5 йўқотишнинг сабаби
18.12.2015 4914

     Ислом шариатининг ажралмас қисми сифатида эътироф этилувчи, мусулмон инсоннинг зийнати ўлароқ намоён бўлувчи, унинг юксак мартабаларга кўтарилишига сабаб бўлувчи асосий омил – бу одоб ахлоқ масаласидир. Ушбу муҳим масалага Қуръон ва Суннатда алоҳида эътибор берилган. Жумладан, қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган ҳадис, ушбу масаланинг муҳим жиҳатларини ёритиб беради.
     Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадилар:

 

“Ким беш нарсани хор қилса, беш нарсани йўқотади:

 

Ким уламоларга ҳурматсизлик қилса, динини йўқотади;

 

Кимки бошлиқларга ҳурматсизлик қилса, дунёсини йўқотади;

 

Ким дўстларига ҳурматсизлик қилса, манфаатларидан жудо бўлади;

 

Ким қариндошларини беҳурмат қилса, ришталаридан айрилади;

 

Ким ўз оила-аъзоларини ҳурмат қилмаса, ҳаёт қувончидан маҳрум бўлади”.

 


     Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари нақадар ҳақ эканини ҳар ким ҳаёти давомида кўриши мумкин. Ушбу ҳадис бизларни нафақат динда, балки қўшничилик, қариндошчилик алоқалари каби ишларда ҳам ҳусну хулқли бўлишга чақиради. Зеро, У зотнинг сўзлари ҳикматларга бойдир. Чунки Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон беҳуда гап гапирмаганлар. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ваҳий қилинган ҳикматларнигина сўзлаганлар. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш биз умматнинг зиммасига юкланган олий вазифадир.



Эрқулов Халилуллоҳ

 

www.mumina.uz  

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218733
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98137
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47156
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45603
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741