Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ
3.10.2015 4089

     Аллоҳ таоло Ҳижр сурасининг 9-оятида шундай марҳамат қилади: “Албатта Бу Эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз Ўзимиз уни сақлагувчимиз”. Бу ояти карима асрлар оша Қуръоннинг илоҳий Китоб эканини қайта-қайта исботлаб келмоқда. Узоқ ўтмишни қўя турайлик, мана шу бизнинг асримизнинг ўзида (20 аср назарда тутилмоқда) бу азиз Китобни йўқ қилиш учун қанчадан-қанча хуружлар бўлмади. Уни ўтда ёқдилар, дарёга оқиздилар, қабрларга кўмдилар. Бугина эмас! Яна Қуръонни ёд олган ёки ҳаётини шу илоҳий Каломга амал қилиб ўтказишни истаган миллионлаб улуғ зотларни йўқотиб юбордилар. Кейин-чи, кейин бошқа миллионлар қўлларида, тилларида ва дилларида биронта ҳам ҳарфи ҳам заҳаланмаган шу азиз Китоб билан пайдо бўлдилар! “Шубҳасиз Ўзимиз уни сақлагувчимиз”, деган илоҳий сўзлар ўз тасдиғини топди.
    Қуръон Аллоҳ таоло томонидан инсониятга туширилган илоҳий китобларнинг сўнггисидир. Бинобарин, мана шу оятда уни то қиёмат йўқотмай, бузмай сақлашни Ҳақ таоло Ўз зиммасига олган. Илгари ўтган умматларга нозил қилинган илоҳий китобларга ўзгаришлар киритилиб, бузилгани ҳолда (масалан, Инжилнинг етмишдан ортиқ таржималари бор, лекин асл нусхаси ҳеч қаерда йўқ) Қуръон, мана ўн тўрт асрдан буён Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай нозил қилинган бўлса, худди шундай сақланиб келмоқда.

 

Шайх Алоуддин Мансур

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218529
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98086
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47129
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45542
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24727