Ўтганлар руҳи шод бўлсин!
8.5.2017 4268

Динимиз Исломда ҳар бир инсон ҳурмат-эҳтиромга лойиқ саналади. Шариатимизда банданинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланган. Бировнинг ҳақорат қилишга, ноҳақ зуғум ўтказишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ҳатто дунёдан ўтиб кетганлар ҳақида ёмон гапларни айтиш ҳам муқаддас Динимиз томонидан қайтарилган. Шу маънода қуйида вафот этиб кетганларни яхши сифатлар билан эслаш ҳақидаги ҳадиси шарифларни ўрганамиз.

 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لاَ تَسُبُّوا الأَمْوَاتَ فَإِنَّهُمْ قَدْ أَفْضَوْا إِلَى مَا قَدَّمُوا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَالدَّارِمِيُّ وَالْحَاكِمُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ.

 

Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўликларни сўкманглар! Зеро улар (дунёда) қилган ишларига етиб бўлишган”, деганлар” (Бухорий, Насоий, Аҳмад, Доримий, Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти).

 

Ушбу ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларига қарата мусулмонлар ичидан вафот этиб кетганларни сўкмаслик лозимлигини таъкидламоқдалар. Сабаби улар ўтиб кетишди. Агар яхши амал қилган бўлсалар, мукофот, ёмон амал қилган бўлсалар, жазо оладилар. Энда уларни сўкиш, қилган хато-камчиликлари учун айблашдан наф йўқ.

 

Имом Нававийга кўра, ўликларни ҳеч қандай сабабсиз сўкиш бидъат аҳли ва фосиқлар иши саналади.

 

وَعَنْ الْمُغِيرَةَ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لاَ تَسُبُّوا الأَمْوَاتَ فَتُؤْذُوا الأَحْيَاءَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

 

Муғийра ибн Шуъба розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ўликларни сўкманглар. Зеро (бу билан) тирикларга озор берасизлар” (Термизий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).

 

Дунёдан ўтиб кетганлар ҳақорат қилинса, уларнинг фарзандлари бундан озор чекади. Сабаби ота ёки онасидан айрилиб, мусибат ўтида ёниб турган одамга унинг ота-онасини ёмонлаш билан озор берилган, қалбига жароҳат етказилган бўлади. Қолаверса, бунда фарзандлар отам ёмон одам бўлган экан, мен шундай одамнинг боласиманми, деб руҳий азоб чекади. Шу сабаб ва бошқа ҳикматларга кўра, Аллоҳ таоло мўмин бандаларни бу ишдан қайтарган.

 

Уламолар ҳадисдаги “ўликлар” (арабий матнда “амваат”) сўзидаги “ал”ни эътиборга олиб, бу ерда мусулмон мутаваффолар ҳақида сўз кетмоқда. Ибрат учун вафот этган кофир ва мушриклар ҳақида ёмон сўзларни гапириш жоизлигини айтишган. Бунга Ибн Умар розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган “Ўликларингизнинг яхшиликларини эсланглар. Уларнинг ёмонликлари(ни зикр қилиш)дан тийилинглар!” ҳадисни далил қилиб келтиришган. Ана ўша ривоятда саҳобаларга, мусулмонларнинг энг солиҳ вакилларига қарата “Ўликларингиз...” деб мурожаат қилинмоқда. Бунда мусулмон ўликлар назарда тутилган.

 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرُّوا بِجَنَازَةٍ فَأَثْنَوْا عَلَيْهَا خَيْرًا فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وَجَبَتْ ثُمَّ مَرُّوا بِأُخْرَى فَأَثْنَوْا عَلَيْهَا شَرًّا فَقَالَ: وَجَبَتْ فَقَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: مَا وَجَبَتْ قَالَ: هَذَا أَثْنَيْتُمْ عَلَيْهِ خَيْرًا فَوَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ وَهَذَا أَثْنَيْتُمْ عَلَيْهِ شَرًّا فَوَجَبَتْ لَهُ النَّارُ أَنْتُمْ شُهَدَاءُ اللهِ فِي الأَرْضِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ.

 

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Улар (яъни, саҳобалар) бир жаноза олдидан ўтдилар ва унга мақтовлар айтдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Вожиб бўлди”, дедилар. Кейин бошқа бир жаноза олдидан ўтдилар ва уни ёмонлик билан эсладилар. Шунда у зот яна: “Вожиб бўлди”, дедилар. Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу: “Нима вожиб бўлди?” деб сўради. У зот: “Сизлар мақтаган бу (маййит)га жаннат вожиб бўлди. Сизлар ёмонлаган анави (маййит)га эса дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг Ердаги гувоҳларидирсиз”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Насоий ва Аҳмад ривояти).

 

Ҳадисга кўра, бир банда вафот этганида унинг яхши ишларини зикр қилинса, номига мақтовлар айтилса, унга жаннат вожиб бўлади. Қайси маййит ҳақида ёмон гаплар айтилса, унга дўзах вожиб бўлади. Аммо бу умумий эмас, асосан саҳобаларга хос(1). Зеро уларнинг қалбида нифоқ бўлмаган, ким яхши бўлса, уни яхши дейишган. Ким ёмон бўлса, саҳобалар унинг ёмон эканини маълум қилишган. Бу ҳадисдан келиб чиқиб, вафот этган банда ҳақида одамлар нима деса, ҳамма нарса шунга боғлиқ бўларкан, дейиш нотўғри. Шуни унутмайлик, ёмон одам, бетавфиқ кимса вафот этганида, ёлланма маддоҳлар унинг шаънига минг мақтов айтсалар ҳам фойдаси йўқ. Ҳақ устида қоим бўлган, Аллоҳга ибодат қилган мўмин банда вафот этганида ғаламис кимсалар унинг номига нолойиқ сўзларни ёғдириб ташласалар-да зарари йўқ.

