НАМОЗ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
7.9.2018 3391

Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.

ИККИ РАКЪАТЛИ ФАРЗ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
1. Каъба томонга юзланиб, "Холис Аллоҳ учун бомдод намозининг икки ракъат фарзини ўқишга ният қилдим" мазмунида ният қилинади.
2. Икки қўлнинг кафтини қиблага қаратиб, бармоқларини букмай, уларнинг орасини кенг очмай ва жипслаштирмай, ўз ҳолича қўйиб, бош бармоқни қулоқнинг юмшоғи баробарича кўтариб, "Аллоҳу акбар", деб такбир айтиш билан намоз бошланади. "Аллоҳу акбар", деганда "Аллоҳ" лафзида "ҳ" ҳарфидан кейинги "замма" ҳаракатини "Аллоҳув" демай айтилади. "Акбар"да "б" ҳарфидан кейин "алиф"ни чўзиб, "акбар" дейилмайди. Бу ҳолатда ҳам маъно ўзгариб, намоз бузилади.
3. Қўлларни қовуштирган ҳолда киндиқ остида тутиб, "Сано" ("Субҳанакаллоҳумма...") ўқилади.
4. Таъаввуз ("Аъуузу биллаҳи.."), басмала ("Бисмиллаҳ..") билан Фотиҳа сураси ўқилади ва "валад долийн"дан кейин оҳиста "амийн" айтилиб, таъаввуз ва басмаласиз бирорта сура ўқилади.
5. "Аллоҳу акбар", дея энгашиб, рукуъга борилади, бунда энг ками уч марта "Субҳана Роббийал-ъазийм" (Улуғ Роббим покдир), дейилади.
6. Белни тиклаётиб, "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ" (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишини эшитади), дейилади. Тўлиқ тикланиб бўлгач, "Роббанаа, лакал ҳамд" (Роббимиз, мақтов Сенгадир), дейилади.
7. "Аллоҳу акбар" деб, ерга аввал тиззалар, кейин кафтлар, сўнг бурун ва пешона қўйилиб, сажда қилинади. Бунда тирсаклар ерга ва биқинларга теккизилмайди, барча аъзолар, ҳусусан, оёқ бармоқлари иложи борича қиблага юзлантирилади. Саждада камида уч марта "Субҳана Роббийал-ъалаа" (Олий Роббим покдир), дейилади.
8. "Аллоҳу акбар", деб саждадан бош кўтарилади ва чап оёқни тўшаб, ўнг оёқ кифтини тик қилиб, бармоқлар қиблага юзлантирилган, икки қўл кафти учи тизза баробарича қўйилган ҳолда ўтирилади.
9. "Аллоҳу акбар", деб иккинчи марта сажда қилинади.
10. "Аллоҳу акбар", деб ҳеч нарсага суянмай, иккинчи ракъатни ўқиш учун ўриндан турилади.
11. Иккинчи ракъатда ҳам "Бисмиллаҳ..." билан Фотиҳа сураси, орқасидан Қуръондан билганича бирор сура ёки узунроқ оят ўқилади.
12. Биринчи ракъатдагига ўхшаш рукуъ, саждалар қилинади.
13. Саждадан сўнг ўнг оёғини тиклаб, чап оёғи устига ўтиради ва аввал ташаҳҳуд "Аттаҳиййату..." ва "Аллоҳумма, баарик ъалаа..", кейин дуолар "Роббанаа, аатина..." ўқилади.
Сўнгра аввал тиккадан бошлаб, ўнг томондагиларни ва фаришталарни ният қилиб, ўнг тарафга, кейин тиккадан бошлаб чап томондагилар ва фаришталарни ният қилиб, чап тарафга "Ассалому алайалайкум
ва роҳматуллоҳ", деб салом беради, шу билан икки ракъатли намоз якунланади.
Икки ракъатли суннат намозларини ўқиш тартиби ҳам бундан фарқ қилмайди. Фақат ниятда фарқ бўлади.

"Мўминнинг меърожи"китобидан.


Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217650
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24651