ШУКР ҚИЛАЙЛИК
9.10.2017 4040

Аллоҳ таоло Қуръонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни «Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир», деб бизларни ҳабибибмиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан намуна олишга тарғиб қилди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига барча барча соҳада намуна эдилар. Жумладан шукр қилиш борасида ҳам.

 

Аъто ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Оиша розияллоҳу анҳу онамиз ҳузурларига кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг ажиб ҳолатлари ҳақида гапириб беришларини сўрадим. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз йиғлаб юбордилар ва бундай сўз бошладилар:

 

"Қайси бирини айтиб берай, барча ҳоллари ажойиб эди. Бир кеча ёнимга келдилар. Бирга ётоққа кирдик. Баданларимиз бир-бирига тегиб турарди. "Ей Абу Бакрнинг қизи! Мен энди Раббимга ибодат қилайин", дедилар. Мен: "Сизга яқин бўлишни мен жуда яхши кўраман", дедим ва у Зот ўринларидан турдилар, бориб мешдан таҳоратга сув олдилар. Таҳорат олаётиб, кўп сув ишлатмадилар. Кейин намозга турдилар. Шу ҳолда йиғлай бошладилар. Ҳатто кўз ёшлари кўкракларига оқди. Рукуъга бордилар, йиғладилар. Саждага бордилар, йиғлайвердилар. Саждадан муборак бошларини кўтарганларида ҳам йиғлаётган эдилар. Ўша кеча фақат шундай ўтди. Билол розияллоҳу анҳу келиб намозга азон айтгунига қадар йиғидан тўхтамадилар. "Ей Аллоҳнинг Расули! Нега йиғлайсиз? Сизни йиғлатган нима? Сизнинг аввалги ва кейинги барча гуноҳларингиз кечирилган-ку?" деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: "Шукр қилувчи бандалардан бўлмайинми? Ахир Аллоҳ таоло: "Албатта, осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча билан кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун бир (Яратувчи ва Бошқариб турувчи Зот борлигига) оят-аломатлар бордир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва Ернинг яратилишидан тафаккур қилиб" Парвардигоро, бу(борлиқ)ни беҳуда яратганинг Йўқ! Сен(беҳуда бирор иш қилиш айбидан) Поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил!", дейдилар”. (Оли Имрон сураси, 190-191-оятлар мазмуни)оятларини нозил қилган-ку!" дедилар”.

 

Азизлар қаранг барча гуноҳлари кечирилган зот шукр қилиш учун кечалари ухламасдан, оёқлари шишиб кетгунча намоз ўқиб, йиғлаб, худога муножот қилмоқдалар. Бизчи? Биз? Тоғдек тоғдек гуноҳи бўла туриб хотиржам ухлашимизни қаранг! Ахир барча нарсада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзимизга намуна қиламиз деб, нега энди, дангасалик қиляпмиз?!

 

Аллоҳим барчаларимизни вақт қадрига етиб сенга ибодат қилиш билан шукр қилувчи бандаларингдан бўлишимизни насиб айлагин. (Омин!)

 

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217096
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24605