Уммон ортидаги ислом
20.10.2015 4372

     Олимларнинг таъкидлашларича, Америка қитъасига Колумбдан бир неча йиллар олдин андалусиялик мусулмонлар боришган. АҚШдаги фуқаролар урушида қаҳрамонлик кўрсатган Петр Салим ҳам мусулмонлардан эди. АҚШни мустақил респуб­лика сифатида тан олган илк давлат ҳам Марокаш Султонлиги бўлган (1777).
     АҚШга мусулмонлар оқимининг дастлабки тўлқини 1820-1851 йиллар орасида етиб келган. Бу пайтда қора танли кишиларни қул сифатида Африка қитъасидан океан ортига олиб боришган. Биринчи масжид ва исломий ташкилот 1913 йили Нью-Жерсида очилган. Масжид­лар қуришни мусулмонлар ўз ташаббус ва маблағлари ҳисобига амалга оширганлар.
     Биринчи жаҳон урушидан сўнг Сурия, Фаластин, Иордания ва Ливандан, 1947-1960 йиллар Ҳиндистон, Покистон, Шарқий Европа ва собиқ Совет Иттифоқидан келганлар ҳам кўпчиликни ташкил этган. 1967 йилдан кейинги даврда мусулмон иммигрантларининг кўпчилиги Яман, Миср, Туркия, Марказий Осиё, Кувайт, Саудия Арабистони, Ироқ, Афғонистон фуқаролари эди. 2005 йили турли давлатлардан келган 96000 га яқин мусулмон АҚШ фуқаролигини олган бўлса, 2009 йили 115000 мусулмон Қўшма штатлар фуқароси бўлди. 1820-1997 йиллар давомида мусулмон давлатларидан 3,3 миллион киши бу давлатга кўчиб келдилар.
     Туркистон-Америка Ассоциа­циясининг президенти Абдуллоҳ Хўжанинг маълумотларига кўра, АҚШда бугунги кунда 20 мингдан ортиқ этник америкалик ўзбеклар истиқомат қилишади. Уларнинг аксарияти бундан 30-40 йил илгари Осиё ва Европадан кўчиб келишган.
     АҚШнинг энг катта шаҳри – Нью-Йорк. У Американинг бош­қа шаҳарларига ўхшамайди. Дунёдаги энг кўп тилда сўзлашадиган шаҳар ҳам Нью-Йоркдир (шаҳар аҳолиси 800 дан ортиқ тилда сўзлашади). Шаҳарга йилига 56 миллион сайёҳ ташриф буюради. Нью-Йорк шаҳрида қарийб 8,5 миллион киши истиқомат қилади (2014). Нью-Йорк – АҚШдаги мусулмон жамоаларининг ҳам энг йирик маркази. Мусулмонлар штат аҳолисининг қарийб 4 фоизини, Нью-Йорк шаҳри аҳолисининг 10 фоизини ташкил этади. Масжидлар энг кўп жойлашган ҳудудлар бўйича Нью-Йорк штати етакчилик қилмоқда. Ушбу штатда 257 та масжид бор. Калифорния штатида 246 та, Техасда 166 та, Флоридада 118 та, Иллинойсда 109 та, Нью-Джерсида 109 та масжид мавжуд.
      АҚШда барча динлар қатори Исломга эътиқод қилувчилар учун ҳам кенг шароитлар мавжуд. 




Давронбек ТОЖИАЛИЕВ 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218538
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98092
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47130
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45546
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24729