлари ва минераллари керак бўлади. Мева-сабзавотлар, балиқ хотирани яхшилайди. Асосан ёнғоқ истеъмол қилишга эътибор қаратинг.

 

Шаҳнозабегим Иминова тайёрлади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218885
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45642
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750