ИНСОН УЧУН ЭНГ ШИРИН ВА ЯХШИ РИЗҚ
17.9.2017 4320

Инсон ҳалол меҳнат билан пул топиб, ўша топган пулини рўзғори бола чақасига сарфлаши ва ўша топган пулидан ризқланиши энг тотли ва ширин ризқ ҳисобланади.

 

Бу ҳақда Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:

 

عَنِ الْمِقْدَامِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَامًا قَطُّ خَيْرًا مِنْ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ، وَإِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدَ عليه السلام كَانَ يَأْكُلُ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ

 

Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васаллам: «Ҳеч ким қўл меҳнати билан топиб еганидан яхши таом еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди», дедилар».

 

Бошқа бир ҳадисда бировдан таъма қилишдан кўра, ўзи оддий амал қилиб бўлса ҳам пул топгани яхшироқлиги айтилган.

 

عن أبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَأَنْ يَحْتَطِبَ أَحَدُكُمْ حُزْمَةً عَلَى ظَهْرِهِ خَيْرٌ مِنْ أَنْ يَسْأَلَ أَحَدًا، فَيُعْطِيَهُ أَوْ يَمْنَعَهُ

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

 

«Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васаллам: «Бирортангиз (тирикчилик қилиш учун) ортида бир боғ ўтин териб келиши унга берса-бермаса, бировдан тиланганидан кўра яхшидир», дедилар».

 

Инсон ҳалол касб қилиб, пешона тери билан топган пулига Аллоҳ барака бериб, оз бўлса-да, ўша пул билан кўплаб ҳожатларини раво қилади. Шу ўринда бир эслатма: тирикчилик қилишим керак, деб ҳаром йўллар билан кун кўриш динимизда қаттиқ қораланади.

 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисда:

 

"طَلَبُ كَسبِ الحَلاَلِ فَرِيضَةٌ بَعدَ الفَرِيضَة"

 

“Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир”, дедилар.

 

Агар имтиҳон дунёда яхши яшашим керак, деб ҳаром йўллар билан пул топса, бундай кимса охиратда топган ҳар бир тийин учун жавоб беради. Энг ёмони ҳаром йўл билан пул топишнинг азоби фақат охиратда эмас, бу дунёда ҳам бўлади. Бу дуоси қабул бўлмаслик азоби. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилган:

 

 قال رسول الله صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :"يَا سَعدُ أَطِب مَطعَمَكَ تَكُن مُستَجَابَ الدَّعوَةِ" رواه الإمام الطبراني.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй, Саъд! Таомингни ҳалол бўлишига эътибор бергин, дуоси қабул бўладиганлардан бўласан”. (Имом Табароний ривояти).

 

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217707
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24657