Илмнинг уч қаричи
13.12.2015 4402

    Одатда илм туфайли кибр-ҳавога берилган ва олган илми билан фахрланадиган кишини оз ва чала илмга эгалигини кўрасан. Чунки у ўз қадрини билмайди ва озроқ вақтда олган илми билан ғурурланиб, ўзини кўп нарсага эришгандек ҳис этади. Аммо илмга эга бўлиб боргани сари аста-секин унинг тубига етиб бўлмаслиги ва охирига етишдан ожиз эканини англайди. Фақат шу нарса олган илми туфайли кибр-ҳаво қилишдан тўсади. Шаъбий айтади: "Илм уч қаричдан иборат. Ким унинг бир қаричига етса, бурни кўтарилади ва илмга етдим, деб ўйлайди. Ким иккинчи қаричига етса, нафси кичраяди ва ҳали илмга етмаганини тушунади. Аммо учинчи қаричига келсак, ҳайҳот, унга ҳеч ким ҳеч қачон етолмайди".
    Мен савдо-сотиқ хусусида бир китоб тасниф қилиб, унда бошқа китоблардан иложим етганича фойдаландим ва шуни деб кўп машаққат тортдим. Қанча куч-қувватим кетди. Ниҳоят, ёзган китобим сайқалланиб, охирги нуқтани қўйдим. Шу ишимдан ужб-ички кибрга берилишимга оз қолди ва ўзимни фиқҳни билишда энг қобилиятлиман, деган фикрга бордим.
    Бир куни мажлисда ўтирганимда икки аъробий келиб, мендан ўзлари саҳрода битим қилган тўрт масалани ичига олган савдо шартлари хусусида сўрашди. Мен бирортасига ҳам жавоб бера олмадим. Хижолатдан бошимни эгиб, ерга қараб қолдим. "Ахир сен бу қавмнинг бошлиғи бўлсанг, наҳотки биз сўраган саволга жавобинг бўлмаса", дея менга таъна қилишди. Ҳа, шундай, дедим. "Аттанг, аттанг", деди иккови кета туриб.
    Илм таҳсилида кўп шогирдларимдан ҳам орқада ҳисоблаган бир кишининг олдига бориб, шу масалаларни сўрашади. У саволларга қониқарли жавоб беради. Иккови жавобдан рози бўлиб, илмига таҳсин айтиб қайтишади. Саросимага тушиб қийналдим. Бу нарса менга етарли панд-насиҳат ва аччиқ сабоқ бўлди, шу туфайли нафсим жилови бўшашди, кибр қаноти пасайди. Яхши бажарган иши туфайли ужбни тарк этган киши яхши адо этолмайдиган ишда мулозаматни тарк қилишга ҳақли. Инсонлар бу икки нарсадан қайтарилганлар ва Аллоҳ таолодан уларга мубтало бўлишдан паноҳ сўрашади.
    Бунинг очиқроқ баёни Жоҳизнинг "Китоб ул баён"ида Аллоҳ таолодан паноҳ сўраб, айтган сўзидир: "Эй Аллоҳ, сендан амал фитнасидан паноҳ сўрагандек, сўз фитнасидан ҳам паноҳ сўраймиз. Яхши адо этилган амал туфайли кибрдан паноҳ сўрагандек, яхши адо этилмаган амал туфайли такаллуфдан ҳам паноҳ сўраймиз. Дудуқлик ва тил тутилишидан сендан паноҳ сўрагандек, тил аччиқлиги ва вайсақилик ёмонлигидан ҳам сендан паноҳ сўраймиз". Биз ҳам у каби Аллоҳ таолодан паноҳ тилаймиз".

 

Бобомурод Эрали тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219048
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98194
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45711
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24759