ТИЛИНГИЗНИ АСРАНГ!
23.4.2016 5340

     Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмонни сўкишлик фосиқликдир" дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
    Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилган ҳадисда Ниёз ибн Ҳимор қуйидагиларни айтадилар: "Мен Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга "Эй Аллоҳнинг Расули! Бир одам мени сўкса, у ўзимдан паст бўлса, ундан ғолиб келадиган бўлсам, менга бирор нарса бўладими?" деб сўрадим. У зот: "Икки сўкишган, обрўйини тўкаётган ва ёлғон гапираётган кишилар икки шайтондир" дедилар.
    Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва сал¬лам билан бирга ўтирган пайтларида бир безори одам келиб, у кишини ҳақорат қилаверди. Бир оз сукут қилиб сўнгра ҳақоратга яраша раддия бердилар. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, бошқа жойга равона бўлдилар. Сабабини сўраганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳуга караб: "Сизни ҳақорат қилаётган кишига сукут қилиб турганингда сизнинг ўрнингизга бир фаришта жавоб қайтариб турган эди. Раддия бера бошлаганингиздан кейин фаришта кетиб, ўрнига шайтон келди. Шунинг учун мен туриб кетдим", деган эдилар.
     Аллоҳ таоло ўз бандаларининг айбу нуқсонларини яшириб ўрталарига парда солиб туради. Мўмин одам шу парданинг йиртилишига йул қўймаслиги лозим. Ҳадиси шарифда айтилади: "Икки мусулмон ўртасидаги Аллоҳ қўйган пардани кимки ёмон сўз билан йиртса, демак, у Аллоҳнинг пардасини йиртган булади" (Имом Байҳақий ривояти).
    Тилингиз жиловини қўйиб юборманг, токи у сизни ҳалокат, фиску-фужур ва азобга гирифтор қилмасин! Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига шундоқ хам муҳтожмиз-ку! Ҳожатимизни солиҳ амал ва мусулмонлар ҳурматини сақлашлик би¬лан тилайлик. Шояд шунда Аллоҳ таоло бизларни Ўз раҳматига мушарраф этса, Унинг Ўзи дуо ва илтижоларни ижобат қилувчидир!

 

Мақсудхон Иномхонов 

“Саид Насимхон Тўра” жомеъ масжиди имом ноиби

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218882
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98164
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45640
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750