Сабр таги сариқ олтин
25.9.2015 5687

     Ёшлигимда “Сабр таги сариқ олтин” деган мақолни эшитсам, ҳақиқий олтинлар кўз ўнгимига келар, инсон бойиб кетади деб ўйлардим. Кейинчалик, ҳақиқатдан ҳам сабр ила одамзот бойиб кетишига ишонч ҳосил қилдим.
    Қадимда жуда тақводор ва ибодатли олим киши яшаган экан. У умрини илм олиш, китоб ёзиш билан ўтказар, илмдан вақти қолса таом ер, бўлмаса шуни ҳам ортга сурар экан. Бир дақиқасини ҳам зое қилишдан қўрқар экан. Нафсига баъзан мунтазам ёзиш оғир келар, шунда бесабрлик билан ўрнимдан туриб кетмай дея кийимининг этакларини ўтирган жойига мих билан маҳкамлаб қўяр экан. Кечалари ҳамманинг чироғи ўчса ҳам, шу олим зотнинг уйидан шам ёғдулари ўчмас, қаламнинг “тиқир-тиқири” тунги сукунатни бузиб турар экан. Мана шундай бедор тунларнинг бирида олимнинг қорни қаттиқ очибди. Тановул қилай деса бирор егулик йўқ, ташқарига чиқай деса, тун пардалари атофга ёйилган, ҳамма ширин уйқуда. У бир неча кундан бери туз тотмаган бўлса ҳам шу ҳолига шукр қилибди ва Аллоҳ илм билан неъматлантиргани учун ҳамд айтибди:
     “Роббим, Ўзинг Буюк ва карами кенг Зотсан. Ҳар ишни тадбирини қилгувчи Сенсан. Бутун тирик жон борки, унинг ризқи сенинг зиммангда бўлса. Раззоқ ва Буюк фазл Эгасисан. Менинг ишим чиройли сабр қилиш халос.” Кейин яна қўлларига қаламини олибди. Орадан бироз вақт ўтар ўтмас, хонасининг бир бурчагидан сичқон чиқиб, емиш ғамида уёқ буёққа югурибди. Очлик устун келибми, сичқонча олимга анча яқин келиб қолибди. Олимнинг бироз қизиққонлиги келиб, ёнида сувдан бўшаган косани унинг устига тўнкариб, ўз ишига машғул бўлибди. Ҳеч қанча ўтмасдан бошқа бир сичқон падо бўлибди, тўнкарилган косанинг олдидан кетмас, гир-гир айланаверармиш. Кичик сичқоннинг жасоратидан ҳайратланган олим нима бўлар экан дея, косани кўтармабди. Шу пайт у кўздан ғойиб бўлибди-да, бўйидан бироз кичик бўлган тилло тангани тортиб келиб унинг олдига ташлабди. Худди, тиллони олгин-у, косани кўтар деётгандай бўлар экан. Коса кўтарилмагач, сичқонча инига яна кириб, ўзи билан бирга танга олиб чиқаверибди. Мана пуллар тугади, бошқа тилло йўқ дегандай, охири бўшаган ҳамённи тортиб, коса ёнига қўйибди. Энди олим чидолмабди, косани дархол олибди. Тутқунликдан қутилган маҳбусдай сичқон тезда шеригининг ёнига отилибди-да, югурганча кўздан ғойиб бўлибди. Бу ҳолатдан кўнгил тўлиб, кўзлар намланибди. Олим соқолларинида хўл қилган намли кўзларини артар экан, чуқур ҳаёллар гирдобида қолибди. Бу не ишки, унда Аллоҳ мўжизаси намоён бўлди. Наҳотки биргина митти жонзот ўз жуфтига шу даражада вафодор бўлса? Хавфдан қўрқмаса? Кўзларни намлантиргани фақат бугина эмас, сабр ва Аллоҳга таваккулнинг, илмга бўлган ҳарисликнинг мукофоти-тилло тангаларни кўринг! Аллоҳ ҳузуридан келган неъматни кўринг! Ҳақиқатда сабр таги сариқ олтиндир...
    Оламлар Роббиси Аллоҳ таоло бандаларни сабрга чақириб шундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (Бақара, 153)
    “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон, мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад!)” (Бақара, 155)
    Сабр энг гўзал фазилат бўлиб, у Аллоҳнинг пайғамбарлари, авлиёлари аҳлоқларидан биридир. Шу боис, ҳар бир мўмин-мусулмон киши сабр қилишга одатланиши керак. Ҳикматларда “Авлиёлик сабрдир, сабр нафсга жабрдир”, дейилади. Яна айтиладики, “Модомики, ер остида қабр азоби ҳақ экан, ер устида ўша азобнинг муқобили сифатида сабр азоби ҳам мавжуд. бандага ё униси, ё буниси.”
      Аллоҳнинг суюкли ва чин мўмин бандаларидан бири бўлишимиз учун ҳар қандай ҳолатда ҳам сабр қиладиган бандалардан бўлишимизни Роббул Аламийн барчамизга насиб айласин!

Саидакбарова Нилуфар
Хадичаи кубро ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217780
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 97971
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47001
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 44849
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24665