Ноқобил ўғил жафоси
21.10.2015 4580

   Бу дунёда ноқобил фарзанднинг ота-онасига кўрсатган жафосидан оғирроқ азоб бўлмаса керак. Емай едирсанг, киймай кийдирсанг, таълим тарбия бериб, келажагидан катта умид қилсангу фарзандинг алал-оқибат ноқобил ва бадбахт бўлиб, юрагингни пичоқсиз тилса. Айбни кимдан излашни ҳам билмайсан. Саволга қалбингда жавоб бор, бироқ “мен шундай бўлишини тилабмидим”, дейсан ўзингни оқламоқчи бўлиб. Бироқ, тарбияда қандайдир хато ўтган-ки, бугун фарзандингни номи қора, сенинг бошинг эгик.
   Хорижий оммавий ахборот воситаларида ўғли суриядаги жангари гуруҳларга қўшилиб кетган қозоғистонлик Қўнис Олимжоновнинг интервьюси эълон қилинди. Бу воқеа, аслида барчамиз учун бирдек тегишли ва сабоқ олишга арзирли. Зеро, олам тинчини бузаётган жангари тўдалар бугун турли йўллар билан одамларни ўз сафларига ёлламоқда.
   Қўнис Олимжонов ҳам ўғли Мирзаҳмад туғилганда жуда катта орзулар қилганди. Менга издош, яхши ишларга бош бўлади, деган ширин истакларни дилига тукканди. Мирзаҳмад Олимжонов ҳеч нимадан зориқмади. Отаси тадбиркор бўлгани учун рўзғор тўкис ва фаровон эди. Яхши шароитларда улғайди, Остонадаги қозоқ-турк лицейини аъло баҳолар билан битирди ва ўз сохаси бўйича АҚШ га малака оширишга кетди. Бироқ, мана бир ярим йил-ки, ундан дом-дарак йўқ. Ота-онасининг тахминича, у экстермистик гуруҳларга қўшилган ва айни пайт Сурияда жангарилар билан. Ноқобил ўғли туфайли юзи шувит бўлган ота ўз мулохазаларинини журналистлар билан баҳам кўрди.
   “Учта ўғлим бор. Иккиси шу ерда. Оилалари яхши. Бироқ Мирзаҳмад университетни битириш арафасида уйланди. Фарзандли бўлди. Аммо унда маълум ўзгаришлар сезила бошлади, негадир дунёвий ҳаётдан узоқлаша борди. Биз билан яшаган пайтда соқол ўстириб юрмасди. Бироқ ўқиб юрганда у масжидга борган ва у ерда яширин йиғинларда иштирок этган”, дейди Қўнис Олимжонов.
   У ҳар қандай шароитда фарзандлар тарбиясига бир сония ҳам беэътибор бўлмаслик, уларнинг юриш-туришларини доимий назорат қилиш кераклигини таъкидлайди. Дастлабки, салбий ўзгаришлар сезилдими, иссиғида чора кўриш керак, деб ҳисоблайди ота.
   “Ўғлимизда дастлаб турмуш тарзи ўзгарди. Ота-онаси, яқинларидан юз ўгирди. Соқол қўйди. Калта шимларга, теварак-атрофдагиларга, турмушдаги кўп нарсаларга муносабати тубдан ўзгариб кетди. Ҳеч кимга қулоқ солмай қўйди. Хонасидаги барча фотосуратлар, ҳайкалчаларни олиб ташлаб, ўрнини турли диний адабиётлар билан тўлдирди. Фарзандларига ҳам шу тартибни сингдиришга уринарди...”
   Қўнис Олимжоновнинг таъкидлашича, диний оқимларга ёшлар одатда 18-25 ёшлар атрофида жалб қилинади. Чунки бу пайтда уларда дин борасида етарлича фикр шаклланмаган бўлади ва экстремистлар айни шу беқарорликдан фойдаланишади. Мирзааҳмад Олимжонов ҳам ана шундай ёшда ёт ғоялар тузоғига илинган.
   Жафокаш отанинг фикрича, экстремистлар ёшларни жалб қилишда одамга руҳий таъсир ўтказувчи моддаларни ҳам қўллайди. “Назаримда, бундай разил кимсалар одамларни гуруҳга ёллашда қандайдир психатроп моддалардан ҳам фойдаланишади. Агар одам шундай воситаларга ўрганса, ни бўйсундириш ва бемалол бошқариш мумкин”, дейди ота.
   Мирзааҳмад Олимжонов оила қургач, орадан 5 йил ўтиб, уйидан чиқиб кетди. Қозоғистондан Қирғизистонга, у ердан Туркияга ўтиб кетади. Орадан маълум муддатга ўтгач, оиласини ҳам чақириб олади.
    Мана, бир ярим йидан бери у ўзга юртларда Ватангадо, сарсон-саргардон. Қисмати ҳам туман. Бу воқеалар ота-онаси ва яқинларининг қалбини ғамга тўлдирди...
   Азизлар, ён-атрофингизда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлманг! Барча балоларнинг боши ана шу бефарқлик ва лоқайдликдир.

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218548
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98095
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47133
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45548
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24730