Фарзанднинг нозини ота-она кўтаради
30.5.2018 2744

Ўтмиш подшоҳлардан бири бир ёмон дардга мубтало эдики, касалининг номини атамаслик яхшироқдир. Бир гуруҳ юнон табиблари бу дардга фалон сифат ва фалон хосиятга молик бўлган одамнинг ўтидан бўлак даво йўқдир, деган қарорга келдилар. Подшоҳ шундай одамни топиб келишга фармон берди. Бир деҳқон ўғлини топдилар, унда табиблар айтган барча сифатлар мавжуд эди. Подшоҳ боланинг ота-онасини чақиртириб, уларга талай мол-дунё бериб рози қилди. Қози: «Подшоҳнинг саломатлигини сақламоқ учун фуқароларидан бирининг қонини тўкмак раводир», деб фатво берди. Жаллод боланинг бошини кесишга ҳозирланди. Бола осмонга боқиб табассум қилди. Подшоҳ ундан сўради: «Шундай ҳолатда табассум қилишингнинг боиси нима?» Бола жавоб берди: «Фарзанднинг нозини ота-она кўтаради, даъво билан қозининг ҳузурига борадилар, подшоҳдан адолат тилайдилар. Ҳозир ота-онам дунё моли учун ўлимимга рози бўлдилар, қози фатво берди, подшоҳ бўлса, мени жондан жудо қилиб, ўзи шифо топмоқчи. Аллоҳи таолодан бўлак паноҳим йўқ экан, шу жиҳатдан кулдим».

Кимга ҳам қилардим дастингдан фарёд,

Ўзингга келибман, ўзгинангдан дод.

Бу сўзни эшитган подшоҳнинг кўнгли пора-пора бўлиб кетди, кўзларидан шашқатор ёш оқиб, деди: «Бегуноҳнинг қонини тўкиб, шифо топганимдан кўра ўлганим яхшироқ».

Кейин болани бағрига босиб, юз-кўзидан ўпди-да, беҳисоб совғалар бериб, озод қилиб юборди. Дейдилар-ки, ўша ҳафтада подшоҳнинг дарди шифо топди:

Ҳали ҳам эсимдан бир байт чиқмайди,

Бир филбон айтганди Нил қирғоғида:

Оёғинг остида қумурсқа ҳоли

Ўзинг босилгандай фил оёғида.

 

Шайх Саъдийнинг “Гулистон”идан

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218968
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45675
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758