ҲАЁСИЗЛИК ХОРЛИК КЕЛТИРАДИ!
25.2.2016 11140

     Бу аёлни ҳизматдан қайтаётганда кўп учратаман. 40 ёшларга борган бу аёлни кўрганлар 50 ошган бўлса керак деб ўйлайди. У ҳар куни 14 ёшга етганига қарамай, оёқ-қўллари ривожланмаган, ақли заиф боласини юқори қаватдан пастга олиб тушиб, тоза ҳавода айлантириб юради. У билан бир оз суҳбатлашгим келди.
    Аёл билан бир-икки марта ҳамсуҳбат бўлганимиздан сўнг, ўзи ҳақида ҳикоя қилиб берди. Исми Нигина экан: “Ота-онам ишламагани сабабли 14 ёшимдан бошлаб, уларни боқиш мажбурияти елкамга тушди. Ҳаёсизлик кўчасига кириб кетдим... .
    Гоҳида ўзимдан ирганардим, баъзида қалбим афсус-надомат юки остида эзиларди. Шундақа дамларда: “Тирикчиликнинг айби йўқ”, деган сўз таскин берарди менга.
   Ҳар куни кечки пайт, пардозланиб, эътиборни жалб қиладиган ҳарир либосларини кийиб овга чиқардим. Бора-бора бундай енгилгина ҳаёт тарзига кўникиб ҳам кетдим. Ёш эдим, чиройим ҳам бор эди. Шунга кўра ҳаридорлар, доимий мижозлар ҳам бор эди. Бу орада бир неча бор ҳомиладор бўлдим. Улардан осонгина юз ўгирдим, олдириб ташладим.
   Бироқ вақт ўтиши билан атрофимдаги мижозлар сафи сийраклашди. Ишим ҳам аввалгидек эмас эди. Шунда яна ҳомиладор эканимни билиб қолдим. Шу болани туғиб катта қиламан, ҳалол яшайман, деган қарорга келдим Тўққиз ой кўтариб юриб уни дунёга келтирдим. Бироқ афсуски, у ногирон эди. Уни болалар уйига топширмоқчи бўлдим ўшанда. Бироқ шифокорлар менга ҳаётимнинг аччиқ бир ҳақиқатини айтишди: бошқа она бўла олмас эканман. Шундан сўнг боламни уйга олиб келдим.
    Мана орадан ўн тўрт йил ўтди. Шу ўтган вақт мобайнида боламга ҳар гал қараганимда фақат ўзимни айбладим. Унга бу азобни, ногиронлик, танасида ҳар куни минг қайта бош кўтарадиган оғриқларнинг азобини мен берганимни ўйлайман. Ундан ҳар куни минг бор кечирим сўрайман....”
    Афсуски, Нигина каби аёллар талайгина. Уларнинг ҳар бирининг ўз тарихи бор, ўзларини оқлаш учун минг битта сабаблари борлиги ҳам рост. Бироқ улар уларга тўғри йўлни кўрсатиш, ишларининг хато эканини тушунтириш, деган масъулият ҳар борки, бу бизнинг елкамизга тушади
     Синглим, сизга айтар сўзим бор: Сиз “мажбурият”, “тирикчилик” деб атаган хизматлар аслида фоҳишалик деб аталади. Фоҳишалик касб эмас, балки Аллоҳ таоло қайтарган энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Аллоҳ қайтарган ишлардан топилган маблағ ҳам ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда таъкидлайди: “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир” (Исро, 32).
     Буюк Аллоҳ Ўз каломида: “Зинога яқинлашмангиз!”, деб қатъий огоҳлантирмоқда. Фақат зино қилиш эмас, балки зинога яқинлашиш ҳам гуноҳ эканлигини таъкидлайди. Турли шаҳвоний манзараларни кўрсатувчи видеолавҳалар, расмлар, фаҳшга етакловчи суҳбатлардан ҳам йироқ юриш лозим. Чунки буларнинг ҳаммаси зинога олиб борувчи воситалардир.
     Фаҳш йўлда юрувчи аёллардан “Тана ўзимники, нима қилсам, бу менинг ишим”, деганларини эшитиб қоламиз. Бундай аёлларга: “Синглим, жисму-жонингиз Яратгандан сизга топширилган омонат, вақти-соати келиб бу омонатдан қандай амаллар учун фойдаланганизга жавоб беришингиз кераклигини эслатиб ўтмоқчимиз”. “Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар!” (Нур, 31).
       Ким ўзини нотўғри йўлда эканлигини англаб етса ва чин дилдан тавба қилиб, бу йўлга бошқа қайтмаса, албатта, Аллоҳ мағфиратли, тавбаларни қабул қилгувчи Зотдир.



Мунира АБУБАКИРОВА
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218890
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47187
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45652
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24752