Атиги 5 дақиқа...
3.2.2018 2513

Кўпинча одамларнинг “ҳаёт ташвишларига ўралиб қолдим”, “вақтим ҳеч нарсага етмаяпти” ёки “муаммолардан ортиб ибодатга вақт ажратолмаяпман” деган иддаолари қулоғимизга чалинади. Лекин, унутмайлик, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У бизга арзимаган амалимиз учун беҳисоб савоблар ваъда қилганки, кўпчилигимиз бундай бебаҳо неъматни беҳуда сарфламоқдамиз. Келинг, барчамиз учун арзимас ҳисобланган 5 дақиқа ичида қанча савоб олиш мумкинлиги ҳақида фикр юритайлик.

1. 5 дақиқада араб тилини ўртача билувчи киши Қуръондан 1700 ҳарфни бемалол ўқийди. Маълумки, Қуръоннинг ҳар бир ўқилган ҳарфи учун 10 савоб ваъда қилинган. Демак, 5 дақиқада 17000 савоб олиш мумкин. Агар киши секин-аста, тўхтаб ўқиса ҳам саҳиҳ ҳадисларда ёзилишича, Қуръонни қийналсада ўқишга ҳаракат қилган кишининг савоби 2 баробар кўпайтирилади. Демак ўртача ҳисобда бундай инсон 8500 савобга эришади.

2. 5 дақиқада 50 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу ла шарика лаҳ-лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр”

(Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқ, у Ягона, унинг шериги йўқ. У барча мулк Эгасидир ва Угина ҳамдга лойиқ. У барча нарсага қодир) 
калимасини такрорлаш мумкин.

Саҳиҳ ҳадисларда келтирилишича, кимда-ким ушбу калимани 10 марта такрорласа, унинг 10 та гуноҳи ўчирилади ва 10 савоб ёзилади. Шунингдек, унинг даражаси (Жаннатда) 10 тага кўтарилади ва у икки қулни озод қилган савобини олади.

3. 5 дақиқада 200 марта Калимаи Шаҳодатни такрорлаш мумкин.

“Ла Илаҳа Иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ)

4. 5 дақиқада 320 марта Аллоҳга ҳамд айтиш мумкин.

Алҳамдулиллаҳ (Аллоҳга ҳамд бўлсин)

5. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “энг яхши зикр бу “Ла Илаҳа Иллаллоҳ”, энг яхши дуо “Алҳамдулиллаҳ”дир”. (Ибн Можжа ва Термизий ривояти)

6. 5 дақиқада 75 марта “Субҳаналлоҳ валҳамдуллилаҳ, ва ла илаҳа иллалоҳ валлоҳу акбар” калимасини такрорлаш мумкин.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “ушбу калиманинг ҳар бир сўзи “субҳаналлоҳ” – садақа, “алҳамдулиллаҳ” – садақа, “Аллоҳу акбар” –садақа, “ла илаҳа иллаллоҳ” садақадир”. (Муслим ривояти) 
75 ни 4 га кўпайтирамиз 300. Демак, 300 садақа савобини олиш мумкин.

7. 5 дақиқада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга 100 марта саловот айтишимиз мумкин.

“Аллоҳуммаа солли ва саллим аъла набийина Муҳаммад”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга бир саловот айтса Аллоҳ унга 10 та ажр беражак” (Муслим ривояти). 
Демак, 5 дақиқада 1000 ажрга эга бўламиз.

8. 5 дақиқада 450 марта истиғфор айтишимиз мумкин.

“Астағфируллоҳ”.

Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қилиш, кун давомида билиб, ё билмай қилаётган гуноҳларимизга каффорат бўлади Иншааллоҳ.

Қаранг, атиги 5 дақиқада қанча савоб ва ажрга эришишимиз, гуноҳлардан фориғ бўлишимиз мумкин. Лекин ана шу 5 дақиқани қўшиқ тинглаб, беҳуда гапларни гапириб ёки ўйин ўйнаб ўтказишимиз мумкин. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, қай бири бизнинг келажагимиз ва охиратимиз учун фойдалироқ!

 

Қосимхон Бойханов 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217620
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24648