Ҳайит куни бажарилиши хайрли бўлган амаллар
13.6.2018 3143

Фазилатли Рамазон ойинининг тугаб бораётгани қалбларни қанчалик маҳзун қилса, унинг якунида чарақлаётган қуёшдек кўнгилларни нурафшон айловчи Ийд ал Фитр – Ҳайит айёми хонадонларимизга файзу-барокатлар олиб келади. Ушбу муборак кунда ҳар бир мусулмон Яратганнинг марҳамати, неъматлари ва раҳматига шукроналар айтиб, хурсандчилик қилади. Мана шундай фазилатли кунни Аллоҳ Таборак ва Таолонинг буйруғи ва ислом умматининг йўлбошчиси Расули Акрам (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўрсатмаларига мувофиқ ўтказиш ҳам бир мўмин учун хайрлидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатларига мувофиқ, бу кунда ғусл қилиб гўзал ниятлар ила Ҳайит намозига отланиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит ва жума намозлари учун ғусл қилишни буюрдилар” (Термизий ривояти).

Ҳушбўйликлар суртиб, янги кийимларни кийиниб ясаниш. Янгиси бўлмаса борини ювиб-тозалаб гўзал ҳолда суратланиш ҳам ҳадиси шарифларда ворид бўлган. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Уловларингизни ислоҳ қилинглар, либосларингизни чиройлисини кийинглар токи инсонлар орасида кўрк бўлинглар”, дея лутф қилганлар. Бошқа бир ривоятда эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам топганларимизни яхшисини кийишга ва энг яхшисини суришга амр қилардилар” дейилади (Ҳоким ривояти).

Ийд ал Фитр, яъни Рамазон ойининг якунидаги Ҳайит айёми намозига чиқишдан аввал Жаноби Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) бир ёки бир неча хурмони тановул қилиб олар эдилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит кунига бир ёки ундан кўп тоқ хурмо еб чиқар эдилар” (Абу Довуд ривояти)

Ийд ал Азҳо (Қурбон Ҳайити) кунида эса аксинча, намоздан қайтгунга қадар ҳеч нарса тановул қилмас эдилар.

Масжидга кетаётганда бир йўлдан бориб, қайтишда бошқасидан келиш. Илм аҳлларининг кўпчилиги бу мустаҳаб амал, деганлар. Бунинг сабаби йўлда кўплаб мўмин-мусулмонларни кўриб, хурсандчилик улашиш имконини беради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит намозига бошқа кўчадан бориб, бошқасидан қайтардилар” (Муслим, Термизий ва Аҳмад ривояти).

Ийд намозидан аввал ҳеч қандай нафл намозларини ўқимаслик. Расули Акрам (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Ҳайит намозини икки ракат адо қилар эдилар.

Ҳайит намозига қадар имкон қадар кўпроқ такбир ва таҳлиллар айтишнинг савоби беқиёсдир. Зеро, Қуръони Каримда ҳам марҳамат қилинади: “…Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди. Бу – ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишингиз ва шукр қилишингиз учундир” (Бақара сураси, 185-оят)

Ҳайит намозидан сўнг уйга қайтиб аҳли оиласини айём билан қутлаш, қариндош-уруғларни зиёрат қилиб, кўнгилларини олиш улуғ айём кунидаги энг маҳбуб ва манзур амаллардандир.

Кириб келаётган қутлуғ айём барчамизга муборак бўлсин. Аллоҳ рамазонда қилган ибодатларимиз, тутган рўзаларимизни ажри билан мукофотласин! Ҳайит айёми юртимизга ва хондаонларимизга тинчлик-ҳотиржамлик, файзу-барокатлар олиб келсин! Амин!

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217247
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24617