Пайғамбаримиз сўзларининг тиббиётдаги исботи
6.11.2017 5011

Пайғамбарирмиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида шундай дейдилар: “Кимки юзига хушбўйлик суртмоқчи бўлса, уни қошлардан бошласин. Албатта, бу бош оғриғини камайтиради. Қошлар одам танасида илк пайдо бўлгувчи туклардир”  Дайламий.  Бу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан 1400 йил муқаддам айтилган.

 

Ушбу илмий далилни кузатиб, исботлаш учун 1400 йил муқаддам махсус асбоблар мавжуд бўлмаган. Боланинг она қорнида ривожланишининг кузатиш учун керакли ускуналар умуман бўлмаган бир вақтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу ҳақиқат аён эди.

 

Барча тиббиёт йўналишидаги таълим муассасаларида қўлланма сифатида фойдаланиладиган “Эмбриология “ дарслигининг (Uvies Maskor) 207- саҳифасида шундай ёзилган: “Она қорнида ривожланаётган боланинг танасида илк туклар эмбрион ривожланишинг тўртинчи босқичида пайдо бўлади ва улар қош тукларидир”.

 

 Замонавий тиббиёт тан олган ушбу ҳақиқат яна бир бор Life Science Library “Growth” китобининг 193-саҳифасида “Пайғамбар ҳақ экан!” деган сўзлар билан тан олинган.

 

Қосимхон Бойханов тайёрлади

 
 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217542
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24638