Исломни қабул қилган америкаликлар ҳикояси (2-қисм)
13.5.2017 4976

Флоридалик дизайнер Лиза Вогль

 

Лиза Вогль 2011 йилда Исломни қабул қилади ва орадан 4 йил ўтиб, 2015 йилда муслималар учун либослар ишлаб чиқарувчи “Верона тўплами” компаниясига асос солади.   

 

Лиза ҳаётдаги ва оиладаги муваффақиятларини Ислом дини билан боғлайди. 2016 йилда унинг компанияси Флорида штатида, Орландо шаҳридаги  Mall Fashion савдо марказида биринчи ислом модаси дўконини очди. Яқин келажакда Лондонда Verona Collection савдо дўкони очилиши режалаштирилган.

 

У муслима бўлиш тарихини сўзлаб берди:

 

«Менинг отам католик, онам консерватив баптистлик тарбиясини олганди. Улар мени динга боғламадилар. Аммо диний тарбия бўлмаса-да, менинг ички туйғуларимнинг барчаси Худога йўналган эди.  Жажжи ёшимданоқ Христианлик эътиқодига қизиқардим. 14 ёшимда ота-онам, акаларим ва опамсиз бувим билан черковга тез-тез бориб турардим. Шунингдек, ҳар ҳафта Библияни ўрганиш гуруҳига қатнардим, ёзда эса черков лагерига борардим.

 

Исломни топганим эса ҳаётимдаги энг кулминацион нуқта бўлди.

 

Мен яшаш ва ишлаш учун Марокашнинг Танжер шаҳрига бордим ва у ерда америка тил марказида инглиз тилидан сабоқ бердим. Айнан шу 3 ойлик давр улкан тажриба, маҳаллий маданият билан танишиш билан бир қаторда, илк бор Исломни таниган дамлар сифатида умрим зарварақларига муҳрланди.   

 

Фотограф бўлиш орзуимни рўёбга чиқариш учун Марокашдан Флоридага қайтдим. Фотография курсига қатнай бошладим ва у ерда Надин исмли муслима аёл (ҳозир менинг ҳамкорим) билан танишиб қолдим. Видеография курсида менга эркин танлов асосида ҳужжатли лойиҳа қилиш топширилди.  

 

Марокашдаги ҳаётий кўрган кечирганларим турткиси билан Надиндан мусулмон аёллари либоси – ҳижоб ҳақида лавҳа тайёрлашга аҳд қилдим. Надиннинг ҳижобнинг мазмун-муҳояти ва Ислом ҳақидаги фикрлари менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Бу интервью чиндан ҳам менинг кўзимни очди.     

 

Библия менда жуда кўп саволларни туғдирганди, шунинг учун Надин билан суҳбат Исломни янада чуқурроқ ўрганишга туртки берди. Ўрганганим сари бир қанча нодир топилмаларга дуч келдим ва ҳайратим ғайратга уланиб, ўрганиш-изланишда давом этдим. Ислом олимлари китобларини ўқидим, интернетда Исломга оид видеолавҳалар томоша қилдим, Қуръони каримнинг таржимаси билан танишдим ва бутун умр излаган кўплаб саволларимга жавоб топдим. Исломга бўлган муҳаббатим қалбимни ёритди. Надин билан илк суҳбатлан тахминан 9 ой ўтиб, рамазонга яқин, жума куни, яъни 2011 йилнинг 29 июль куни шаҳодат калимасини келтирдим ва муслима бўлдим.

 

Мусулмон бўлиш ҳақидаги қарорим мени ва бутун ҳаётимни ўзгартириб юборди. Мен қалбимга ҳидоят солган ва Исломга бошлаган буюк Аллоҳ таолога чексиз шукрона келтираман!»

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218736
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98138
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47158
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45605
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741