Ҳадисларнинг илмий мўъжизаси: хурмо меваси
30.5.2018 2971

Барчамизга сир эмаски, янги чақалоқ дунёга келиши билан кўпчилик мусулмон оилаларида гўдакнинг оғзига чайналган хурмо мевасини солиш одати мавжуд. Ушбу одат Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам)дан мусулмон умматига меросдир. Чунки, Амин сифатига эга бўлган Расулимизнинг ҳар бир қилган ишлари ва айтган сўзлари бежиз эмас.

Анас ибн Моликдан ривоят. У киши  деди: «Мен Абдуллоҳ ибн Аби Талҳа Ал–Ансорий туғилган вақтда уни кўтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам абоага ўраниб туяларини тозалаётган эдилар. У зот сўрадилар: «Сенда хурмо борми?» Мен «ҳа», дедим ва бир неча дона хурмо узатдим. Расулуллоҳ хурмоларни оғизларига солиб чайнадилар. Сўнг боланинг оғзини очиб, унга солдилар. Бола тили билан уни ялай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ансорларнинг хурмони яхши кўришини қаранг!» дедилар ва болага Абдуллоҳ, деб исм қўйдилар. (Саҳиҳи Муслим-  6/174).

Маълум бўлишича, гўдакнинг оғзига хурмо мевасини солиш билан биз ундаги оғриқ ҳиссининг камайишига ва юрак уришини меъёрга келишига сабаб бўлар эканмиз.

Британиянинг тиббиёт журналида  (№ 6993, 10 июня 1995 г.) чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, шакар моддаси танадаги оғриқни камайтиришда ёрдам беради.

“Сахарозанинг гўдакларда оғриқ қолдириш хусусияти: рандомизе назорат қилинувчи тажриба” номли тадқиқот Англиянинг Генерал Лидс шифохонасининг туғруқдан кейинги бўлимида доктор Нора Хаоуари, Кристофер Вуд, Джиллиан Грайффитс ва Малкомом Левинлар томонидан олиб борилган.

Тадқиқот давомида 60 нафар ҳомиладорликнинг 37-42 хафтасида туғилган чақалоқларга туғруқнинг 1-6 кунлари давомида 12.5% ли сахароза, 25%ли сахароза, 50%ли сахароза ва стерилланган оддий сув бериб борилди.

Биринчи гуруҳ чақалоқларга (30нафар) гепатит касаллигини аниқлаш учун тўпиқдан олинадиган таҳлилдан аввал сахарозали эритма ичирилди. Қолган 30 нафар чақалоққа эса айнан шу таҳлил олдидан стерилланган оддий сув берилди.

25% ва 50%ли сахароза эритмасидан 2 миллилитр қабул қилган гўдакларнинг қон олиш вақтидаги йиғилари стерилланган сув ичирилган чақалоқларникидан сезиларли даражада кам бўлгани кузатилди. Шунингдек, уларнинг юрак уришлари ҳам таҳлилдан сўнг тезда ўз маромига келди. Эритмадаги сахарозанинг миқдори ортгани сари гўдакларнинг йиғиси шунчалик камайди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, янги туғилган чақалоқнинг оғзига солинган хурмо мевасидаги сахароза гўдакнинг янги шароитга мослашувини, ундаги ноқулайликларни оғриқсиз енгиб ўтишини таъминлайди.

Доктор Бласс ва Хоффмайерлар ҳам Мустақил газетада  (жума 9 июн 1995 й.) эълон қилган кузатишлари натижасига кўра, 12.5%ли сахароза эритмасини хатна қилиш жараёнидан аввал қабул қилган гўдакларнинг амалиёт вақтидаги йиғилари сезиларли даражада кам бўлгани қайд этилган.

Энди шу ўринда, хурмо меваси ҳақида маълумот берсак. Хурмо меваси таркибида жуда юқори даражада (70-80%) шакар миқдори мавжуд бўлиб, ундага фруктоза ва глюкоза моддалари миянинг озиқланиши учун ўта муҳим ва улар юқори калорияли, ҳамда осон ҳазм бўлади.

Шунингдек, хурмонинг таркибида 2.2% оқсил моддаси, А, В1,В2 витаминлари, организм учун керакли минераллар: калий, натрий, кальций, темир, марганец, қўрғошин моддалари ҳам мавжуд. Хурмо меваси таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган калий моддаси гўдакнинг туғилиш ва хатна қилиниш жараёнларида қон кетиши билан боғлиқ вазиятларда ўта муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда, Расулуллоҳнинг рўзадорнинг оғиз очиш вақтида хурмо мевасини истеъмол қилиши ҳақидаги кўрсатмаларига ҳам бир оз тўхталсак. Рўзадор киши кун давомида емай, ичмай оч юргани сабаб қон таркибидаги шакар миқдори пасаяди. Шу сабаб мия ҳам озуқасиз қолади. Оғиз очилган вақтда энг аввал ейилган хурмо меваси қонни керакли шакар моддаси билан етарлича таъминлаб беради. Хурмо таркибидаги фруктоза ва глюкозанинг тез эрувчанлик хусусияти сабаб мия бир неча дақиқадаёқ кун давомидаги озуқа танқислигини тиклаб олади.

Мана, яна бир суннатнинг ҳикматини билиб олдик. Дарҳақиқат Ислом дини мукаммал дин, унинг Расули (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳар бир суннатлари ҳикмат ва мўъжизанинг ўзидир ва ушбу доноликнинг мағзи мана 14 аср ўтиб энди-энди илм-фан томонидан ўз тасдиғини топиб келмоқда.

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218977
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98179
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45679
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758