Рўзага оид илмий тадқиқотлар
28.5.2018 2576

Амман (Иордания) Тиббиёт Университети доктори Солиман 1984 йил июн-июль ойларида Рамазон рўзасини тутувчи соимлар орасида тадқиқот ўтказди. Тажрибада 42 нафар 15 дан 64 ёшгача бўлган эркаклар ва 26 нафар 16 дан 28 ёшгача бўлган аёллар иштирок этишди. Улардан Рамазон ойининг бошида ва охирида користол, тестостерон, натрий, кальций, мочевина, глюкоза, холестерин миқдори, юқори зичликдаги липопротеид (ЛВП), паст зичликдаги липопротеид (ЛНП), триглицерид ва зардобнинг таркибини аниқлаш мақсадида қон таҳлиллари олинди. Рамазон ойининг бошида ва Рамазондан сўнг олинган қон таҳлиллари натижалари қайд этиб борилди.

 Натижаларга кўра, сезиларли даражада вазн йўқотиш: эркакларда 6.8-7.1 кг, аёлларда 4.2-4.8 кг вазн камайгани қайд қилинди. Қондаги глюкоза миқдори ортди: эркакларда 23.6 мг дан 90.2 мг гача, аёлларда 1.1 мгдан 7 мг гача. Қолган кўрсаткичларда сезиларли ўзгаришлар кузатилмаган.

Шунингдек, Теҳрон (Эрон) Тиббиёт фанлари институти доктори Ф.Азизий ва унинг ҳамкасблари тўққиз нафар эркакдан глюкоза, билирубин, кальций, фосфор, оқсил, альбумин, тестостерон, пролактин ва бошқа моддаларнинг миқдорини аниқлаш мақсадида қон таҳлилларини олишди. Таҳлиллар учун қон Рамазон ойининг 10-20- ва 29 кунлари олинди.

Натижаларга кўра, Рамазоннинг 29 куни қатнашчиларнинг вазнлари 9.0-9.1 кг. га камайгани, Рамазоннинг 10 куни қондаги глюкоза миқдори -4 мгга тушиб кетгани, орадан 10 кун ўтиб у яна 3 тага кўтарилгани, Рамазоннинг 29 куни эса глюкозанинг қондаги миқдори 5 мг га ортгани қайд этилди.

Қон зардобидаги билирубин миқдори Рамазоннинг 10-куни 0.56 дан 1.43 га кўтарилди, 20 ва 29 кунларидаги таҳлилларда эса унинг миқдори 1.1га тушгани қайд этилган. Барча кўрсаткичлар Рамазондан сўнг 4 ҳафта ўтиб аввалги ҳолига келган. Кальций, фосфор, оқсил, альбумин ва бошқа гормонлар таҳлилларида деярли сезиларли ўзгаришлар қайд қилинмаган.

Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, доктор Азизий қуйидаги ҳулосага келди: 1) Рамазон ойида 29 кун, кунда 17 соат ейиш ва ичишдан ўзини тийиш эркакларнинг репродуктив гормонал тизимига ва қалқонсимон безнинг гипоталамик моддалари метаболизмига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 2) Рамазон ойи давомида рўза тутувчи кишилар қондаги билирубин ва глюкоза миқдорига эътиборлироқ бўлишлари керак ва Рамазон ойида вақти-вақти билан қон таҳлиллари топшириб туришлари мақсадга мувофиқдир.

Юқорида кўриб чиққан икки тадқиқот натижаларидан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Рамазон рўзаси инсон соғлиғига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, ёғ (липид)лар метаболизми ва вазн камайишига самарали таъсир кўрсатади.

Шунингдек, олимларнинг аниқлашича, рўзадорлик вақтининг илк 8 соатида киши кучли очлик ҳиссини туяди. Очлик ҳисси эса ўз навбатида стрессни чақиради. Тананинг ҳаёт фаолияти жигар ва тўқималардаги глюкоза заҳираси ҳисобига давом этади. Ушбу заҳира тугагач эса, қувват танадаги ёғларнинг эриши ҳисобига ишлаб чиқарила бошлайди.

Киши тубдан ўзгарган турмуш тарзига Рамазоннинг 3-7 кунлари орасида кўникма ҳосил қила бошлайди. Олимлар, ушбу даврда юқори даражадаги углеводли озуқага эътиборли бўлишни, шу билан бирга оқсил ва суюқлик меъёрини ёддан чиқармасликни таъкидлайдилар. Рамазоннинг 8-15 кунларида киши мазкур ҳаёт тарзига тўлиқ кўникади.

Кембриж университети олимларининг фикрича, айнан мана шу даврда инсон организми юқумли касалликлар билан самарали курашиш хусусиятига эга бўлади. Чунки, тана бор қувватини овқат ҳазм қилишга сарфламайди ва ортиқча қувватга эга бўлади.

Рамазоннинг 16-30 кунлари инсон организми заҳарли токсинлардан тозаланаши жараёнини бошидан кечиради. Киши хотираси яхшиланиб, диққатни жамлаш қобилияти ортади. Очлик сабаб юзага келувчи стресс аста-секин йўқолиб боради.

Дарҳақиқат, бу рўзанинг илмий жиҳатдан исботланган фойдалари бўлса, уларнинг руҳий жиҳатдан олинадиган фойда ва ажрларини таърифлашга қалам ожизлик қилади. 

Рўзага оид ушбу ҳақиқатлар эса бундан 14 аср аввал Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Рўза тутинглар, саломат бўласизлар” (Имом Табароний ривояти), деб айтган ҳадиси шарифларининг илмий тасдиғидир.

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218972
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45679
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758