Чўчқа гўшти нега тақиқланган?
28.7.2015 6876

     Муқаддас динимиз инсонларни ҳар томонлама ҳимоя қилади, уларнинг саломатликлари учун мақбул бўлган барча жиҳатларни қамраб олади. Жумладан, шариатга мувофиқ, мўмин-мусулмонлар кўплаб ҳайвонларнинг гўштидан тайёрланган таомларни истеъмол қилишлари мумкин. Ўз навбатида таомларнинг тақиқланганлари ҳам мавжуд ва бу мукаммал асосларга эга. Айни шу жиҳатни чўчқа гўшти мисолида айтиш мумкин. Маълумки, чўчқа гўшти ва ундан тайёрланган таомлар ҳалол эмас. Нега? Келинг, буни ўзимиз чуқур ўйлаб, мулоҳаза қилиб кўрамиз: чўчқа ейдиган нарсалар, уларнинг кўнгилни оздирадиган даражадаги иркитлиги, очофатлиги (йўлида дуч келган нарсани ейиши, ҳатто оч қолса, ўз болаларини ҳам еб қўйиши мумкин), инсон организми учун хавфли, касаллик чақирувчи (ҳатто қайнатилган ва қовурилган ҳолатда ҳам ўлмайдиган) микроорганизмларнинг борлиги. Буларни англаш учун одамдан юксак даражадаги билим талаб этилмайди, албатта. 

     Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Қуръони каримнинг тўрт жойида (Бақара, Моида, Анъом, Наҳл суралари) тўнғиз гўшти ҳаром экани таъкидланган. 

     Аллома Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ: «Чўчқанинг ҳар бир нарсаси: гўшти, ёғи, териси, асаби (шу жумладан пайлари), қўллари, ички аъзолари, мияси, суяклари, боши, биқини, сути ва жунларини истеъмол қилиш ҳаромдир» – деган.
    Айтиш керакки, чўчқа гўштининг зарарли жиҳатлари илмий жиҳатдан ҳам ўз тасдиғини топган. “Washington Post” газетасининг 1952 йил 31 майда чоп этилган сонида доктор Глен Шеппарднинг шу ҳақидаги мақоласи эълон қилинади.
    “АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи аксар аҳоли организмида чўчқа гўшти истеъмоли натижасида Трихина личинкалари пайдо бўлган. Кўпчилик ҳолларда улар, ҳатто бу касалликнинг пайдо бўлиш сабабларини ҳам билишмайди. Одамлар айнан шу паразитлар чақирган касалликлардан қазо қилишмоқда. Сабаби, инсоннинг иммун тизими бу паразитлар билан кураша олиш қобилиятига эга эмас. Ҳеч қандай антибиотиклар, ҳеч қандай дори-дармон воситалари уларни бартараф қила олмайди. Ягона йўл—ушбу паразитларнинг организмга тушишининг олдини олиш. Чунки, трихиналар гўшт хоҳ тузланган, хоҳ дудланган ҳолда бўлсин, яшайверади...”
     Кўриб турганингиздек, тақиқланган чўчқа гўшти инсон саломатли учун кони зарар. Бу ҳам диний, ҳам дунёвий жиҳатдан мустаҳкам далил-исботларга эга. Шундай экан, овқат истеъмол қилаётган чоғда унинг ҳар жиҳатдан безарар эканига эътибор қилинг.

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217228
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24617