Табиатдаги мўъжизалар: Ҳашаротхўр ўсимликнинг ўз ўлжасини овлашдаги ҳийласи
3.5.2018 2812

Буюк Британиянинг Бристол ва Кембридж университетлари тадқиқотчилари табиатда учрайдиган ҳашоратхўр ўсимлик “кўзачи Непентес” (кувшиночник Nepēnthes) кўпроқ ўлжани ўзига жалб қилиш учун маълум вақтга ўзини “ухлаётгандек” қилиб кўрсата олишини кузатдилар, дея хабар беради vesti.ru сайти.

Бристол университети қошидаги Биология фанлари мактаби доктори Ульрике Бауэр ҳашоратларни тутишда ўзидан ширали суюқлик ажаратадиган  Nepenthes rafflesiana туридаги ўсимлик устида узоқ кузатувлар олиб борди.

“Ўсимликнинг ўлжани тутиш учун мўлжалланган “қопқони”нинг юзаси доимо жудаям ёпишқоқ, ширали суюқлик билан қопланиб туради. Лекин, куннинг баъзи вақтларида унинг юзаси қуриб қолади. Гул “оғзининг қуп-қуруқ бўлиши, унинг жонсизлигини ёки “уйқуда”лигини билдиради, гўё. Бундай вақтларда гуллар ҳашоратларни овламайдилар ва ютмайдилар, лекин нима учун? Ахир табиат қонунида “табиий сараланиш”, деган нарса бор. Бунга кўра, онгсиз бўлган ўсимликлар ҳаёт жараёни тўхтаб қолмаслиги учун доимо фаолиятда бўлиши керак-ку ”, дейди доктор Бауэр.

Борнео оролидаги ёввойи ҳолда ўсувчи “кўзачи Непентес” ўсимликларини синчиклаб ўрганган доктор Бауэр ўсимликнинг кундузги вақтларда баъзан қуриб қолишига қарамай, у айнан шу вақта кўп миқдордаги ҳашоратларни ўз ичига тўплаганига гувоҳ бўлди.

Олимлар бунинг сири нимада эканини билишга қизиқдилар ва лаборатория шароитида “кўзачи” гулининг “қопқони оғзи”ни тинимсиз шакарли сув билан намлаб турдилар. Тажриба шуни кўрсатдики, тинимсиз равишда намланиб турган “қопқон”га аввалгига қараганда 36% камроқ ҳашорат келиб тушди.

“Чумолилар жамоавий ҳашоратдир. Аввалига жамоадан бир вакил яқин атрофдаги энг яхши озуқа манбаини излайди. Шу тариқа у ичи ширин нектарга тўла “кўзачи” гулини излаб топади. Гулнинг “оғзи” қуруқ бўлгани учун разведкачи чумоли гулнинг ичига бемалол кириб, унинг ширин нектарини татиб кўради. Шундан сўнг, у бемалол қуп-қуруқ турган “қопқон оғзидан” чиқиб,ортидан ўз жамоасини эргаштириб келади.

Агарда гулнинг “қопқони” доимо ширали бўлиб турганида эди, разведкачи чумоли қопқонга тушар ва ортга қайтолмас, табиийки ўз жамоасини ҳам бу ерга етаклаб келолмаган бўлар эди.

Демак, “кўзачи Непентес” куннинг маълум вақтида ўз фаолиятини тўхтатиб қўйиш орқали, қопқонга янада кўпроқ ўлжа келиб тушишини таъминлар экан. Илк қарашда заифлик ва камчиликдек кўринган ушбу хусусият, ўсимликни яратиб унга ризқнинг ўз оёғи билан келишини таъминлаб қўйган Яратгувчининг пухта ўйланган режаси экан!

Қуръони Каримда марҳамат қилинганидек, “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!..” (Ҳуд сураси, 6-оят).

Ёки Жанобимиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларида келганидек: “Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда эди, албатта, сизлар ҳам эрталаб оч учиб чиқиб, оқшомда қорни тўқ бўлиб қайтадиган қуш мисоли ризқлантирилар эдингиз” (Имом Термизий).

Етти оламни яратиб унинг энг митти ҳашоратларигача ризқни таъминлаб қўйган, жамики жонзотларнинг Ҳолиқи бўлмиш Марҳаматли Зотга ҳамдлар бўлсин!

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218754
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98144
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47161
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45611
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24743