ИНСОНЛАРГА МАНФААТ ЕТКУЗУВЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТЛАР
3.2.2018 2247

Динимизда бошқаларга фойда ва манфаат етказиш қадрланадиган энг олий хислат ҳисобланади. Бу хислат билан сифатланган инсонга улкан ажрлар ва олий мақомлар ваъда қилинган. Қуйида ўшалар билан бирма-бир танишиб чиқамиз:

1. Одамларнинг энг яхшиси бўлади:

 

Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:

 

عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:» وَخَيْرُ النَّاسِ أَنْفَعُهُمْ لِلنَّاسِ «.

 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин биров билан дўст тутинади, биров ҳам у билан дўст тутинади Одамларнинг энг яхшиси ‒ уларга энг кўп манфаати етадиганидир », дедилар.

 

2. Аллоҳнинг энг суюкли бандасига айланади:

 

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "أَحَبُّ النَّاسِ إِلَى اللَّهِ أَنْفَعُهُمْ لِلنَّاسِ

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг Аллоҳга энг суюклиси одамларга кўпроқ манфаат келтирадиганидир», дедилар.

 

3. Аллоҳ қиёмат кунида қадамини собит қилади.

 

قَالَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: وَمَنْ مَشَى مَعَ أَخِيهِ فِي حَاجَةٍ حَتَّى يُثْبِتَهَا، أَثْبَتَ اللَّهُ قَدَمَيْهِ يَوْمَ تَزُولُ الأَقْدَامُ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир биродарининг ҳожати учун юриб уни битириб берса, қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ унинг қадамин собит қилади», дедилар».

 

4. Бало ва офатлардан ҳимояланади:

 

Бошқаларга манфаат етказадиган одамларга бериладиган тўртинчи фазилат бу турли офат ва балолардан ҳимояга олинишидир.

 

5. Дуо қилувчи фаришталарни қуршовида бўлмоқ:

 

Инсонларга манфаат етказадиган одамга берилган бешинчи фазилат бу фаришталарнинг дуосига сазовор бўлиш.

 

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: »مَنْ مَشَى فِي حَاجَةِ أَخِيهِ الْمُسْلِمِ حَتَّى يُتِمَّهَا لَهُ؛ أَظَلَّهُ اللَّهُ بِخَمْسَةٍ وَسَبْعِينَ أَلْفَ مَلَكٍ يَدْعُونَ لَهُ وَيُصَلُّونَ عَلَيْهِ، إِنْ كَانَ صَبَاحًا حَتَّى يُمْسِيَ، وَإِنْ كَانَ مَسَاءً حَتَّى يُصْبِحَ، لا يَرْفَعُ قَدَمًا إِلا كُتِبَ لَهُ بِهَا حَسَنَةٌ، وَلا يَضَعُ قَدَمًا إِلا حُطَّتْ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةٌ«

 

Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юрса ва унинг ишини битириб берса, Аллоҳ таоло етмиш беш минг фариштани унга йўллаб қўяди. Улар унинг ҳаққига дуо ва раҳмат сўрайдилар. Агар тонгда ҳожатини чиқарга бўлса, тун киргунча дуо қилишади. Агар тунда ҳожатини чиқарган бўлса, тонг отгунча дуо қилишади. Биродарининг ҳожатини чиқариш учун юрганида ердан кўтарган қадами учун битта савоб ёзилади, ерга қўйган қадами учун битта хатоси кечирилади», дедилар».

 

Баъзилар ушбу ҳадисни эшитиб, бир мусулмонга манфаат етказгани учун етмиш беш минг фаришта дуо қилиши мумкин эмас, дейиши мумкин. Шуни билиб қўйиш керакки, Аллоҳнинг сахийлиги мана шундай бўлади. У биз ожиз бандалар қилган оддий яхшиликни мана шундай улкан неъмат ила мукофотлайди. Зеро Аллоҳ бу қадар катта ададдаги фаришталарини биргина мўминнинг хизматида қилиб қўйиши билан унинг салтанатидан бирор нарса заррача ҳам камаймайди.

 

6. Аллоҳ оғирини енгил қилади:

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ »مَنْ يَسَّرَ عَلَى مُعْسِرٍ يَسَّرَ اللَّهُ عَلَيْهِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ«

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қийинчиликда қолган кишининг ишини енгиллатса, унга мафаат етказса, Аллоҳ унинг дунё ва охират машаққатларини енгиллатади», дедилар».

