Икки дуо ижобати
23.7.2017 3398

Кеча бир воқеага гувоҳ бўлдим. Доим дуода ҳолис бўлинг, албатта, бир кун Аллоҳ таоло ижобат қилади. Кеча пешин намозини, бир оз олисроқ бўлса-да, ўзим фаолият юритадиган Кўкчада адо этгим келаверди. Ён атрофда бошқа масжидлар бор, лекин нимагадур Кўкчага боргим келди.

Пешин намозини ўқиб, масжиддан чиқишда Аллоҳ учун дўстлашган дўстимиз Фарғонанинг Марғилон шаҳридан келган Ҳайдар ака билан кўришдик. Салом бериб, ўзимни танитишим билан мени бағриларига босдилар. (Кўзлари ожиз) Йиғлаб, қучоқлаб, Аллоҳга бетўхтов ҳамд айтиб, “Аллоҳ дуойимни ижобат қилди, Аллоҳ дуойимни ижобат қилди”, дедилар. Сўраб билсам, Тошкентга даволаниш учун келган эканлар. Шанба куни кетишлари керак экан, бироқ айрим сабабларга кўра, душанбага қолдирилган экан.

Азизлар, ҳеч нарса беҳикмат бўлмайди, биз якшанбада кўришдик. Бу биринчи дуонинг ижобати эди.
Шундан сўнг бирга тушлик қилиб, анча суҳбатлашдик. Суҳбат давомида устозимиз Раҳматилла Обидов ҳақида гап бошлаб қолдилар. 2010 йили Тошкентга келганларида Кўкчада уларнинг мавъизаларини тинглаганлари ва намоздан сўнг, устоз билан кўришганликларини, бир неча йил “Машъал” радиоси (ҳозирги “Маҳалла”)дан “Рамазон суҳбатлари” ҳамда “Пайғамбарлар қиссалари”ни тинглаб, ашаддий мухлис бўлганликларини айтдилар.

Суҳбатимиз давомида “Аллоҳ қоракам билан кўриштиришини сўраб дуодаман”, дедилар. Шу заҳоти мен устозни оилаларига мусибат тушганини, фарзандлари Каримуллоҳ қорининг вафот этганини, ва бугун учинчи куни фотиҳа ҳали тугамаганини айтим. Шунда бориб таъзия билдиришни ва устоздан дуо олиб, ҳаққиларига дуо қилиш таклифини бердилар.

Биз бирга устозни уйларига бордик. Ҳайдар ака тиловат қилиб, мархумни ҳаққига дуо қилдилар. Мехмонимизни Устозни ўғиллари Шукрулло ака билан таништириб, Фарғонадан келганликларини ва устоз билан анчадан бери кўришишни ният қилишларини айтдим. Бизни устозни хоналарига бошлашди. Ҳайдар ака устозни бағриларига босиб кўришар эканлар, қайта-қайта Аллоҳга ҳамд айтдилар. Устозга таъзия билдириб, фарғоналик ашаддий мухлиси эканликларини билдирдилар ва “Мана, бугун етти йилдан бери қилган дуойимни ижобатини кўрдим, устоз билан кўришиш бахтини сўровдим, уйларида ўтириб бир пиёла чой ичиб, қўлларидан таомланиш бахти ҳам насиб этди”, дедилар. Бу иккинчи дуо ижобати эди.

Суҳбат сўнгида Ҳайдар акага “Сиз мусофирсиз, устозни ҳаққиларига дуо қилинг”, дедим. Ҳайдар ака қўлларини дуога очиб, Аллоҳга ҳамд айтиб, расулуллоҳга узундан узун саловат айтиб, дуони бошладилар: “Ё Робби Жаннатда ҳам устоз билан бирга, аниқ бир-биримизни кўриб, худди ҳозиргидек устозни қўлларидан жаннат таомларида тановул қилиб, сўнг устоз бошчиликларида суюкли ҳабибимиз Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламни ҳузурларига бориб, уларни кўрмоқ ва суҳбатлашмоқ бахтини насиб эт. Мана, бугун Роббим етти йиллик дуойимни ижобатини кўрдим. Тез кунда келаси гал Тошкентга келганимда, устозни масжид минбаридаги мавъизаларини тинглаб, орқаларида намозда соме бўлмоқлик бахтини насиб эт”, дедилар. Биз хонадаги қолганлар кўзда ёшимиз билан “Омийн” дейишдан тўхтамас эдик...

Азиз қадрдонларим! Учинчи дуонинг ижобати ўлароқ, намозларимизда устозни тез орада тузалиб, биргаликда мавъизаларидан бахраманд бўлиш, Ҳайдар ака билан бир сафда устозни орқаларида соме бўлиш бахтини сўраб, дуо қилайлик!

ЖАМШИД НАЗАРОВ.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219047
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45711
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24759