Денгиз тубидаги марварид мўъжизаси
3.2.2018 3933

Ён-атрофимизга боқар эканмиз ҳар бир мавжудот, ҳар бир яралимишда ўзига ҳос мўъжизани кўрамиз. Лекин, ҳамма ҳам буни мўъжиза эканини ҳис қила олмайди. Кимгадир бу шунчаки ўз-ўзидан пайдо бўлган буюмдек, оддий бир нарса бўлиб кўринади. Лекин, илм соҳиблари, Аллоҳнинг буюк қудратига иймон келтирган соф қалб эгалари бу мўъжизаларни англаши ва Яратганнинг тадбирига тасаннолар айтиши, шубҳасиз. Мана шундай мўъжизавий ҳилқатнинг яна бири ҳақида қуйида сўз юритамиз.

 

Аллоҳ дунёдаги барча жонзоту-маҳлуқотларни одам учун, унинг фойдаси, ҳузури ва роҳатланиши учун яратган. Мана шундай гўзалликлардан бири бу марвариддир. Марварид ўзининг гўзаллиги билан кишининг баҳри-дилини яйратади, аёлларга зеб беради. Лекин, унинг келиб чиқиши ва пайдо бўлиш жараёни ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Аёлларимиз бўйниларига, қўлларига, борингки, кийим-кечагу, уй жиҳозларигача безак қилиб ишлатадиган, ноёб гўзаллик ва нафислик намунасининг пайдо бўлиш жараёни ўта мураккаб ва қизиқ.

 

Марваридни сув остидаги турли моллюскалар ҳосил қиладилар, одатда улар марварид мидиялари деб ҳам аталади. Мидияларнинг чиғаноқлари ўта мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Чиғаноқнинг устки қопламасини ташкил қилувчи кальций карбонат бирикмаси, уни шу даражада мустаҳкам қиладики, молюсакага зиён етказиш учун очиш жуда катта куч талаб қилади. Кальций карбонати (карбонат ангидрид) марварид ҳосил бўлишида ҳам асосий роль ўйнайди. Ташқаридан чиғаноқ ичига турли қум, тош ёки майда организмлар кириб қолса, молюска ўзини ноқулай сеза бошлайди. Улардан ўзини ҳимоя қилиш мақсадида молюска уларни садаф қатлами билан ўраб ташлайди. Мана шу марварид пайдо бўлишининг биринчи босқичидир. Чиғаноққа кириб қолган бегона жисмлар марварид ядроси вазифасини ўтайди.

 

Кўп йиллар мобайнида мазкур ядро қаватма-қават кальций карбонатидан иборат юпқа қатлам билан қопланиб боради. Савол туғилади: чиғаноқ ичида садаф моддаси қаердан келди?

 

Чиғаноқнинг ички тўқималари ва қатламлари орасида садафнинг юзага келишига сабабчи икки модда мавжуд. Улардан бири “арагонит” минерали бўлиб, у кальций карбонат моддаси билан бирикади ва садафни ҳосил қилади. Иккинчиси бу “конхиолин” моддаси бўлиб, у арагонит моддасини тўплаш ва ушлаб туриш вазифасини бажаради. Арагонит – деярли садаф моддаси бўлгани учун у марваридга жило (ялтираш) беради. Мазкур икки модда чиғаноқ ичида бирлашиб, унинг устки қопламидан кальций карбонатдек мустаҳкам моддани олиб ташқаридан кириб қолган бир бегона жисмдан ҳимоя қобиғини яратади ва оқибатда марварид аталмиш гўзаллик дунёга келади.

 

Қарангки, молюсканинг ўзини бегона жисмлардан ҳимоя қилиш учун яратган қобиғи, инсонлар учун гўзаллик ва зеб – зийнат намунасига айланади.  

 

Қуръони каримда марварид ҳақида шундай дейилади:

 

“Бас, (эй, инсонлар ва жинлар) Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз? У иккисидан марварид ва маржонлар чиқар”. (Ар-Роҳман сураси, 21-22)

 

Шунингдек, Қуръонда зикр қилинишича, инсонлар учун бу дунёда зеб-зийнат учун берилган марварид асли жаннат зийнатларидандир. Барча тирик жон борки, ўзининг мўжизавий ҳусусиятлари билан бирга Аллоҳ томонидан яратилган. Парвардигори Оламнинг ҳикмати ҳар нарсада намоён. Ундан ўзга яратгувчи ва қудратлироқ зот йўқдир.

 

“Аллоҳ - Ундан, ўзга илоҳ йўқдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. (Қиёмат кунида) Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир.”(Бақара сураси, 255)

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди

 

Muxlis.uz  Матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217602
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24646