 

Лекин барибир биз дунёдан ўтган мусулмонлар ҳақида яхши гапларни гапиришга буюрилганмиз.

 

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا حَضَرْتُمْ الْمَيِّتَ فَقُولُوا خَيْرًا فَإِنَّ الْمَلاَئِكَةَ يُؤَمِّنُونَ عَلَى مَا تَقُولُونَ فَلَمَّا مَاتَ أَبُو سَلَمَةَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ مَا أَقُولُ قَالَ: قُولِي اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ وَأَعْقِبْنَا عُقْبَى صَالِحَةً قَالَتْ: فَأَعْقَبَنِي اللهُ تَعَالَى بِهِ مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

 

Умму Салама розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар жанозада ҳозир бўлсангиз, (маййит шаънига) яхшиликни гапиринг. Зеро фаришталар сизлар айтганларингизга “Омин”, деб турадилар”, дедилар. Абу Салама вафот этганида мен: “Эй Расулуллоҳ, қандай дуо ўқийман?” дедим. У зот: “Аллоҳуммағфир лаҳ ва аъқибнаа уқбаа солиҳа”, дегин”, дедилар. У (Умму Салама) айтади: “Аллоҳ менга Абу Саламанинг ўрнига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни берди” (Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

 

Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ, уни мағфират қил, бизга унинг ортидан солиҳ ўринбосар қолдир”.

 

Ушбу ривоятда ҳам вафот этган мусулмонлар ҳақида яхши гаплар айтиш, унинг ҳақига дуо қилиш кераклиги таъкидланмоқда. Зеро бу нарса маййит ҳолатига таъсир ўтказади. Фаришталар тириклар айтаётган гапларини тасдиқлаб, унинг ижобат бўлишини сўрайдилар.

 

Бу иш ҳар тарафлама фойдалидир. Жумладан, маййит ҳақида айтилган гаплардан унинг ортида қолганлар хурсанд бўлади, ота-онасидан айрилган фарзандлар отам яхши инсон бўлган экан, онам солиҳ мўмина бўлган экан, деб бироз бўлса-да таскин топади.

 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا مَاتَ صَاحِبُكُمْ فَدَعُوهُ وَلاَ تَقَعُوا فِيهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

 

Оиша розийаллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар дўстингиз вафот этса, уни (тинч) қўйинглар, унинг шаънига ёмон сўзлар гапирманглар!” (Абу Довуд, Термизий, Доримий, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

 

Ўтиб кетган одамни ғийбат қилишдан наф йўқ. Банда тирик бўлганида ўзини ислоҳ қилиш мумкин эди. Аммо вафот этган одам ўз хатоларини тузата олмайди, у энди қилган амалларига жавоб беради. Чунончи унинг айбини гапириш ҳеч қандай фойда келтирмайди.

 

Уламолар бундан истисно қилиб, ҳадис ривоят қилган ровий камчиликларини айтиш жоизлиги, балки лозимлигини таъкидлашган. Зеро ҳадиснинг саҳиҳ ёки заифлигини билиш учун ровийлар таржимаи ҳолини ўрганиш талаб этилади. Маълумки, ровийлар орасида хотираси заиф, фитнага аралашган ёки ёлғон тўқувчи кимсалар ҳам бўлган. Мана шундай камчиликларни очиқ-ойдин баён қилиш керак. Юқорида келган ҳадисларни эътиборга олиб ровий айбини беркитиш тўғри эмас. Акс ҳолда заиф ёки тўқима ҳадислар шариат ҳукми сифатида қабул қилиниши, оқибатда кўп хатолар, нотўғри ишлар юзага келиши хавфи бор. Лекин бундан бошқа ҳолларда вафот этган одам шаънига ёмон гаплар айтиш, ҳурматини оёқ ости қилиш умуман мумкин эмас.

 

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

 

Ибн Умар розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ўликларингиз яхшиликларини эсланглар. Уларнинг ёмонликлари(ни зикр қилиш)дан тийилинглар!” (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти. Ҳадис санади заиф(2).

 

Гарчи санади заиф бўлса-да, мазкур ҳадис бу бобда айтилган ривоятларнинг энг машҳури саналади. Унга кўра, дунёдан ўтиб кетган мусулмонларнинг яхши хислатларини гапириш, эслаш, уларнинг ёмон амалларини тилга олмаслик талаб этилади.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

(1) Ибн Тийнга кўра, бу фақат саҳобаларгагина хос. Бошқалар бу нарса содиқ ва тақводор бандаларга хос, дейишган.

(2) Ҳадис санадида Имрон ибн Анас Маккий борлиги сабаб бу ҳадис заифдир. У катта табаа тобеинлардан саналади. Абу Довуд ва Термизий ундан ривоят қилган. Бухорий уни мункарулҳадис, деган.

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219273
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98241
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47245
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45822
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24778