ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ
4.2.2016 5313

(унутилмас суҳбат)

 


    Ҳар бир даврда аҳли сунна вал-жамоа уламолари жаҳолатга қарши маърифат билан курашга алоҳида эътибор қаратганлар. Адашган фирқаларнинг хатоларини тушунтириб, уларни тўғри йўлга солиш, мусулмонларнинг бирдамлиги ва тинч-тотувлигини асраш йўлида жонбозлик кўрсатиб келганлар.
    Бунга илк Хаворижлар билан Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ораларидаги баҳс-мунозара яққол далилдир. Маълумки, Хавориж фирқаси ўзларига қарши бўлганларни кофирга чиқариб, уларнинг қонларини тўкишни ҳалол санаганлар. Улар Али (розияллоҳу анҳу)нинг “таҳким” (Муовия (розияллоҳу анҳу билан битим)ни қабул қилишини куфр деб ҳисоблаганлар. Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарбияларини олиб улғайган, тириклигидаёқ жаннат башорати берилган ўн кишининг бири бўлган зотни кофирга чиқарганлар. Али (розияллоҳу анҳу) ўзларига нисбатан бундай ҳукм чиқарган “уддабуронлар”нинг ғаройиб даъволарига жавоб бериш ва уларни тўғри йўлга солиш учун Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)ни элчи қилиб юборганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ва Хавориж етакчилари ўртасида қуйидаги басҳ-мунозара бўлиб ўтган:

 

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): “Уни (Али розияллоҳу анҳуни) нимада айблайсизлар?”– дедилар.

 

Хаворижлар: “Уч нарсада”, – дейишди.

 

– Қандай нарсаларда?

 

– Бу уч нарса: 1. Аллоҳнинг амри бўлган нарсада кишиларни ҳакам қилди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло: إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ“Ҳукм фақат Аллоҳ ихтиёридадир”(Юсуф сураси, 40-оят) ,деган;

 

3. Барча мўминларнинг амири бўлишидан ўзини озод қилди. Агар у мўминларнинг амири бўлмаса, кофирларнинг амири бўлади.

 

– Агар сизларга Аллоҳнинг китобидан ва Расулининг суннатидан сўзларингиз хато эканига далолат қиладиган далил келтирсам, қайтасизларми?

 


– Нега қайтмас эканмиз!

 


– Аллоҳнинг амрида кишиларнинг ҳукм қилиши ҳақида Аллоҳ таолонинг Ўзи китобида шундай деган:

 


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْتُلُوا الصَّيْدَ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ وَمَنْ قَتَلَهُ مِنْكُمْ مُتَعَمِّدًا فَجَزَاءٌ مِثْلُ مَا قَتَلَ مِنَ النَّعَمِ يَحْكُمُ بِهِ ذَوَا عَدْلٍ مِنْكُمْ

 

“Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳолингизда овни ўлдирмангиз! Сизлардан кимки уни қасддан ўлдирса, (жазоси) худди (хонаки) ҳайвон ўлдириш билан баробар жазодир. У(ҳам бўлса) Каъбага (юриб) бора оладиган қурбонлик бўлиб, унга ўзларингиздан икки адолатли киши ҳакамлик қилур” (Моида сураси, 95-оят).

 

Бошқа бир оятда эр-хотин ҳақида:

 


وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُوا حَكَمًا مِنْ أَهْلِهِ وَحَكَمًا مِنْ أَهْلِهَا إِنْ يُرِيدَا إِصْلَاحًا يُوَفِّقِ اللَّهُ بَيْنَهُمَا

 


    “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай”.
   Демак, Аллоҳ таоло ҳакамликни кишиларга топширган. Айтинглар-чи мусулмонларнинг қони ва ораларидаги ислоҳ тўғрисида кишиларнинг ҳакам бўлишлари афзалми ёки нархи тўрт дирҳам бўлган қуён тўғрисида ва хотин билан яшаш тўғрисида ҳакам бўлишлари афзалми?”



– Йўқ, албатта, бу афзал.



– Сизларни бу фикрдан қайтардимми?



– Ҳа, албатта.



– Сизларнинг “Уришди, лекин таҳқирламади ҳам, ўлжа ҳам олмади”- деган сўзларингизга келсак, оналарингиз Оишани таҳқирламоқчи эдингизми? Агар онамиз эмас десангиз, кофир бўласизлар. (Агар онамиз десангиз, қилаётган даъволарингизни ўзларингиз инкор қилган бўласизлар) Сизлар иккита залолат орасида тараддудланиб қолгансизлар. Энди сизларни бу фикрдан қайтардимми?



– Ҳа, албатта.



– “Барча мўминларнинг амири бўлишидан ўзини озод қилди”-деган сўзларингизга келадиган бўлсак, сизлар рози бўладиган бир нарсани айтаман. Аллоҳнинг Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳудайбия кунида Абу Суфён ва Суҳайл ибн Амрлар билан сулҳ тузганида: “Эй Али, бу Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад сулҳ тузган нарсалардир деб ёз”, – дегандилар. Шунда Суҳайл ибн Амр: “Сени Аллоҳнинг элчиси деб билмаймиз. Агар сени Аллоҳнинг элчиси деб билганимизда, сен билан уришмас эдик”, –деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Эй Аллоҳим, Сенинг элчинг эканимни Ўзинг биласан”, – дедилар ва: “Эй Али, (ёзганингни) ўчириб ташлагин ва бу Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳамда Абу Суфён ва Суҳайл ибн Амрлар сулҳ тузган нарсалардир деб ёзгин”, – дедилар...



     Ушбу жавобдан сўнг икки мингдан зиёд кишилар хато йўлларидан қайтган эдилар. Ҳозирги кунимизда ҳам замонамизнинг юздан ортиқ энг мўътабар уламолари “замонавий хаворижлар”га худди шу услубда “очиқ хат” билан мурожаат қилдилар. Шояд, улар ҳам бор ҳақиқатни англаб етиб, тўғри йўлга қайтсалар...
    Аллоҳ таоло содир бўлиб турган турли нотинчликларни бартараф этиб, бутун дунёда тинч-тотувликни барқарор қилсин.

 

Абдулқодир Абдур Раҳим
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218724
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98133
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47155
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45595
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741