Касал қалбнинг давоси қандай?
5.9.2018 3195

Машойихлар инсон қалби уч хил бўлади, деганлар.

1.Саломат қалб;

2.Касал қалб;

3.Ўлик қалб.

Саломат қалб эгаларига Аллоҳнинг хушхабарлари бўлсин!

“Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)”. Шуаро сураси.
Ўлик қалбда ҳаёт бўлмайди. Бундай қалб соҳиби Роббисини танимайдиган, Унинг буйруқ ва қайтариқларига эътибор бермайдига киши бўлади.
Ҳақиқатда қалб касал бўлади. Бу борада оятлар ҳам келган.

“Уларнинг қалбларида касал бор”. Бақара сураси.
Қалб давоси ҳақида гапирган машойихлар асосан касал қалб ва унинг даволаш йўллари ҳақида гапирганлар.

Тобибул қулуб-қалблар табиби бўлган улуғ зотлар касал қалбни даволашда қўлланиладиган энг катта дориларни санаб айтадилар:

Насуҳ тавба;
Тавба қилиш йўллари, шартлари китобларда муфассал ёзилган.

Иймонни бақувват қилувчи ибодатлар, зикрлар ва қалбни ҳимоя қилиб турувчи истиғфор билан кўпроқ машғул бўлиш;
Ибодатларда аввал фарзларни кейин нафлларни мукаммал қилишга эътибор қаратилади. Зикрларга келсак, маъсур бўлиши даркор.

Тиловати Қуръон, оятлар ҳақида тафаккур қилиш;
“Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди”. Юнус сураси.
Манфаатли илм;
Илм-маърифатсиз ҳаракатлар самараси озроқ бўлади.

Касал қалбига шифо сўраб кўп дуо қилиш;
Шайтоннинг ёмонликларидан паноҳ сўраш;
Одамларга етган моддий-маънавий зарарларга узр айтиб, тўлаб бериш.
Бу дориларни қўллашда албатта мутахассис кўригидан ўтиш тавсия қилинади.

"Етти Чинор" жоме масжиди имом-ноиби

Муҳаммадқуддус Абдухалимов

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217647
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24651