Шариатдаги жазоларни жоҳилона нотўғри қўллаш.
25.8.2019 1360

3 РАДДИЯ

Шариатдаги жазоларни жоҳилона нотўғри қўллаш.

Бузғунчи гуруҳлар Ислом манбаларини ғаразли мақсадлари йўлида қўллашади. Ваҳоланки, жазолар ижросини ҳар ким ўзича (жаҳл ва зулм билан) ҳукм қилиши мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиснинг умумий мазмунига кўра: “Имкон қадар мусулмонларга жазо қўллашдан четда бўлинг. Агар бирор хато қилаётган мусулмонни кўрсангиз дарҳол жазоламанг. Чунки мусулмонга бирор ёмон иши учун жазо бермай хато қилиш, уни ноҳақ жазолашдан яхшироқдир” 1, дейилади.

Шунингдек, Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу: “Мен учун гумон сабабли жазо беришдан кўра, иккиланиш туфайли бирор жазо қўллашни бекор қилиш афзалдир”2, деган.

Ислом динида жорий этилган жазоларни қўллаш учун аввало ушбу жазоларнинг асл мазмун-моҳиятини, уларнинг таг маъносини, жазо қўлланилаётган давр ва шарт-шароитни билиш талаб этилади.

Умар розияллоҳу анҳу ҳукмронлик қилган даврда агар мамлакатда очарчилик бўлса, ўғрилик учун жорий қилинган жазони қўлланилиши тўхтатилган. Қуръони каримда қуйидагича буйруқ келган бўлсада: «Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг – қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳдан (берилган) азоб сифатида – қўлларини кесингиз!3 Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир» (Моида сураси, 38-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадиснинг умумий мазмунига кўра: “Қурғоқчилик вақтида ўғрининг қўлини кесмангиз”4, дейилган бўлса, бошқа бир ҳадисда эса очарчалик вақтида қўл кесишдан қайтарганлар5.

Юқорида келтирилган маълумотлар Ислом динида инсон ҳаётининг ҳимоясига қаратилган эътиборнинг яққол ифодасидир. Умар розияллоҳу анҳу томонидан жазонинг қўлланилмаслиги, бу шариатга амал қилмаслик ёки жазо қўллашни инкор этиш ҳисобланмайди. Балки, бу жазо қўллашда вазият, шарт-шароитни ҳам ҳисобга олиш лозимлигини англатади. Жазони шароитга кўра қўллаш ундан четга чиқиш эмас, балки, унинг доирасидаги иш ҳисобланади6.

1 Имом Байҳақий. ас-Сунан ал-Кубра. Дар ал-кутуб ал-илмия, 1990. Ж. 8. – Б. 413.
2 Ал-Мусаннаф. – Б. 511.
3 Шариатда бу жазо учун белгиланган ўғрилик миқдори – 10 дирҳамлик пул буюм ёки шунча баҳоланувчи бошқа матоҳ бўлиб, уни ўғирлаган шахс балоғат ёшига етган бўлиши, ўғирланган нарса аниқ бировнинг мулки бўлиб, уни кўчадан эмас, сақланадиган жойидан махфий равишда олган бўлиши шарт. Шу шартлар мукаммал бўлгандан кейин ўғрининг ўзи иқрор қилиб, тан олса ёки инкор қилган тақдирда икки киши гувоҳлик берсагина мазкур жазо ижро этилиши белгиланган.
4 Dr. Shawki Allam. The Ideological Battle. Egypt's Dar al- Iftaa Combats Radicalization. – Б. 35. Доктор Али Ғома. Ат-Тажриба ал-Мисрия. – Б. 42.
5 Абу Нуайм. Тарих Асбаҳан. – Байрут. Дар ал-кутуб ал-илмия, Ж. 1. – Б. 375.
6 The Ideological Battle. – Б. 42. 

Одилхон қори Юнусхон ўғли 
"Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом хатиби 



Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 83835
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

13665