Бир анжир ва етти зайтун донаси
5.12.2017 6651

Япония илмий – тадқиқот маркази раҳбари ислом динини қабул қилди. Бунга Ал-Азҳар университети ўсимликлар ва ҳалқ табобати бўлими собиқ декани, профессор – академик Тоҳо Иброҳим Халифанинг металлотионеин (Metallothionein) борасидаги илмий далили сабаб бўлди.

 

Металлотионеин (Metallothionein) – бу инсон ва ҳайвон мияси жуда оз миқдорда ишлаб чиқарувчи таркибида олтингугурт (S) сақловчи оқсил модда бўлиб, у рух, темир ва фосфор моддалари билан осон бирикиш хоссасига эга. Металлотионеине инсон организмининг ҳаётий фаолияти учун ўта аҳамиятли модда бўлиб унинг фойдали ҳусусиятлари беҳисоб. Жумладан, Металлотионеин организмдаги холестерин миқдорини камайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди, юрак, қон-томир фаолиятини мустаҳкамлайди ва нафас олиш аъзолари фаолиятини нормаллаштиради.

 

Мазкур модда, 15 ёшдан бошлаб 35 ёшга қадар инсон миясида организм эҳтиёжига мос тарзда ишлаб чиқарилади. Кейинчалик 60 ёшга қадар ишлаб чиқариш камайиб бориб 60 дан сўнг бутунлай тўхтайди. Ҳайвонларда эса мазкур элемент жуда кам миқдорда ишлаб чиқарилади. Шу сабаб, бу моддани на инсон ва на ҳайвон организмидан олиш мумкин.

 

Ушбу ҳақиқатни кашф қилган япон олимлари, мазкур ёшлик эликсирини табиатдан, яъни ўсимлик ва мевалардан излай бошлашди.

 

Натижада, Металлотионеин моддаси табиатда фақатгина икки ўсимликда – анжир ва зайтун меваси таркибида бўлишини аниқлашди.

Мана шу жойда Қуръони Каримга эътибор қаратайлик.

وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ

 

1 . Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам.

(Ат-Тийн сураси, 1)

 

Демак, Қуръони Каримда ушбу мевалар бекорга тилга олинмаган. Уларнинг нақадар аҳамиятли эканини, улар билан ҳатто қасам ичилаётганидан ҳам тушуниш мумкин.

 

Металлотионеиннинг анжир ва зайтун мевалари таркибида борлиги аниқ бўлгач, яна бир қизиқ факт юзага келди. Маълум бўлишича, битта анжир ва биттагина зайтун меваси таркибидаги Металлотионеин одам организми эҳтиёжини қондира олмас экан. Давом этган изланишлар : бир анжир ва етти зайтун меваси инсон организмининг Металлотионеинга бўлган эҳтиёжини қондириши маълум бўлди.

 

Илмий изланиш натижалари билан танишиб чиққан профессор Тоҳо Иброҳим Ҳалиф Қуръони Каримда анжир ва зайтун мевалари зикр этилган оятларни излай бошлади. Натижа эса барчани лол қолдирди!

 

Буни қарангки, анжир меваси Қуръони Каримда бир марта зайтун меваси эса олти марта зикр этилган ва еттинчи марта зайтун мевасининг номи зикр этилмай фақат  тавсифи келтирилган, жами бир марта анжир ва етти марта зайтун меваси келтирилган экан.

وَشَجَرَةً تَخْرُجُ مِن طُورِ سَيْنَاء تَنبُتُ بِالدُّهْنِ وَصِبْغٍ لِّلْآكِلِينَ

 

20 . Ва (Биз сизлар учун)Тури Сайно*(тоғи)дан чиқадиган бир дарахтни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ҳолда ўсур*.

(Муминун сураси, 20)

 

(Шарҳ:* “Тури Сийно”, “Тури Сайно” ва “Тури Синин” деб аталадиган тоғ Миср билан Айла шаҳри ўртасидаги муборак тоғ бўлиб, у Мусо (а.с.) Аллоҳ билан гаплашган тоғдир. Шу тоғда энг кўп тарқалган Зайтун дарахти тўфондан кейин илк бор кўкариб чиққан дарахт бўлиб, у уч минг йилгача қуримай туриши мумкин, дейилади.

Манба: “Қуръони Карим” маъноларининг таржима ва тафсири. Шайх Абдулазиз Мансур.)

 

Профессор мазкур материал юзасидан Қуръони каримдан топган далилларини япон олимларига жўнатди. Олимлар эса, профессорнинг айтган сўзлари нақадар ҳақ эканига, шунча илмий тадқиқотлар натижасида кашф этилган ҳақиқат бундан 1427 йил муқаддам аён бўлиб бўлганини тан олдилар. Олимлар гуруҳининг раҳбари ушбу оятларни кўриб Ислом динини қабул қилажагини ва Яратганга иймон келтиришини маълум қилди ва олиб борилган тадқиқотларнинг муаллифлик ҳуқуқини профессор Тоҳо Иброҳим Ҳалифга тақдим этди.

 

 Қосимхон Бойханов

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217105
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608