Екатеренбург сафари таассуротлари
15.10.2015 4634

    Мустақилликнинг бизга берган энг катта неъмати—бу имон-эътиқод эркинлиги десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Сир эмас, собиқ тузум даврида кўнгил тусаган, Аллоҳ амр этган ибодат амалларини эмин-эркин адо этишга рухсат йўқ эди. Шукр-ки, элимизга бошига келган ҳурлик қуёши барча изғиринларни қувиб солди, руҳу танамизни илиқ нурлари билан сийлади. Бошқа сохалардаги имкониятлар ва шароитларни-ку, санаб тугата олмайсиз. Бугун ҳар мўмин ана шу неъматлар учун минг бор шукрлар этса, арзийди. 
  Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-7 октябрь кунлари 4 нафар имом (Иброҳим Иномов, Жасур Раупов, Одилхон Исмоилов, Бахром Отажонов)дан иборат Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегациясиРоссия федерациясининг Свердловск вилояти муфтийси Абдул-Қуддус (Николай) Ашарин ҳазратлари таклифига кўра, Екатеренбурга шаҳрида бўлиб қайтди.Сафар янгиликлари оммавий ахборот воситаларида, жумладан muxlis.uz сайтида ҳам эълон қилинди. Шукрким, ана шундай имконият бизга ҳам насиб этди. 
   Маълумки, Россия федерацияси Ўзбекистоннинг энг ишончли стратегик ҳамкорларидан бири саналади.1992 йил 20 март куни икки давлат ўртасидаги дипломатия муносабатлари ўрнатилган бўлса, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланган Ўзбекистон — Россия дўстона ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Барча йўналишларда бўлгани сингари диний сохада ҳам мазкур мамлакат билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. 
    Екатеренбургда бизни жуда илиқ қарши олишди. Икки давлат мусулмонлар идораси келишувига мувофиқ тузилган махсус режа асосидаги тадбирларда иштирок этдик. Мазкур ташриф мобайнида азиз авлиёлар, олиму фозиллар юрти Ўзбекистон фарзанди эканимдан фахр хисси минг чандон ортди. Шаҳардаги кўркам, маҳобатли жоме масжидига ватандошимиз, “Муҳаддислар султони” Имом ал-Бухорий ҳазратларининг муборак номлари берилган экан. Тўғриси, буни кўриб, фахру ғурурдан кўзларимга севинч ёшлари қалқиди. Бобомиз Имом Ал-Бухорийномлари билан аталувчи жоме масжидида жума намозини адо этиш бахти насиб этди. 
   Қарийиб уч ярим мингдан зиёд жамоат билан адо этилган жума намозида амру маъруф қилди вазифаси топширилди. Унда исломнинг мазмун-моҳияти, мўминнинг солиҳ ишлари, динлараро бағрикенглик, қолаверса, бутун дунёда динимизни қадрсизлантираётган ИШИД ва унинг қабиҳ ишлари ҳақида сўзланди. Ушбу кун қалбга ажиб сокинлик ва ҳаловат инди. 
   Cафар режасига мувофиқ ташкил этилган Нижний Тагил жоме масжидидаги давра суҳбати анча қизиқарли бўлди. Унда иштирок этган намозхонларга ислом динининг моҳияти, диний оқимлар, манфур кучларнинг дин ниқоби остидаги жиноий қилмишлари, шунингдек, ИШИДнинг вайронкор ишлари ҳақида ҳам маъруза қилинди. Айниқса, ИШИДнинг асл қиёфасини очувчи Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” (“Смута ИГИЛА”) китоби катта қизиқиш уйғотди. Буни бизга китобни сўраб мурожаат қилганларнинг кўплигидан, айниқса, у билан танишганларнинг билдирган мулоҳазаларидан билиш мумкин. Айниқса, Екатеренбург кончилик университетида бўлиб ўтган китоб тақдимотида профессор ўқитувчилар ва талабалар катта қизиқиш билан қарашди. 
    “Бу китобда Ислом давлати террорчилари ким, уларнинг тузоғидан қандай ҳимояланиш мумкин деган саволларга батафсил жавоб берилган. Маълумотлар, эътиқодидан қатъий назар, барча учун керакли”, дея фикр билдирди Екатеренбург кончилик университети ректори Николай Косарев. “ИШИД фитнаси” (“Смута ИГИЛА”) китоби университетга совға қилинди. 
    Айтиш керакки, Ислом давлати, аслида айрим марказлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа, дейиш мукин. Мақсад, муқаддас динимиз номини қора қилиш, мусулмонлар истиқомат қилувчи минтақаларда нотинчликлар келтириб чиқариш, барқарор вазиятни бузиш, ер ости ва устки бойликларини талон-тарож қилиш, “қора бозор”ларни ривожлантириш ва шу орқали чўнтак қаппайтириш. Сохта иддаолар билан лоф ураётган ИШИДчилар имони суст, ишонувчан одамларни, айниқса, ёшларни турли усуллар билан ўз тузоғига илинтирмоқда. Улар кўпинча катта пуллар ваъда қилиб, ёшларни ўз сафларига чорлайди. Охир-оқибати эса бир тийин ололмайди, қайтиб ҳам кела олмайди, жонини ҳам қутқара олмайди. Кўргани хорлик, топган ранж алам бўлади. Буни ОАВдаги хабарларда кўриб-кузатиб бораяпмиз. 
     Афсуски, хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз, ака-укаларимизнинг айримлари ана шундай пуч ваъдаларга ишониб, ИШИД сафига қўшилиб қолиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда. Ватандошларимиз билан бўлган мулоқотларда уларда йиғилган турли саволларга жавоб беришга тўғри келди. Айниқса, ўзбекнинг ғурури, андишаси, Она Ватани, ота-онаси олдидаги масъулияти каби масалалар қизғин муҳокама қилинди. 
     Шу ўринда Ўзбекистон делегацияси сафари маҳаллий ОАВда, жумладан газета, телевидение, радио, интернет саҳифаларида доимий ёритиб борилганини таъкидлаш керак. Масалан, Екатеренбург телеканалида ташкил этилган Свердловск муфтийси Абдул-Қуддус хазратлари ва Ўзбекистон делегация иштирокидаги телемулоқотда қатнашдик. 
     Шунингдек, Екатеренбурга шаҳридаги “Интерфакс” матбуот анжумани залида Свердловск областида фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ҳам ғоят қизиқарли бўлди. Хулоса қилилб айтганда, бир ҳафталик сафар жуда фойдали, шу билан бирга самарали бўлди. Свердловск вилояти муфтийси Абдул-Қуддус (Николай) Ашарин таъкидлаганидек, “Умид қиламизки, келгусида икки давлат мусулмонлар идораси ўртасидаги ўзаро алоқалар янада ривожланиб, муносабатларимиз мустаҳкамланиб бораверади”. Дўстлик, иттифоқлик бўлган жойда эса тинчлик ва тараққиёт бўлади. 


Одилхон қори Юнусхон ўғли 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218796
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98147
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47167
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45622
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24744