Мубоҳлар билан зийнатланиш катта хатардир
17.11.2015 4465

    Яҳё ибн Язид Навфалий (р.а.) Имом Молик ибн Анасга (р.а.) шундай мактуб ёзган экан: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ўтмиш ва келажакдагилар ичида Унинг пайғамбари Муҳаммадга Аллоҳнинг салот ва саломи бўлсин! Яҳё ибн Язид ибн Абдулмаликдан Молик ибн Анасга. Аммо баъд.
   Менга маълум бўлдики, сен нафис кийимлар кийиб, нозик таомлар ер эмишсан. Яна кўрпачалар устида ўтириб, эшигингга соқчиларни қўйибсан. Ҳолбуки, сен илм курсисига ўтирган зотсан. Сенинг ҳузурингга келиш учун уловлар тайёрланган ва одамлар ҳам доимо сен томонга ошиқадилар. Улар сени имом қилиб олганлар ва сўзларингдан рози бўладилар (қабул қиладилар). Шундай экан, Аллоҳдан қўрқ, эй Молик! Мутавозеъ бўл. Буларни сенга насиҳат учун ёздимки, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким бундан хабардор эмас. Вассалом!" 
     Молик (р.а.) унга шундай жавоб ёздилар: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолодан саййидимиз Муҳаммадга, аҳли ва асҳобига салот ва саломлар бўлсин! Молик ибн Анасдан Яҳё ибн Язидга. Сенга Аллоҳнинг саломи бўлсин! Аммо баъд. Мактубинг менга етиб келди ва насиҳат, шафқат, адаб бўлиб (қалбимга) жойлашди. Аллоҳ сени тақво билан сийласин ва насиҳатинг эвазига яхшилик билан мукофотласин. Аллоҳ таолодан тавфиқ сўрайман. (Яхшилик қилишга) куч ва (ёмонликдан сақланишга) қувват фақатгина буюк ва олий зот бўлган Аллоҳдандир. Тўғри, сен зикр қилганингдек, мен нозик таомлар ейман, нафис кийимлар кияман, (соқчи билан ўзимни) қўриқлатаман ва юмшоқ ўринларда ўтираман. Мана шуларни қиламиз ва Аллоҳ таолодан мағфират сўраймиз. Зеро, Аллоҳ таоло: "Бандалари учун чиқарилган Аллоҳнинг зийнатини ва пок ризқларни ким ҳаромга чиқаради?" (Аърофсураси, 33-оят) деб марҳамат қилган. Албатта, буни тарк этиш унга киришдан кўра яхшироқ эканини биламан. (Бундан кейин ҳам) бизни мактубингдан дариғ тутма. Биз ҳам сени мактубимиздан дариғ тутмаймиз. Вассалом!" 
   Моликнинг (р.а.) инсофига қараки, зийнатни тарк этиш уни олишдан яхшироқ эканини эътироф этиб, унинг мубоҳлигига фатво бердилар. У зот иккала ҳолатда ҳам тўғри сўзлагандирлар. Бир инсон қачон, бу насиҳатдаги каби инсоф ва эътироф билан нафсини ислоҳ этса, кейин унинг нафси мубоҳлар ҳузурида тўхташга қодир бўлса, аммо бу уни риёкорликка, хушомадгўйликка ва ёмон кўрилган ишларга ўтиб кетишга мажбур қилмаган бўлса, у киши Имом Молик каби (буюк) мақомдадир. Лекин кўплар зийнатлар олдида ўзини тўхтатишга қодир бўлмайди. Шу сабабдан мубоҳлар билан зийнатланиш катта хатардир. Бу ҳолат хавф ва қўрқувдан узоқ. Ҳолбуки, охират уламоларининг асосий хусусияти қўрқувдир. Қўрқувнинг хусусияти эса, хатар эҳтимоли бўлган ишлардан узоқлашишдир.

 


Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумид-дин” китобидан

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217633
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649