Кўзингизни юмманг, каттароқ очинг!
29.10.2015 4640

      Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман: қўлингизга тикон кирса, неча кунда тузалади? Тўғри топдингиз, 3-4 кун, нари борса бир ҳафтада бирор асари қолмай битиб кетади. Аммо “маънавий тикон” кирсачи? У қачон тузалади? Бунга тезда жавоб беролмаслигингиз, ўйланишингиз табиий...
      Марҳамати ва раҳмати чексиз бўлган Аллоҳ таоло Инсон зотига раҳм шафқат туйғусини инъом этган. Шу туйғу орқали бир-биримизга меҳр- муҳаббат улашамиз, бир-биримизни асраб авайлаймиз. Шу туйғу ила аввало ота-онамизга, ака-укаларимизга, ёру биродарларимизга оқибат кўрсатамиз. Айниқса, кўзларимиз қувончи, дилларимиз сурури бўлган болажонларимизни ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Айтганларини муҳайё қилишга, дилини оғритмасликка, кўзидан бир томчи ёшларини тўкмасликка ҳаракат қиламиз. Чунки инсонийлик табиатимиз ҳам, имоний хулқимиз ҳам шунга ундайди. Бу яхши албатта. Лекин халқимизда “Бола ширин, одоби унданда ширин” деган мақол бор. Бу бежиз айтилмаган. Боланинг ширинлиги, катталарнида эритгудай гап-сўзлари, беғубор кулишлари катта бир неъмат аслида. Аммо бу неъмат одоб-ахлоқ, хулқу диёнат бўлмаган ўринда ноқис бўлиб қолаверади. Бизни бугун кулдираётган, лўппи юзларини юзимизга суриб эркаланаётган, ғамларимизни аритаётган гулу райҳонларимиз ҳадемай катта бўлишади. Энди улар ўзлари олган тарбия маҳсулини зоҳир қилиб, одобли ёки ахлоқсиз эканликлари намоён қила бошлайдилар. Ҳеч кузатганмисиз, бола 3-4 ёшдан ота - онаси нима қилса шуни такрорлайди, асосан уйида ўрганган одатларга амал қила бошлайди. Чиройли салом беришни ҳам, беҳаё сўкиниш, қарғишларни ҳам айнан яқинларидан ўзлаштириб олади. Оқни оқ десангиз, қорани қора десангиз, у ҳам шундай дейди. Кечгача телевизор кўрсангиз, соатлаб телефонда гаплашсангиз, атрофингиздагиларга ёмон муносабатда бўлсангиз, у ҳам худди шуни такрорлайди. Оппоқ варақларга бисёр дилини қай нақш билан безасангиз, ўшани муҳрланиб олаверади. Шунинг учун кўзларимиз нури -фарзандларимизда ёшлигидан чиройли фазилатларни шакллантирмасак, уларга дину диёнат ўргатмасак кейинчалик, раҳмат ўрнига ёмон гаплар ешиттириши табиий. Бугунги кунимизда фарзандига маданият, тил ва замонавий юриш¬¬-¬туришни ўргатаман деб айримлар катта хатога йўл қўймоқдалар - ¬кундан кунга хавфи ва салбий таъсири кенгайиб бораётган “оммавий маданият” болажонларимиз маънавиятига тикондай санчилаётганини сира англамаяптилар. Ғарбликларнинг кундалик турмуш тарзига айланиб кетган, уларда маданият саналган ҳолатлар бизнинг ўзбек миллати урф одатлари, дину диёнатига мутлақо зиддир. Аввало ота - онанинг бепарволиги билан жажжи кичкинтойлар, ўсмир ёшдаги йигит - қизлар умуман ёшларига номуносиб кинолар, “ур-йиқит” мултфильмлар, бемаъни ўйинлар ва интернет сайтлари билан асосий вақтларини ўтказадилар. Бунинг салбий таъсири ўз натижасини бермай қолмаяпти, албатта! Уларни турли ёшдаги фарзандларимизда кузатамиз.
      Боғча ёшидагилар: мен яқиндан танийдиган уч ёшлардаги эгизак қизларнинг ота-онаси ўзбек бўлишига қарамай, деярли рус тилида сўзлашади. Қизлар ҳам ўзбек тилини чет элликлар каби талаффуз қилишади. Кечгача Европа ва Россия каналлари ойнаи жаҳонни банд қилганидан экран “қаҳрамонлар”ига тақлид қиладиган бўлишган. Ота онанинг бир ишораси билан, мода намойиши қилиб, нозланиб юриш қандай бўлишини кўрсатиб берадилар. Ўйнаётган қўғирчоқлари, кияётган кийимлари миллийликдан йироқ! Шунинг учун ҳам миллийликка эскилик деб, бошқа тилларда гапириш, уларга тақлид қилишни эса айни маданият деб ҳисоблайдилар.
      Мактаб ёшдаги қиз - йигитлар: Бу ёшдаги болалар учун телефон энг яқин ҳамроҳ. Соатлаб гаплашиш, турли видеолар кўриш, интернет сайтлари орқали янги дўстлар орттириш, йигит ва қизлар билан танишиш учун қулай восита. Беҳаё расмлар, жанговар филмлар, ахлоқсизликка тарғиб қилувчи клип ва қўшиқлар ҳам болалар қўлига интернет сайтлари орқали кириб келмоқда. Мактаб қизларнинг кийинишидан мактаб ўқувчиси деб эмас, институт талабалари ёки бирор театр актёрлари деб ўйлайсиз. Ўзаро муомаласи, гап сўзи ва ножойиз ҳатти - ҳаракатларини кўриб, ҳайратлнасиз.
     Нега энди ўз келажагимиз ва кўзларимиз қувончи бўлган болаларни кўра била туриб, уларни бу хавфдан огоҳлантирмаймиз, жим қараб турамиз. Ким билан ўртоқ, нима билан банд, телефон ва кампютерида қандай ахборотларни сақлайди, қандай фильмлар томоша қилади? Мана шулар билан қизиқиб кўрамизми? Агар ўз вақтида тергамасак, оқ ва қорани ажратишда ёрдам бермасак, улардан диёнатни қандай талаб қиламиз?! Кўзингизни юмманг, азиз ота оналар, каттароқ очинг!

 

Нилуфар Саидакбарова

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218735
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98137
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47156
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45603
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741