“4G”ми ё “4 жин”?
3.2.2018 3075

Юртимизда уяли алоқа компаниялари бирин-кетин 4Gга ўтишгани ҳақида эълон қила бошлашди. 3G технологиясидан кейинги қадам бўлмиш 4G туфайли уяли телефонларнинг интернетда ишлаши, маълумот юклашида сезиларли тезланиш кузатилмоқда. Мижозларга: “Сизнинг телефонингиз энди ярамайди, агар мусиқа, замонавий қўшиқлар тинглаш, қизиқарли ўйинлар ўйнаш ва энг янги киноларни томоша қилишни истасангиз, 4G тезлигига мосланган телефон жиҳози сотиб олишингиз керак!” демоқда алоқа операторлари. Аслида эса, бу билан ёшларнинг қўлтелефонга боғлиқлиги камида ўн марта ошди десак, тўғрироқ бўлади. Бақириб-чақириб реклама қилинаётган 4G орқали биз эришадиган неъматлар(!) “ақлли” телефонларнинг глобал тармоқдан ўйинлар, мусиқа ва видео юклаш ҳамда кино кўриш тезлигининг ортганидан иборат. Бу рекламаларнинг ортида нима борлигига диққат қиляпсизми? Ўйин ўйнаш, қўшиқ юклаш, кино кўриш ва видео кўчириш... Электроника даври деганлари шуми? Ҳозирда мобил телефонидан фойдаланиш гиёҳванд модда истеъмол қилиш билан тенг бўлиб қолди. Одамлар телефонларини уйда унутиб қолдиришса, ўзларини худди яланғочдек ҳис қилишади. Қарамлик шу даражага келдики, ярим тунгача кўзлар қўллардан узилмайди. Тўғри, бу замон зайли, қолаверса, биргина бизнинг юртимизда эмас, балки бутун дунёда кечаётган воқелик. Аммо бу ердаги энг қайғули ҳолат – ёшларнинг шундай нарсалар билан машғул бўлиб қолаётгани.

 

Огоҳ бўлайлик, фарзандларимиз энг ажойиб дамларини, илм ва ҳунар ўрганадиган фурсатларини “ақлли” дейилган ўша маккор матоҳга тикилиб ўтказмоқда. Уларнинг олтиндан қиммат вақтлари ана шу “G”лар томонидан ўғирланмоқда. Айнан шунинг учун ҳам бу “4G” деганлари менга “4 жин” бўлиб эшитилади. Сабаби, у худди шайтондек кишининг вақтини ўғирлайди, ибодатдан чалғитади ва ёшларнинг илм олишга сарфлаш керак бўлган вақтини шамолга совурилишига сабаб бўлади. Хўш, унда фан-техниканинг бундай янгиликларидан фойдаланмаслик керакми? Албатта, фойдаланиш керак, аммо айнан фойдаланиш керак, зарарланиш эмас. Шундай иш тутайликки, фан-техника ютуқлари бизнинг илм, дин ва жамият ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатларимизнинг қулайлашувига хизмат қилсин.

 

Содиқ Носир

 

Манба:irfon.uz

 
Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218897
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754