Ҳаж ҳақида энг муҳим эслатмалар
27.4.2016 4756

    Ҳожилар ва умра зиёратчилари учун саломатлик уларнинг ибодатлари чиройли ва тўкис бўлиши учун асосий шартлардан биридир. Рамазон умраси ва ҳаж сафари яқинлашиб келаётгани ва бу муборак сафарлар ёзнинг жазирама иссиқ кунларига тўғри келаётгани сабабли бу ҳақда эслатиб ўтишни лозим топдик.


ҲАЖНИНГ ШАРТЛАРИ

 


     Ҳaж ибoдaти ҳар бир мусулмон учун фарз бўлмайди. Уни фарз бўлиишининг маълум шартлари бор, шу шapтлap топилган кишиra ҳаж фapздиp. Ҳажнинг шартлари саккизта:

 

1) мycyлмoн бўлиши;
2) балоғат ёшига етган бўлиши;
3) оқил бўлиши;
4) зоди роҳилага қодир бўлиши;
5) соғ-саломат бўлиши;
6) ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7) йўлда омонлик бўлиши;
8) аёл кишига маҳрам бўлиши; (шунингдек, аёл киши иддада бўлмаслиги).

 

     Бу шартларнинг биронтаси топилмаган кишига ҳаж фарз бўлмайди. Кўриб турганимиздек, ҳажнинг асосий шартларидан бири соғ-саломат бўлишдир. Бироқ сафарга отланаётган юртдошларимизда айрим хасталиклар учраб туради.



ТИББИЙ ТАВСИЯЛАР

 

1. ШИФОКОРЛАР ТАВСИЯСИ

     Сурункали юрак, қон-томир, буйрак, ошқозон ва қанд касалликлари бор кишилар сафар олдидан шифокордан бир курс муолажа олиб олишлари мақсадга мувофиқдир. Шифокорлар зиёратчиларга профилактика мақсадида қуйидагиларни тавсия этадилар:

 

1. Оксолин мазь, сафар олдидан бурун катакларига 3 кун, кунига 2 маҳалдан суртиш;
2. Ципрокс 500 мг, сафар олдидан 1 таблеткадан х 1 маҳал, 3 кун давомида ичиш;
3. Ўзи билан 5-10 дона тиббий ниқоб (маска)ни олиш.

 

     Ўз вақтида грипп касаллигидан даволанишни бошлаш, тезда ва муваффақиятли соғайишнинг гарови эканлигини унутмаслик лозим. Шунингдек, зиёратчи ўзи билан (юрак, қон-томир касалликлари, қон босим каби касалликларга қарши) доимий истеъмол қилиб юрадиган зарур дориларини сафар муддатига етарли миқдорда олиши тавсия қилинади.

 


2. МУҲИМ ТИББИЙ ЭСЛАТМА

 


     Сафар давомида махсус бир марта фойдаланиладиган тиббий ёки дока ниқобни оғиз ва бурунга тақиб юриш турли ўткир шамоллаш касалликларининг тарқалишини олдини олади. Бироқ, дока ниқобидан тўғри фойдаланиш (кунига 4 маротаба алмаштириш ёки совун билан ювиш) керак. Ниқобдан нотўғри фойдаланиш касалликнинг юқиш эҳтимолини ошириши мумкин. Касалликнинг олдини олиш учун қуйидаги профилактик чора-тадбирларга риоя қилиш зарур:

 

- шахсий гигиена (овқатланиш, кийиниш, чўмилиш ва ётоқхонани тоза сақлаш) қоидаларига амал қилиш;
- қўлларни тез-тез яхшилаб совун билан ювиш;
- кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш (малинали, лимонли ёки асалли чой, иссиқ сут ҳамда наъматак дамламаси);
- тана ҳарорати юқори бўлганда, шифокор тавсиясига кўра, иситма туширадиган дори ичиш мумкин;
- бемор ва у билан мулоқотда бўлаётган ҳар бир одам ниқоб тақиб юриши керак.
- хоналарни тез-тез шамоллатиш керак.
- соғлиғингизни эҳтиёт қилинг, иссиқда юрманг, офтоб уришидан сақланинг, офтоб урганини сезсангиз, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг.
- сафар давомида жой ва кийимингиз пок бўлсин. Аллоҳ таоло Иброҳим а.с.ни шунга буюрган:

 


وَطَهِّرْ بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْقَائِمِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ

 


      “Уйимни тавоф қилувчилар, ибодатда турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун покла” (“Ҳаж” сураси, 26) Одамлар кўп тўпланадиган жамоат жойларида (Масжидул Ҳаром, кўчалар, бозорлар, транспорт ва ҳ.к.), ҳаттоки ибодат вақтида ҳам тиббий ниқоблардан фойдаланиш, иссиқ ҳаво ёки бошқа сабабли уларни ечиб юбормаслик қатъий талаб қилинади.

 

3. САУДИЯ АРАБИСТОНИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТАВСИЯЛАРИ

 

     Жорий йил апрель ойи ўрталарида Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж ибодати мукаммал адо этилиши ва мавсум давомида турли эпидемияларнинг олдини олиш мақсадида ҳожиларга, шунингдек, умра зиёратчиларига овқатланиш, дори-дармонлар истеъмол қилиш ва ўз вақтида дам олишлари бўйича муайян тавсиялар берди.
     Саудия ҳукумати алоҳида эътибор бераётган масалалардан асосийси - Эбола касаллиги ва нафас йўллари синдроми (MERS) хасталиги Яқин Шарқ формасининг олдини олишдан иборатдир, деб ёзади Arab News портали. Хусусан, ҳожиларнинг овқатланиши умумий рухсат билан ташкил этилган, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган махсус жойларда ташкил этилиши лозим.
     Шубҳали таомларни, хусусан, хом тухумни истеъмол қилиш мумкин эмас. Меҳмонхонада тайёр таом зарурат туғилганида, фақат совутгичларда сақланиши зарур. Қандли диабет хасталиги бор ҳожиларга қанд миқдори пасайиб кетиши оқибатида юз бериши мумкин бўлган чарчоқ хуружи, бош айланиш каби кўнгилсиз ҳолатлар олдини олиш мақсадида ўзлари билан қанд, ширинлик ёки бошқа ўзларига мос воситаларни олиб юриш, ўз вақтида дам олиш, дори-дармонлар ва оватларини вақтида истеъмол қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади.
    Буйрак касаллиги бор кишилар сафар олдидан шифокорга мурожаат қилишлари, шифохонада барвақт ётиб профилактик муолажа олишлари, сафар давомида офтоб тиғидан ўзини эҳтиёт қилишлари, белгиланган парҳезга риоя қилишлари тавсия этилади.
     Қон босими ва юрак-қон томир хасталиклари бор кишиларга меъёридан оз туз солинган таом истеъмол қилиш, ёғли ва консерваланган озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан тийилиш, жисмоний катта куч талаб қиладиган ишлардан ўзини эҳтиёт қилиш, кофе, аччиқ чой ичиш ва тамаки маҳсулотлари чекишдан ўзини тийиш тавсия этилади.
     Вазирлик сурункали касаллиги бор кишиларга муборак сафар давомида бу ҳақда гуруҳ раҳбари ва шифокорларга маълум қилиб қўйиш, ўзлари билан шахсий медицина карталари нусхасини олишлари зарур деб таъкидлайди.
     Муборак сафар давомида ибодатингиз мукаммал бўлиши Сизнинг қўлингизда. Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур бўлсин!

 

Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218885
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45642
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750