Чин мўминлик аҳилликдир
21.10.2016 5747

 

    “Бугун биз бошимиздан кечираётган нотинч ва таҳликали замонда турли минтақаларда, ён-атрофимизда қарама-қаршилик ва қонли тўқнашувлар тобора кучайиб бораётганини кўриб, кузатиб, беғамлик ва бепарволикка йўл қўймасдан, ҳушёрлик ва уйғоқлик билан яшашни ҳаётни ўзи барчамиздан талаб этмоқда”,
                                                                                                                                                                                                Ислом Каримов

 

      Халқимизнинг қон-қонига, онгу шуурига сингиб кетган ислом дини инсонларни ўзаро аҳил ва иноқ яшашга, бир-бирларини яхшиликка бошлаб, ёмонликдан қайтаришга ундайди. Азалдан халқимиз бир-бирлари билан иноқ, тинч-тотув ҳаёт кечиришган, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳеч қачон эътиборсиз қолмаган, уларга қўлларидан келганича ёрдам бериб, меҳр-мурувват кўрсатиб келишган. Аҳиллик, тотувлик туйғулари халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

 

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

 

     "Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз." (“Ҳужурот” сураси, 10-оят).
    Дарҳақиқат, бу биродарлик дин қардошлиги бўлиб, дунёдаги барча инсоний алоқалардан устун туради. Бу биродарлик Аллоҳ учун дину - диёнат учун. Ислом - иймон учундир. Ва у ўзаро муҳаббат, тинчлик-омонлик ва ҳамкорлик асосига қурилган бўлади. Бу биродарликка путур етса зудлик билан ислоҳ қилишга ўтмоқ керак. Чин мўмин бошқа бировга зарра миқдорда бўлса ҳам озор бермаслиги лозим.
     Афсуски, бугунги кунда “чин” мўминликни даъво қилаётган террорчилар ҳали ақлий камолотга етмаган ёшларни ўз Ватанига, ота-онасига қарши қурол кўтаришга ундамоқдалар. Зулм қилиш, тажаввузкорлик ислом динига мутлақо зид тушунчалардир. Шу кунларда Миср ва Сурияда ғалаёнлар оқибатида минглаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлмоқда. Бунинг боиси у ердаги инсонларнинг аҳил эмасликлари, лоқайдликлари, “Сен менга тегма мен сенга тегмайман” қабилиди иш тутишаётгани, турли оқим ва фирқаларга бўлиниб, ўзларини ўзлари ҳалок қилаётганлари десак хато бўлмайди. Аллоҳ таоло бандаларни ўзаро тинчликка ва аҳилликка даъват этиб шундай буюради:

 

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنْتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِنَ النَّارِ فَأَنْقَذَكُمْ مِنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آَيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

 

     "Ҳаммангиз Аллоҳнинг "арқони"ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади." (“Оли Имрон” сураси, 103-оят).
     Ояти каримадаги “Аллоҳнинг арқони” деган иборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон арқонни маҳкам ушласа, қутулиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликларининг ҳам бирдан-бир чораси – Қуръони Каримни маҳлам ушлашликдир. Шундагина инсон нажот топади.
      Тинчлик, аввало ҳар бир кишининг ўзидан бошланади. Зеро, Ислом кўрсатмаларига амал қилган инсон қалбига тинчлик-хотиржамлик ўрнашади. Сўнгра бу оилага, оиладан маҳалла ва жамиятга, сўнг давлатга кўчади. Бефарқлик ва лоқайдлик инсонни ҳаёт йўлида ўз йўлини топа олмай, адашиб кетишлари учун асосий сабабдир.
       Инсон доимо огоҳ бўлиб яшаши керак. Жамият аъзолари доимо бир-бирларини тушуниб, ўзаро келишишлари ва тафриқага тушмасликлари керак. Тафриқага тушиш, яъни ажралиб қолиш динимизда ҳаром саналади. Инсонлар доимо аҳил бўлиб яшашлари, барча ишларда кенгашиб иш кўришлари уларни турли хил оқимларга қўшилмасликлари ва ҳақ йўлида собитқадам бўлишликларида асосий омилдир. Айтиш керакки, катталарнинг энг улуғ вазифаси ёшларни фикрлашга ўргатишдир. Эътиқод соғломлиги – халқ бойлиги, ақида тўғрилиги эса – халқ тинчлигидир. Ақида масалида ёшлар тафаккурини тўғри шакллантириш – ёшлар, қолаверса, бутун жамиятнинг ҳаёти ва келажагини мафкуравий таҳдид таъсиридан сақлаб қолишдир.

     Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Кармов таъкидлаганларидек: “Бугун замон талаб қилаётган дунёвий билимлар билан бирга, инсон ҳаётининг маъно ва мазмунини англатадиган, эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик каби фазилатлатлардан сабоқ берадиган диний билимларни ҳам пухта ўзлаштирган одамгина давримизнинг кескин ва мураккаб саволларига жавоб топа олади. Ҳозирги вақтда дунёнинг узоқ ва яқин ҳудудларида, яқин шақр минтақасида юз бераётган қарама-қаршилик ва қонли тўқнашувлар, низо ва зиддиятларнинг туб илдизи ҳам айнан мана шундай кенг билим ва тушунчага эга бўлмаслик жаҳолат ботқоғига ботиб қолиш, ақидапарастлик билан бўлиқ, десак, янглишмаган бўламиз”.
     Аллоҳ таоло инсонларни аҳил бўлишга, турли хил фирқаларга бўлинмасликка, инсонларни яхшикка буюриб, ёмонликдан қайтаришга буюрди. Чин мўминлик аҳилликдир. Маълумки, бизнинг диёримиз дунёдаги энг тинч мамлакатлар сирасига киради. Ана шу Яратганнинг неъматини асраш, эртанги келажак учун етказиш учун бугун ҳар қачонгиданда огоҳ бўлмоғимиз даркор.

 

 

Робия Маннобжонова 

Хадичаи Кубро билим юрти 3-курс талабаси 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217288
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622