Олимлар яхши одатлар “юқимли” эканини аниқлашди
14.4.2018 2940

Буюк Британиянинг қариш муаммолари билан шуғулланувчи Миллий институти, Британия кардиология фонди ва Лондоннинг Коллеж Универститети вакиллари махсус тажрибада иштирок этишди. Мутахассислар 3722 нафар турмуш қурган жуфтликлар ҳаёт тарзини ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, соғлом турмуш тарзини бошлаш учун ёнингдаги одамнинг таъсири катта экан. Ёмон одатлардан воз кечмоқчи бўлган кишининг жуфтлиги ҳам шу нарсага қарор қилса ва бунга ҳаракат қилса, ушбу одатдан воз кечиш ҳар иккиси учун ҳам осон кечади, деб ёзади Naked-Science нашри.

Чекишни ташлашни истаган аёлларнинг турмуш ўртоқлари ҳам ушбу одатдан воз кечишга қарор қилишган ва уларнинг 50фоизи бунга эришган.

Лекин, якка ўзи чекишни ташлашга қарор қилган аёлларнинг атии 17 фозигина бунга эриша олган.

Шунингдек, спорт билан шуғулланишни бошлаш ёки соғлом овқатланиш тизимига ўтишда ҳам ҳудди шу ҳолат юз берган. Спорт билан шуғулланишни бошлаган эркакнинг сал ўтмай рафиқаси ҳам, кейинроқ фарзандлари ёки яқинлари ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишни бошлашган.

Ёхуд асосан аёллар учун муаммога айланган озиш муаммосига барҳам беришга киришган аёлларнинг эрлари ҳам сал ўтмай уларнинг турмуш тарзига қўшилиб борган ва аъло натижаларга эришишган.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) айтганларидек: “Солиҳ дўст ва ёмон улфатнинг мисоли худди мушк сотувчи ва темирчининг босқонига ўхшайди. Мушк сотувчи ё сенга беради, ё сен ундан сотиб оласан ёхуд ундан хушбўй ҳидни топасан. Темирчининг босқони бўлса, ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни топасан”

Имом Бухорий

Мана, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг яна бир бебаҳо ҳадислари фан томонидан тасдиқланиб, ўз илмий исботини топди. Албатта, илм соҳиблари бундан ўзлари учун керакли хулосани оладилар.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217213
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24615