Исломни қабул қилган машҳур спортчилар
20.8.2015 7096

    Ислом – тинчлик ва оқибат дини. Спорт ҳам тинчлик, дўстлик, иттифоқлик рамзи ўлароқ, одамларни ҳамиша эзгуликка ундайди. Бу икки жиҳат бирлашса, комилликка эришувидаги йўллар янада равон, янада ёрқин бўлса ажаб эмас. Ана шу ҳақиқатни англаган кўплаб машҳур спортчилар ислом динини қабул қилиб, спортда ҳам улкан муваффақиятларга эришишмоқда.

 

Муҳаммад Али

 

 

      Бу америкалик афсонавий чарм қўлқоп устаси, уч карра жаҳон чемпионининг асл исми Кассиус Марселлус Клей бўлиб, дунёдаги энг машҳур мусулмон спортчилардан бири саналади. У муқаддас ҳаж сафари ҳақида шундай деганди: “Бу ҳаётимдаги энг унутилмас дақиқалар эди. Арофат тоғида турган чоғимда қалбимда кечган ҳиссиётларни ҳеч нарса билан солиштириб бўлмайди. Миллионлаб одам Буюк Аллоҳдан қилган гунохларини кечиришини, маҳфират ато этишини сўраб, ибодат қилишар, қалбимни бетакрор руҳий ҳолат чулғаб олганди. Айниқса, ранги, миллати, ижтимоий мавқеи турли хил бўлган одамлар икки энли оқ матода, ҳар қандай ғурур ва кибдан холи бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишларини кузатиш жуда хаяжонли эди. Бу Исломдаги тенгликнинг амалдаги ифодаси...”

 

Майк Тайсон, яъни – Малик Абдул Азиз

 

 

     Бокс оламининг иккинчи афсонаси – Майк Тайсон. У оддий йигитдан бокс афсонасига айланчгунича заҳматли йўлни босиб ўтди, исломни қабул қилиб, муқаддас Маккани зиёрат этди. Унинг айтишича, ислом дини унинг ҳаётида жуда катта ва муҳим роль ўйнайди: “Нима учун Исломни қабул қилганимни изоҳлашим мушкул. Аммо мен учун бу дин шунчаки “Саломалайкум” дейиш, яхши амаллар учун масжидга бориш эмас. Мен асл мусулмонман ва Қуръони Каримда битилган барча қоидаларга амал қилишим шарт...” 

    “Спортда эришган муваффақиятларингиз билан фахрланасизми”, деган саволга “Менинг энг катта муваффақиятим—бугунги хайр-саҳоват амаллари ва дардманд болаларга оз бўлса-да тегаётган ёрдамим. Ҳаётда энг муҳими шу. Ўтмиш? Нимаики бўлса, ўтди-кетди. Энди уларнинг мен учун заррача аҳамияти йўқ... ” деб жавоб берган эди Тайсон.

Николя Анелька

 

 

Франк Рибери

 

 

Тьерри Анри 

 

 


    Машҳур француз футболчилари Николя Анелька, Франк Рибери ва Тьерри Анрилар турли йилларда мусулмонликни қабул қилишган. Улар фаол фуқаролик принциплари ва шариат қоидаларига қатъий амал қилишлари билан миллионлаб одамлар меҳрини қозонишмоқда. Айтиш керакки, Анелька ва Рибери нима учун ислом динини қабул қилгани, унинг сабаблари ҳақида кам гапиришади. Сабаби, уларнинг фикрича, қалб амри, шахсий эътиқод масаласини оммавий муҳокама қилиб бўлмайди. Рибери эса майдонга тушиш арафасида қўлини дуога очиб, Яратганга илтижо қилади, Ўзидан ўтинади.
    Тьерри Анри Зидандан сўнг Франция терма жамоасида ўйнаган иккинчи мусулмон футболчи саналади. У тиллага бурканиб юрмайди, ҳар жума намозига боради, деб ёзади хорижий ОАВ. Айтиш керакки, Анри Франциядаги хижобни тақиқлаш масаласига биринчилар қаторида қарши фикр билдириб чиққанди.

Баскетболнинг тирик афсонаси – Карим Абдул-Жаббор

 

 

    Карим Абдул-Жаббор (Фердинанд Льюис Алсиндор) – Баскетбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, Миллий баскетбол ассоциациясининг “энг кучли снайпери”. У 6 маротаба Океанорти ассоциациясининг энг фойдали баскетболчиси, 19 маротаба МБА шарафини муносиб ҳимоя қилган “юлдузли матч” иштирокчиси. Шунингдек, у АҚШдаги энг машхур мусулмон спортчилардан бири.
    Карим Абдул-Жабборнинг фикрича, унинг бугун вазифаси муносиб ҳаёт кечириш, ислом ақидаларига амал қилган ҳолда яшаш. У АҚШ да мусулмонлар орасида ҳам профессионал спортчилар етишиб чиқишини исботлашни истади ва ниятига эришди.

 

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217611
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24646