Мусулмонлар рўзаси бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади?
29.5.2018 3114

Мусулмонлар рўзаси бошқа тиббий парҳезлардан қуйидаги бир неча хусусиятлари билан фарқ қилади:

  1. Бошқа парҳезлардан фарқли, мусулмонлар рўзаси танани етарли миқдорда озиқлантиришдан чекламайди. Сабаби, мусулмонлар саҳарлик ва ифторлик вақтида исталганча егулик ва ичимликларини истеъмол қилишлари мумкин. Шунинг учун мусулмонлар саҳарлик ва ифторлик вақтларида организмга етарли миқдорда оқсил ва углеводларни тўплай олиш имконига эгалар. Буни доктор М.М.Хусаини 1974 йилда Шимолий Дакота университети талабалари ўртасида олиб борган тадқиқотида исботлаган. У ўтказган кузатув натижаларига кўра, мусулмон талабалар рўзадорлик вақтларида инсон танаси бир кунда қабул қилиши лозим бўлган моддалар тиббий стандартининг 3/2 қисмини қабул қилганлар.
  2. Рамазон ойидаги рўзани тутиш кишининг истаги ва соғлигининг ҳолатига боғлиқдир. Инсон миясининг гипоталамус қисмида “липостат” деб номланувчи маркази мавжуд бўлиб, у киши тана вазнини назорат қилади. Кучли ва қисқа муддатли парҳезлардан сўнг тана кўп вазн йўқотса, мазкур марказ буни фалокат дея баҳолайди ва имкон қадар йўқотилган вазнни тиклаш учун танадаги марказларни қайта дастурлашга тушади. Шу сабаб кўп ҳолларда парҳезни тўхтатгач кишилар аввалгидан-да кўпроқ вазн йиғадилар. Мазкур марказни тўғри дастурлашга “ўргатиш” учун киши секин-аста ўз турмуш тарзини ўзгартириб, ўзини еб-ичишдан ортиқча чекламай парҳез қилиши лозим бўлади. Энг асосийси инсон буни ўз ҳохишига кўра қилиши лозим. Бунда рўза айни муддаодир. Рамазон, ўз-ўзини тарбиялаш, ўзини идора қилиш ойидир. Киши бу ойда ўз ҳоҳишига кўра маълум вақт еб-ичишдан ўзини тияди ва шу билан бирга ифторлик ва саҳарлик вақтларида тана учун керакли озуқани етказиб бера олади. Бу ойнинг 29-30 кун давом этиши эса, “липостат”ни ушбу тартибга мослашишига имкон яратади.
  3. Мусулмонлар рўза вақтида егуликларини чекламайдилар. Яъни, бошқа динлардагидек, ёғсиз, оқсилсиз таомланиш ёки бошқача чекловлар йўқ. Рўзадор киши саҳарлик вақтида тана учун зарур оқсил, ёғ, углеводларга бой таомлар истеъмол қиладилар. Ифторлик вақтида қондаги шакар миқдорини меъёрга келтириш учун хурмо меваси билан оғиз очадилар, танани сув билан тўйинтириб, бир оз жисмоний тарбия билан, яъни намоз ибодати билан машғул бўладилар. Булар тана саломатлиги учун энг асосий мезонлардан экани сир эмас.
  4. Ифторликдан сўнг истеъмол қилинган таом хазми ва моддалар метаболизмини тезлаштириш учун таровеҳ намозининг адо этилиши айни муддаодир. Намозда тананинг барча тўқима ва мушаклари иштирок этиши, намознинг танадаги қон айланиш тизимини фаоллаштиришдаги роли ҳақидаги илмий хулосалар кўпчилигимизга маълум. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, таровеҳ намози давомида киши танаси 200 калория йўқотар экан.
  5. Рамазон рўзасини адо этувчи мусулмонлар, рўза кишига осойишталик ва хотиржамлик туйғусини бағишлашини таъкидлашади. Балки, шу сабаб, Рамазон ойида мусулмон мамлакатларида жиноятлар сони кескин камайиб кетади. Бунга Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадислари асосдир:

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

“Қачонки бирингиз рўзадор ҳолида бўлса беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса “мен рўзадорман”, “мен рўзадорман” десин”, дедилар.

(Тўртовлари ривоят қилишган)

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218971
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45678
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758