Армонлар қолмади
27.3.2016 3784

   Умра – 2016 йил мавсуми айни қизғин паллада бормоқда. Зиёратчиларимиз ушбу ибодатни адо этиб бўлиб, эндиликда ўз таассуротлари билан ўртоқлашмоқдалар. Шундай зиёратчилардан бири Тошкент вилояти 6-гуруҳидан Суннат ота Бегматов ўз таассуротларини қуйидагича баён этди:
    “Мана бир неча кундирки, биз Ўзбекистон Республикасидан Умра зиёратига келган ҳожиларнинг қалбидаги қувончни, танасидаги меҳрга тўла муҳаббатни, шукроналикни таърифлашга тил ожиз. Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхонадан то Масжидул Ҳаромга боргунимизча бизга яратилган шарт-шароитлар, зиёратларни тўлиқ ва мукаммал адо этиш учун яратилган кенг имкониятлар, юртимиздан келган қўли ширин ошпазлар томонидан тайёрланаётган тансиқ таомлару гуруҳ раҳбарлари ва ишчи гуруҳ ходимларининг ҳар бир саволга эринмасдан мулойимлик билан қилаётган муносабатлари қалбларимизда алоҳида меҳр ва фаҳр туйғуларини уйғотди ҳамда алоҳида таҳсинга сазовордир.
     Ҳеч бир муболағасиз шуни айтишим мумкинки бизнинг зиёратчиларга яратилган шароит мақтанишга ва мақталишга арзийдиган қилиб яратилган. Буни ҳар бир зиёратчининг кўзидан ва хатти-ҳаракатидан илғаб олса бўлади. Бас шундай экан, бу каби шароитни яратиб берган муҳтарам Президентимизга ва бошқа масъул раҳбарларимизга саноғи йўқ ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этмоқчиман. Ота-боболаримиз тмаган ва кўрмаган кунларни кўрдим, улар наздида рўёбга чиқмайдиган орзудек бўлган туйғуни бугун менга мустақиллик берди, қалбларимиз қаъридаги армон оташлари сўнди, ьарча ниятларимга етишдим Аллоҳга шукур.
     Ўзбекистон келажаги буюк давлат, авлодлари оламларга олим бўлган ва бўладиган юрт. Қалбимдаги армонимни рўёбга чиқарган Ватаним билан фаҳрланаман“

 

Ҳурмат билан, Тошкент вилояти 6-гуруҳидан Суннат ота Бегматов

 

www.religions.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218891
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47187
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45652
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24752