ҚАДРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК ЁХУД БИР УМРГА ТАТИГУЛИК ТУН
21.6.2017 3670

   Аллоҳ Ўзининг ҳикмати ила баъзи кунлар ва баъзи соатларни бошқаларидан устун ва фазилатли қилиб қўйди. Мисол учун, ойлар ичида рамазон, ҳафта ичида жума, кунлар ичида эса қадр кечаси.

 

   Ушбу муборак соатларда Ўзининг кўрсатмасига итоат қилган бандаларига улкан ажрларни ваъда қилди. Мана шундай ажрларга қадр кечасини ибодат билан бедор ўтказган кишига тайёрлаб қўйилган савоб ҳам киради.
Аллоҳ ушбу тунни ибодат ва дуолар билан бедор ўтказган бандасига 1000 ойлик ибодатни яъни саксон уч йилу тўрт ойлик ибодатнинг савобини беришни ваъда қилди.

 

   Шу ўринда бир савол туғилади; Нима учун айнан минг ой? Юз ой ёки икки минг ой эмас? Бу саволга жавоб бериш учун Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган қуйидаги ҳадисга мурожаат қиламиз.

 

«أَعْمَارُ أُمَّتِى مَا بَيْنَ سِتِّينَ إِلَى سَبْعِينَ وَأَقَلُّهُمْ مَنْ يَجُوزُ ذَلِكَ».

 

  «Умматимнинг умри 60 ва 70 ёшнинг орасида бўлади. Уларнинг озчилиги бу ёшдан ўтади», дедилар.
Агар минг ойни 83 йилу 4 ойлигини инобатга олсак, унда қуйидаги маъно келиб чиқади:
Қадр кечаси битта инсонинг умридан ҳам кўра афзалроқдир, деган маъно тушунилади.

 

Гўёки Аллоҳ шундай деятган бўлади:

 

  مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ كَأنَّمَا قَامَ الْعُمْرَ كُلَّهُ

 

«Ким қадр кечасини ибодат билан бедор ўтказса, гўёки бутун умрини ибодат билан ўтказганнниг ажрини олади».

 

   Азизлар агар ҳисоблаб чиқсак қуёш ботгандан кейин яъни тунги соат саккиздан фажр вақтигача яъни 3:30 дақиқа ўтганча етти ярим соат вақт бўлар экан. Мана шу етти ярим соат бир кишига бериладиган 70-80 йиллик умрдан кўра афзал экан.

 

   Шунниг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу тундан ғафлатда қолган инсонни ҳамма яхшиликлардан маҳрум бўлагинин айтиб шундай деганлар:

 

هَذَا الشَّهْرَ قَدْ حَضَرَكُمْ وَفِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ مَنْ حُرِمَهَا فَقَدْ حُرِمَ الْخَيْرَ كُلَّهُ

 

«Мана сизларга бу ой кирди. Бу ойда шундай бир тун борки, у тун минг ойдан афзал. Ким бу тундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди».

 

   Қадр кечасида қодир бўлганча намоз ўқилади. Зикр қилинади. Қуръон тиловат қилинади. Ва энг муҳими оламлар Роббига юзланиб дуо қилинади. Чунки бу соатларда Аллоҳ бандаларига юзланиб:

 

هَلْ مِنْ سَائِلٍ يُعْطَى هَلْ مِنْ دَاعٍ يُسْتَجَابُ لَهُ هَلْ مِنْ مُسْتَغْفِرٍ يُغْفَرُ لَهُ

 

«Сўровчи борми? Берилади. Дуо қилувчи борми? Ижобат қилинади. Тавба қилувчи борми? кечирилади», деятган бўлади.
Келинг азиз юртдошлар бу соатни ғанимат билиб, тоат ва ибодатлар билан бедор ўтказайлик!

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217836
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 97982
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47005
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 44871
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24671