Намознинг яна бир шифобахш хусусияти
8.5.2018 2656

Ислом динининг устуни бўлмиш – намоз нафақат маънавий, балки жисмоний ва моддий жиҳатдан ҳам инсон танаси учун фойдали экани ҳеч кимга сир эмас. Намознинг фойдали ва шифобахш хусусиятлари узлуксиз равишда олимлар томонидан кашф қилинмоқда. Келинг, ҳозир намознинг яна бир шифобахш хусусияти бўлмиш “намоздаги тетиклик” ҳақида сўз юритайлик.

 

Рус нейрофизиологлари  инсон организмига шифобахш таъсир этувчи –онгнинг тўртинчи ҳолатини кашф этдилар. Авваллари инсон мияси фаолиятининг уч асосий фазаси мавжуд деб ҳисобланар эди: енгил уйқу, сокин уйқу ва тетиклик. Ушбу мия фаолияти фазаларининг ҳар бири ўзига хос биотоклар ритмига эга.

Ўтказилган тажрибалар натижасида маълум бўлдики, намоз ўқиш вақтида инсон миясидаги биотоклар ритми шунчалик секинлашар эканки, олимлар буни юқоридаги уч фазадан ҳеч қайсинисига хос эмас деб топишди  ва уни алоҳида фаза “ибодат вақтидаги тетиклик” фазаси деб атадилар.

Тажриба натижасида олимлар икки гуруҳга бўлиндилар: бир гуруҳ олимлар, мия бу вақтда бутунлай “ўчади”, яъни инсоннинг фикрлаш фаолияти шу қадар секинлашадики, инсон ҳеч нарсани сезмайдиган (борлиқдан ажралган) ҳолатда бўлади. Иккинчи гуруҳ олимлар эса, аксинча, инсон мияси бу вақтда жуда актив фаолиятда бўлади, фақатгина тана енгил, юзаки уйқу ҳолатига тушади. Яъни, инсон фикру – хаёли оддий тил билан айтганда, ердан узоқда бўлади. Руҳ танани тарк этади, хаёл эса абадий дунё ҳақидаги ўйлар билан банд бўлиши билан моддийликка боғланиш узилади, дейишади.

Намоздаги ҳушуъ ҳолатида инсон миясидаги биотоклар ритми худди янги туғилган чақалоқнинг миясидаги биотоклар ритмига ўхшаш бўлади, яъни инсон мияси энг аввалги яратилган ҳолига қайтади. Бундан чиқадики, кун давомида ҳаёт ташвишлари билан банд бўлиб, уйқуга тўймай, қувватсиз бўлиб қолган тана учун намоз нажот фариштаси, умид оролчаси бўлар экан. Атиги 5-10 дақиқа сарфлаш эвазига инсон намоз вақтида мия фаолиятини қайта тиклайди, руҳий қувват олади, тинимсиз банд бўлган онг ором олади.

Юқорида айтилган, гаплар онгнинг фикрлашдан бутунлай тўхташини англатмайди. Мия доимий бирор нарса билан банд бўлади. Намоз вақтида эса мия Яратгувчининг гўзал сифатлари, охират куни ва ундаги ажру мукофотлар ҳақидаги ўйлар билан банд бўлади. Айнан мана шу ўй хаёллар киши руҳиятига ором бахш этади.

Олимларнинг таъкидлашларича, намознинг ўта оғир касалларни даволашдаги мўъжизаси, намоз вақти мия нейронларидаги патологик (шикастланган) тугунларнинг парчаланиши билан боғлиқ экан. Масалан, тутқаноқ (эпилепсия) касаллигида мия тананинг маълум мушакларига сигнал жўнатади, сигнал қабул қилган мушаклар қисқаришни бошлайди. Айнан мана шу қисқариш тутқаноқ хуружини юзага келтиради. Бу касалликни тузатиш учун кишилар бир талай ножўя таъсирларга эга химиявий дориларни қабул қиладилар. Намоз эса шу ўринда, ман шу хуружларни камайтириб, даволашдаги энг табиий ва енгил воситадир. Намоз миянинг мушакларга ёлғон сигналлар жўнатишини тўхтатишда самарали ёрдам беради. Бунда намоз, инсон миясида Яратганнинг унга ато этган дарди бир синов экани, бу синовларга шукр қилиб, ажр олиш мумкинлиги ҳақида фикрни уйғотади. Оқибатда бемор касалликдан қўрқмай, унга бепарво бўлиб қолади. У энди маънавий дунёси учун фойдали бўлган ибодатга асосий эътиборни қаратиши оқибатида, миядаги кераксиз сигналлар йўқолиб боради. Беморнинг хотиржам ва сокин руҳияти сабаб хуружлар чекинади. Бунинг исботини кўплаб ҳаётимизда учратганмиз. Шифокорлар тузалмас деб қайтариб юборган беморлар ибодат ва кучли эътиқод сабаб буткул тузалиб кетган ҳолатлар жуда кўп бўлган.

Ибодатнинг шифобахш хусусияти ҳақида сўз борар экан, олимларнинг сув билан ўтказган тадқиқотларини эслатиб ўтишимиз жоиз. Тадқиқотда, стакандаги микробга бой сув тепасида Қуръондан оят ўқилади. Натижа эса, ҳайратланарли! Сувдаги барча микроблар битта қолмай ўлади. Олимлар ушбу мўъжизадан ёқа ушлайдилар. Лекин, мусулмон уламолар буни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадислари билан аллақачон кашф қилганликларни билдирадилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Фотиҳа сурасининг хусусиятлари ҳақидаги ҳадисларида, ушбу сура билан сувни тозалаш мумкинлиги, касалликларни даволаш мумкинлиги ва заҳарланишдан шифо топиш мумкинлиги ҳақида марҳамат қилганлар.

“Ибодатдаги тетиклик” фазаси мавзусига қайтадиган бўлсак, бир нарсани қўшимча қилишимиз лозим. Шифокорларнинг таъкидлашларича, ушбу фаза миядаги қолган уч фаза (енгил уйқу, сокин уйқу ва тетиклик) каби мия фаолиятида ажралмас ўринга эга. Мабодо мана шу фазалардан бирининг фаолияти бузилса ёки тўхтаса, танадаги ҳамоҳанглик бузилади, организмнинг ташқи таъсирларга чидамлилиги йўқолиб, таъсирчанлик ошиб кетади. Тана аста-секин ташқи таъсирлар оқибатида парчалана бошлайди. Аъзолар ишдан чиқиб касалликка чалина бошлайди.

Барчамизга маълумки, намознинг мукаммал адо этилишининг асосий шартларидан бири оят ва сураларни тўғри ўқиш, ҳарф ва товушларнинг ўз маҳражларидан чиқишига аҳамият бериш. Намозда дунёвий ўй-хаёлларга берилмаслик. Мана шу шартларга тўлиғича бўйсуниб ибодатларимизни адо этсак Иншооллоҳ, бу дунёда соғлом танга, охиратда эса Аллоҳ таолонинг марҳаматига эришамиз.

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218886
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45645
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750