Ижодкор машаққати
10.10.2015 3917

    Абдулла Қаҳҳор адабиётни касб эмас, ҳунар деб бежиз айтмаган. Касб – тирикчилик йўлида ҳар куни такрорланиб турадиган меҳнат. Нонвой ҳар куни нон ёпади. Сувоқчи ҳар куни девор сувайди. Ямоқчи ҳар куни этикка наҳал қоқади... Бора-бора ўз касбининг шунақанги “пири”га айланиб кетадики, юмушини кўз юмиб ҳам бажараверади...
Шоир бир достонни, адиб бир романни икки марта ёзмайди. Улар ҳар сафар янги асар яратишга “маҳкум”!

 

* * * * *

 

Деҳқон тажрибаси ошган сайин юмуши енгиллашади: кўп ҳосил олади.
Қурувчи тажрибаси ошган сайин юмуши енгиллашади: чиройли иморат қуради.
Жарроҳ тажрибаси ошган сайин юмуши енгиллашади: яхши операция қилади...
Ижодкор тажрибаси ошган сайин юмуши оғирлашади. Унинг ўзини такрорлашга ҳақи йўқ!

 

* * * * *

 

Изтироб чекиб ёзилган асар роҳат қилиб ўқилади.

* * * * *

 

– “Ижод дарди” деганда нимани тушуниш керак?
– Асар – ижодкорнинг фарзанди. Фарзанд эса дард билан туғилади. Аммо “ижод дарди” деганда шунчаки “дарди-ҳасрат”, “нолиш”, “иддао” кабиларни тушуниш керак эмас. Ижод аҳлининг, у шоир ёки адиб бўладими, виждони уйғоқ, адолат туйғуси кучли бўлади. Хоҳласа-хоҳламаса, эл-юртнинг қувонч ва ташвишлари қалбини ларзага солаверади. Ҳазрат Алишер Навоий:

Одами эрсанг, демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами,

деганда, аввало, ижод аҳлини назарда тутган бўлсалар ажаб эмас.

 

* * * * *

 

Ижод – юз метрли масофани ким ўзарга югуриб ўтиладиган спринтерлик мусобақаси эмас, узоқ ва машаққатли йўлдир.

 

* * * * *

 

– Китобларингизнинг қаҳрамонларини ҳаётдан оласизми ёки ичингиздан тўқиб чиқарасизми?
– Униси ҳам, буниси ҳам эмас. Чумоли нимаики топса, уясига ташмалайди. Ўргимчак ичидан суюқлик чиқариб тўр тўқийди. Чумолига ўхшаб йўлида нимаики кўрса, ҳаммасини қоғозга туширадиган одам чинакам ёзувчи эмас. Ўргимчакка ўхшаб уйига биқиниб олиб, ҳар нарсани ичидан тўқиб чиқарадиган одам ҳам чинакам ёзувчи эмас.
     Қаламкаш асаларига ўхшаши керак. Асалари юз грамм бол йиғиш учун миллионта гулга қўнар экан. Шунга яраша шарбат тўплаш учун 46 минг чақирим масофани учиб ўтаркан (Ер куррасини экватор бўйлаб айланиб учиш билан тенг). Бундан ташқари болари ҳар томчи гул шарбатини хартумчасидан 240 марта тўкиб, қайта ютиб, ишлов бераркан. Аммо бу – ҳали асал тайёр бўлди, дегани эмас. Шундан кейин ҳам болари асални махсус катакчага жойлаб, бир неча соат мобайнида қанот қоқиб, ҳаво юбориб, тозаларкан. Асал айнимаслиги шундан.
Ҳақиқий асар дунёга келгунича қаламкаш ҳам тахминан шунча азият чекади. Шундагина унинг асари айнимайди.

 

 

Ўткир Ҳошимов

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218540
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98094
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47131
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45546
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24730