 

7. Охират ташвишини аритади:

 

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ نَفَّسَ عَنْ مُؤْمِنٍ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ الدُّنْيَا نَفَّسَ اللَّهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ«

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминнинг дунё ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ унинг қиёмат ташвишларидан бир ташвишини аритади», дедилар».

 

8. Аллоҳ унинг кўмагида қоим бўлади:

 

Инсонлар ташвиши ва ғамида яшайдиган одамга ваъда қилинган саккизинчи фазилат бу Аллоҳнинг ўша банданинг кўмагида бўлиши. 
Имом Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можжаҳ ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:


عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «وَاللَّهُ فِى عَوْنِ الْعَبْدِ مَا كَانَ الْعَبْدُ فِى عَوْنِ أَخِيهِ«


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир биродарининг кўмагида бўлса, Аллоҳ унинг кўмагида бўлади», дедилар».

 

9. Ёмон ўлимдан омонда қолади:

 

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صَنَائِعُ الْمَعْرُوفِ تَقِي مَصَارِعَ السُّوءِ وَصَدَقَةُ السِّرِّ تطفيء غَضَبَ الرَّبِّ وَصِلَةُ الرَّحِمِ تَزِيدُ في الْعُمُرِ«

 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бировларга манфаат етказадиган ишларни қилиш инсонни ёмон ўлимдан сақлайди. Яширин қилинган садақа эса Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Сийлайи раҳм(қариндошлар билан борди-келди қилиш) умрни узайтиради», дедилар».

 

10. Сирот кўпригидан қийинчиликсиз ўтади:

 

Қиёмат кунидаги энг қўрқинчли ҳолатлардан бири бу сирот кўпригидан ўтиш ҳисобланади. Ҳадисда: «Сиротдан биринчи бўлиб ўтадиган мен ва менинг умматим бўлади», дейилган.

 

«Сирот» жаҳаннам устига осиладиган кўприк номи бўлиб, унинг кенглиги бутун жаҳаннам кенглиги билан тенг бўлади. Ундан ўтган ва охирига етган киши, олдида жаннат эшиги туради

 

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: »مَنْ كَانَ وَصْلَةً لأَخِيهِ الْمُسْلِمِ إِلَى ذِي سُلْطَانٍ فِي مُبَلَّغِ بِرٍّ، أَوْ تَيْسِيرِ عَسِيرٍ، أَعَانَهُ اللهُ عَلَى إِجَازَةِ الصِّرَاطِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عِنْدَ دَحْضِ الأَقْدَامِ«

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўртага кириб бир раҳбарга биродарининг (айтолмайдиган) яхшилик гапини ёки қийинчилигини енгиллатишини етказиш ила манфаат берса, қадамлар тойиладиган қиёмат кунида Аллоҳ уни сирот кўпригидан ўтишида ёрдамлашади», дедилар».

 

11. Дуоси ижобат бўлувчи инсонга айланади:

 

Инсонинг дуоси ижобат бўлиши Аллоҳга яқинлигининг белгиси ҳисобланади.

 

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: »مَنْ سَرَّهُ أَنْ تُنَفَّسَ كُرْبَتُهُ، وَأَنْ تُسْتَجَابَ دَعْوَتُهُ، فَلْيُيَسِّرْ عَلَى مُعْسِرٍ، أَوْ لَيَدْعُ لَهُ، فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ إِغَاثَةَ اللَّهْفَانِ«.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни машаққатлари ариши, дуоси ижобат бўлиши қувонтирса, қийналиб қолган (қарздор)га енгиллик қилсин ёки (қарзини) кечсин. Зеро Аллоҳ муҳтожларга ёрдам беришни яхши кўради», дедилар».

 

12. Умр бўйи Аллоҳга хизмат қилиб ўтган деган унвонга сазовор бўлади:

 

Бутун Умр Аллоҳга, Унинг динига хизмат қилиб ўтди, деган унвонни қўлга киритиш ҳар бир мусулмонинг орзуси ҳисобланади. Ким инсонларга манфаат етказса мана шундай мақомга мушарраф бўлар экан.

 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ قَضَى لِأَخِيهِ حَاجَةً كَانَ بِمَنْزِلَةِ مَنْ خَدَمَ اللَّهَ عُمُرَهُ


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир биродарининг ҳожатини чиқарса, бутун умр Аллоҳга хизмат қилган мартабасида бўлади», дедилар».

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218897
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754