Оятлардаги ҳикматлар: Она сути бола заковатини ошириши исботланди
30.4.2018 2890

Бразилиялик олимлар ўтказган кузатувлар натижасида гўдаклик чоғидан она сути билан ўсган бола келажакда энг юқори IQ (Интеллектуал коэффицент) га эга бўлиши ҳамда меҳнат вазифасида юксак чўққиларни эгаллаши исботланди.

Тадқиқот натижалари The Lancet Global Health тиббиёт журналида эълон қилинган ва узоқ муддатли ушбу тадқиқотда 3,5 минг бола иштирок этган.

Бразилиянинг Пелотас федерал университети доктори Бернардо Лесса Ортанинг таъкидлашича, тадқиқот жараёнида олимлар нафақат жамиятдаги олий табақа вакиллари балки, турли ижтимоий қатлам вакилларининг иштирок этишини таъминлаганлар.

Маълумки, бола заковатининг даражасига таъсир этувчи омиллар турли хил. Лекин, олимлар улардан энг аҳамиятлисини ажратиб олдилар: онанинг билим даражаси, оиланинг молиявий аҳволи ва боланинг туғилгандаги ҳолати (бўйи, вазни ва соғлиғининг ҳолати).

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, мазкур натижаларни якуний ҳулоса, деб билмаслик лозим. Лекин илк тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, гўдакнинг илк олти ой давомида она сути билан боқилиши унинг келажакдаги заковатининг юқори бўлишига сабаб бўлар экан.

Ижтимоий тадқиқотда иштирок этган болалар турли табақа вакиллари бўлганлар ва уларнинг баъзилари бир йил давомида, баъзилари эса бор-йўғи бир ой давомида она сути билан парваришланган. Она сути билан узоқроқ муддат парваришланган болалар катта ёшда бошқаларга нисбатан юқорироқ IQ (Интеллектуал коэффицент) даражасини кўрсатган. Бундан ташқари улар меҳнат вазифасида ҳам жуда кўп муваффақиятга эришганлар.

Доктор Ортанинг фикрича, бу ерда кўкрак сутининг вазифаси мияга тўйинтирилган ёғ кислоталарини етказиб бериш орқали унинг яхши ривожланишини таъминлаш бўлган.

Буюк Британия Миллий Соғлиқни сақлаш хизмати ҳодими Кевин Фентон ҳам она сутининг гўдак ҳаётидаги аҳамияти, хусусан, кўкрак сути чақалоқнинг илк кунларида уни турли юқумли касалликлардан ҳимоя қилиши ва ошқозон-ичак хасталикларига чалинишнинг олдини олишини таъкидлади. Миллий Соғлиқни сақлаш ҳизматининг гўдакларни она сути билан парваришлаш тўғрисидаги кўрсатмалари ўз кучида қолади. Чунки, боланинг илк олти ойи давомида она сути билан парваришланиши уни турли касалликлардан ҳимоялаб, ақлий ривожланишига ҳизмат қилиши исботланган. Лекин, қонунга кўра, ҳар бир она фарзандини кўкрак сути билан ёки сунъий сут маҳсулотлари билан парвариш қилишни ўзи белгилайди”.

Бу ҳақда Қуръони Карим ва Суннатда келган оят ва ҳадислар деярли ҳар бир мусулмонга маълум. “Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмайди. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўриб турувчидир” (Бақара сураси, 233)

Дарҳақиқат, Ислом умматига кўрсатма бўлиб келган Қуръони Каримда марҳамат қилинган ҳар бир каломнинг ўз ҳикмати бор ва улар замонлар оша ўз исботини топиб келмоқда. Ушбу оятда онанинг фарзандини эмизиш муддатлари аниқ ва тўлиқ баён қилинган ҳамда уни сутдан ажратишнинг тартиби ва қоидалари аниқ-равшан кўрсатилган. Демак, Ислом шариатига кўра гўдакни тўлиқ икки йил эмизиш мақсадга мувофиқдир. Бу боланинг нафақат гўдаклик чоғида соғлом ўсишини, балки келажакда ҳам ақл-заковатли, етук инсон бўлиб етишиши учун замин бўлишини юқоридаги илмий тадқиқотлар исботлаб турибди.

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218733
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98137
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47156
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45602
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741