Ҳаёт ҳақида 20 ҳикмат
26.4.2016 4603

1. Кўнглингда бўлмаганини бурнинг тагида турса ҳам кўролмайсан! Қаҳрамон Тозаўғли.

2. Албатта аҳмоқлик, телбаликдан кўра яхшироқдир. Чунки аҳмоқлик бор бўлган фаросатнинг йўқ бўлишидир. Телбалик эса, йўқ бўлган фаросатнинг давомийлигидир. Альберт Эйнштейн.

3. Қушдек осмонда учишни ўргандик. Балиқдек сувда сузишни ҳам ўргандик. Энди эса ер юзида одамдек яшашимиз қолди. Бернард Шоу.

4. Агар олимларнинг ишларига жоҳиллар аралашишса – аҳмоқлар сони ортади. Араб мақоли.

5. Юклсалганингда дўстларинг сени ким эканлигингни биладилар, йиқилганингда эса сен уларни! Муаллифи номаълум.

6. Баъзи инсонлар тарихга ўхшайдилар. На такрорланадилар ва на унутиладилар. Муаллифи номаълум.

7. Ишонч кўз ёшларга ўхшайди, кўздан оқдими, асло қайтмайди. Муаллифи номаълум.

8. Нафас олиб уни чиқарганинга шукр қил. Шукр қилганинга ҳам шукр қил. Муаллифи номаълум.

9. Фақирнинг олдида бойлигинг, мол-мулкларинг ҳақида гапирма. Беморнинг олдида соғлигинг ҳақида гапирма. Заифнинг олдида куч-қувватинг ҳақида гапирма. Бахтсизнинг олдида бахт-саодатинг ҳақида гапирма. Маҳбуснинг олдида ҳурриятинг ҳақида гапирма. Пуштсизнинг олдида болаларинг ҳақида гапирма. Етимнинг олдида отанг ҳақида гапирма. Муаллифи номаълум.

10. Аллоҳ ҳикмати билан бир эшикни ёпса, раҳмати билан бошқасини очади. Саъдий Шерозий.

11. Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир. Умар розияллоҳу анҳу.

12. Омаднинг сири — Пайғамбарга эргашишдир. Фотиҳ Султон Муҳаммад

13. Миш-миш – нафратланганлар томонидан ўйлаб топилади. Нодонлар томонидан ейилади. Аҳмоқлар томонидан ишонилади. Муаллифи номаълум.

14. Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир. Шамс Тебризий.

15. Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир. Шамс Тебризий.

16. Икки тур инсон бор: Бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган. Меҳмет Акиф Эрсой.

17. Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган бу — одобдир. Шамс Тебризий.

18. Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир. Шамс Тебризий.

19. Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган. Юнус Эмро.

20. Қизариш билмаган чеҳранг қандай ҳам ибратдир. Қўй таҳсилни, бор олдин одоб билан ҳаё ўрган. Меҳмет Акиф Эрсой

 

Таржимон: Абдуллоҳ Раҳимбоев

 

www.qadriyat.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218889
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47187
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45652
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24752