Танадаги PH меъёри ва Набавий тиббиёт
17.5.2018 3141

Бугунги кунга келиб, барчамиз инсон организми фаолияти ва касалликларнинг олдини олиш усуллари ҳақида жуда кўп маълумотларга эгамиз. Лекин, шунга қарамай соғлиқни сақлаш муаммоси долзарблигича қолмоқда. Яқинда Россия давлати Диний идораси қошидаги “Аёллар гимназияси” тиббиёт ходими Альфия хоним Каримова ҳозирги кунимизда қулоққа кўп чалинаётган “организмдаги PH меъёри” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирди. Ва бу мавзунинг Суннати Набавийга алоқаси ҳақида жуда гўзал тарзда тушунча берди.

Келинг, аввало PH меъёри нима эканини билиб олайлик.

Ишқорли – кислотали меъёр (PH меъёри) – бу организмнинг ўз-ўзини бошқаришида асос бўлувчи кислота ва ишқорли муҳитнинг мувозанатидир.

Бизнинг организмимиздаги меъёр, яъни, қоннинг PH меъёри – 7.35-7.4 (бундан ташқари сўлак, сийдик, ички аъзоларнинг ҳам ўзига хос PH меъёри мавжуд). Ушбу кўрсаткичдан меъёрнинг бузилиши турли патологик ўзгаришларга олиб келади. Чунки, кислотали муҳитнинг ошиб кетиши оқибатида ҳужайраларнинг қувват ишлаб чиқариш ва шикастланган ҳужайраларни қайта тиклаш функцияси сустлашади, организмдаги темир моддасининг парчаланиши секинлашиб, чарчаш ва турли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу ҳужайраларга кислород ва озуқа моддаларининг тўлиқ етиб келмаслиги оқибатида юз беради.

Ишқорий – кислотали муҳитнинг бузилишига нотўғри овқатланиш, жисмоний ва руҳий зўриқиш, асабийлашиш каби факторлар таъсир қилади.

Организмда кислотали муҳитнинг ошиб кетиши – ацидоз ва унинг ишқорий меъёрининг ошиши – алкалоз КИР таҳлили (кислотали – ишқорли реация) ёрдамида аниқланади.

Ацидознинг ўти оғир ҳолатларида бемор шифокор назорати остига олинади ва организмга турли туз, калий, кальций, магний эритмалари юборилади. Булар юрак, қон-томир тизимини фаоллаштирувчи электролитлар. Бу моддаларнинг етишмовчилиги юрак аритмияси, юрак санчиғи, мускулларнинг тортишиши, асабийликни келтириб чиқаради.

Оддий уй шароитида эса ушбу моддаларни овқат рационимизни тартибга келтириш орқали организмга етказиб беришимиз мумкин. Бундай рацион эса Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида 14 аср аввал баён қилинган экан.

“Аёллар гимназияси”нинг спикери Альфия хоним Каримова ўз нутқида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида кўплаб учрайдиган маҳсулотларнинг беҳисоб фойдали жиҳатлари ичида, PH меъёрини тиклашда ҳам  аҳамияти беқиёс эканини таъкидлади. Ушбу маҳсулотлар қуйидагилар:

  1. Анжир.
  2. Хурмо.
  3. Сут.
  4. Сув.
  5. Асал ва асал маҳсулотлари. (прополис, гул чанги...) табиий антибиотик. Асални илиқ сувга қўшиб ичиш фойдали.
  6. Қора седана (ёғи ва уруғи).
  7. Хилба. Аёллар саломатлиги учун муҳим Эстроген гармони ишлаб чиқарилишини яхшилайди.
  8. Зайтун мойи.
  9. Балиқ ва балиқ мойи.
  10.  Буғдой. Хусусан ундирилган буғдойнинг кўкати организмни ёшартириш хусусиятига эга.
  11.  Гўшт. Организмни оқсил моддаси билан таъминлаш учун камида ҳафтада 1-2 марта истеъмол қилиш тавсия қилинади.
  12.  Ош тузи. Суннатга мувофиқ овқатдан олдин ош тузининг бир неча донасини истеъмол қилиш организмдаги тузли кислота муҳитини меъёрда ушлайди.
  13. Тухум. Ҳафтада 2-4 мартагача истеъмол қилиш фойдали.
  14.  Куркума, занжабил, корица.
  15.  Заъфарон.
  16.  Кўпроқ мева ва сабзавот истеъмол қилиш.

Шунингдек, Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида анор, банан, узум, тарвуз, қовун, шафтоли, беҳи, лимон, писта, ёнғоқ, исмалоқ, бодринг, сабзи, пиёз, саримсоқ пиёз, қовоқ каби фойдали неъматлар ҳам зикр этилган.

Ҳозирда кенг тарқалган ярим тайёр маҳсулотлар, химиявий қўшимчалар билан бойитилган колбаса ва гўшт маҳсулотларининг ўрнига Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам буюрган фойдали табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш соғлиғимизни сақлашда ва бетоб бўлсак тезроқ оёққа туришимизда ёрдам бўлади. Иншааллоҳ!!

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217705
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24657