ЭЗГУ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР, ХАЙРЛИ АМАЛЛАР
8.6.2017 4272

   Бугун халқимизга хос азалий қадриятлар улуғланиб, азиз авлиёлар хотираси эъзозланаётгани, улар қўним топган манзиллар ободонлаштирилиб, зиёратгоҳга айлантирилаётгани, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётгани ҳар биримизга фахр бахш этади. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг қайси ҳудудига ташриф буюрмасин, энг аввало ўша манзилдаги масжид ва мадрасалар, қутлуғ қадамжоларни зиёрат қилишлари, ҳаммамизга ибрат бўлмоқда.                                                                                                                                            

 

   Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 26 май куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишуви ҳам эзгуликларга йўл очди. Президентимиз “Сузук ота” мақбараси ва жоме масжидида бўлиб, бундай масжид ва мақбаралар маънавиятимизни янада юксалтириш, юртимизда яхшилик нурини зиёда этишга хизмат қилишини таъкидлади. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхона фаолияти йўлга қўйилиб, мутасаддиларга мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берилгани ҳам кенг жамоатчилик, туманимиз аҳли томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди.

 

   Зеро, бу ишларнинг бари мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик тамойилларини таъминлаш, уларнинг қонуний асосларини яратиш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида аҳамият берилаётгани самарасидир. Президентимиз раҳнамолигида миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимизни, азиз-авлиёлар ва уламоларимизнинг бой меросини ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда фаолияти йўлга қўйилган Имом Термизий номидаги халқаро тадқиқот маркази ҳам ана шу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар самарасидир.

   

   Сузук отанинг исми Мустафоқул бўлиб, 1140 йилда таваллуд топган. У Аҳмад Яссавий қизи Гавҳари Хуштожнинг кенжа ўғли бўлган. Болалик чоғида бобоси у кишини эркалаб “Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!”, дегани боис атрофдагилар ҳам уни шу исм билан чақира бошлаган. Сузук ота юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатган. 1363-1364 йилларда буюк бобокалонимиз Амир Темур Яссавийнинг набираси Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган.

 

   Сузук ота Балоғат ёшига етганида отасининг йўлланмаси билан Тошкентнинг Бешёғоч даҳасидаги Чуқур кўприк, Мирлар ва Чақар маҳалласи оралиғидаги жойларга келиб қолганлар. Сузук ота мақбарасининг ёнида Сузук ота масжиди бўлиб, мутахассисларнинг таҳлилига кўра у 18-асрнинг охири 19-асрнинг бошларида қурилган. Унинг вафотидан сўнг усталар маҳалласи Сузук ота номи билан атала бошлаган.

 

   Мустақиллик йиллари бу муқаддас қадамжо қайта тикланиб, ободонлаштирилди. “Сузук ота” маҳалла фуқаролар йиғинида беш мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада ҳунармандлик, дурадгорлик, ўймакорлик ривожланган.

 

   Истиқлол йилларида халқимизнинг миллий-диний қадриятлари тикланиб, Рамазон, Қурбон ҳайити каби маросимларни байрам сифатида нишонлаш, фазилатли кунлар шарофатидан баҳраманд бўлишга кенг йўл очилди. Буюк алломаларимизнинг қадамжолари, табаррук масканларда кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 19 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини эшитиб, қанчалик қувонган бўлсак, Сузук ота зиёратгоҳида бўладиган ўзгаришлар ҳақидаги хушхабарлардан янада хурсанд бўлдик. Негаки, бу ишлар юртимизда меҳр-оқибат, тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятлидир.

 

 
   Умуман, мамлакатимизда янгича руҳ ва шиддат билан олиб борилаётган барча эзгу ишлар инсон қадрини улуғлаш, унинг манфаатларини таъминлашга қаратилган. Шу боис кенг жамоатчилик вакиллари, айниқса, ёши улуғ нуронийларимиз шундай кунларга етказганига шукрона айтиб, юртимизда тинчлик-осойишталик ҳамиша барқарор бўлишини тилаб, дуо қилишмоқда.

 

 

Одилхон ИСМОИЛОВ,
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур
тумани бош имом хатиби

“ХАЛҚ СЎЗИ” газетасининг
113 (6807) сони 3 саҳифасидан олинди
08.06.2017 йил

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219243
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98237
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47242
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45812
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24776