Қайси бири муҳимроқ?
17.11.2015 4782

    Ишонмаслигингиз мумкин, лекин болалар нутқининг яхши ривожланмаслиги телевизор кўришга жуда боғлиқ. Олимлар фикрича, ҳар куни экран қаршисида вақт ўтказадиган болаларда нутқий камчиликлар ва диққатни жамлолмаслик каби муаммолар кўп учрайди. Нега бундай? Ахир улар ҳар куни телевизор орқали турли мулоқотлар, суҳбатларни эшитади-ку?
    Бола мияси техника воситалари орқали ўрганишга мослашмаган. У яхши ривожланиши учун жонли мулоқот керак. Шундагина одамнинг ҳис қилиш, эшитиш ва фикрлашга ихтисослашган аъзолари фаоллашади.
    Сўнгги йилларда техника жадал тараққий этди. Компьютер ва телевизор айрим оилаларда асосий ўринни эгаллаб улгурмоқда. Уларни ишдан келгандаёқ ёқишади ва фақат уйқу олдидангина ўчиришади. Болалар телевизор кўрмаган тақдирда ҳам, телевизор шовқини катталарнинг гап-сўзларини эшитишга халал беради.
    Бироқ муаммо фақат шовқинда эмас. Олимлар фикрича, телевизор болалар нутқига шовқин туфайли эмас, балки катталарни ўзига жалб этиб, ўзаро мулоқотдан тўсиб қўйгани учун салбий таъсир кўрсатади. Уйда телевизор қанча кўп ёниб турса, ота-оналар фарзандларига шунча кам эътибор берадилар. Натижада мулоқотга сув ва ҳаводек эҳтиёж туйган болалар гаплашиш имкониятидан мосуво бўлади.
   Салбий таъсирлар фақат нутқдаги нуқсонлар билангина чекланмайди. Тадқиқотлар телевизорга михланган болаларда тасаввур қобилияти жуда ёмон ривожланишини кўрсатади. Бундай болалар, агар телевизор ўчириб қўйилса, нима билан шуғулланишни ҳам билмай қолади. Улар бир жойда кўп ўтираверганидан кам ҳаракат қилади. Натижада жисмонан яхши ривожланмайди. Кўзга кўп юк тушаверишидан кўриш билан боғлиқ касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
    Демак, телевизорни боланинг ҳаётидан тўла-тўкис олиб ташлаш керак экан-да! Йўқ, бунинг иложи йўқ! Ҳозирги кунда телевизор ҳам худди компьютер, мобил телефон каби одамлар ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаб бўлган. Фақат ота-оналар фарзандлари телевизор қаршисида қанча вақт сарфлаётганлари, қайси каналларни томоша қилаётганларини мунтазам назорат қилишлари керак. Аслида, телевизорсиз ҳам болага яхши машғулотлар топса бўлади. Бунинг учун ҳафсала ва масъулият керак, холос. Энг олдин катталар ўзлари учун қайси бири муҳим эканини аниқлаб олишлари зарур: бир-биридан қизиқ сериалларми ёки боласининг камол топишими?

 

“Ирфон тақвими”да эълон қилинган материаллар асосида тайёрланди. 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217645
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649