ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЗАРУРИЙ ОДОБЛАРИ
4.11.2015 4961

   “… Албатта интернет орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан тезкор алоқа ўрнатиш, зудлик билан зарур ахборот ва маълумотларни олиш, билим ва маърифатни оширишда унинг беқиёс ўрни ва аҳамияти борлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Биз одамларимизнинг интернет имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишга бўлган интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Такрор бўлса-да айтмоқчиман – ахборот оламида қандайдир девор ўрнатиш, ўз қобиғига ўралиб, маҳдудликка юз тутиш йўли бизга асло маъқул эмас..”  Ислом Каримов



    Техника асри ҳисобланган ҳозирги замон шароитида иш фаолиятимизни, ижтимоий алоқаларимизни, таълим жараёнларини, хуллас, бутун ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиш мушкул бўлиб қолди. Буни сабаби оддий интернет ёрдамида ишлар осон, тез ва камхаражат бажарилади. Шунингдек,мислсиз қулайликларга эга эканлиги ҳам кишилар ҳаётида интернетни кенг ўрин эгаллашига сабаб бўлмоқда. Тасаввур қилиш учун биргина мисол келтиришнинг ўзи кифоя қилади, деб ўйлайман. Самолёт билан сафарга чиқмоқчи бўлган инсон чипта олиш учун чиптахонага бориши, навбатда туриб, чипта олиши, агар чипта у истаган кунга топилмаса, ортига қайтиб кетишига тўғри келади. Худди шу иш интернет орқали амалга оширилса-чи?!У уйда ўтириб, чипта харид қилади,вақти келганда, тайёрагоҳда учишдан олдин автоматдан электрон чиптасини олади. Бу иш аввалгисига солиштирилганда, анча камхарж ва осонроқ. Чиптахонага бориб овора бўлинмайди, навбатга турилмайди,устига устак арзонга тушади.Шунинг учун давлатларда бундай қулайликларни ривожлантириш,такомиллаштириш ва ундан юқори даражада фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда.

  Ҳозирги кунда асосан интернетдан фаол фойдаланувчилар, шубҳасиз, ёшлар. Улар сони ортиб бормоқда. “Болаларни асрайлик” (Саве тҳе Чилдрен) халқаро ташкилоти АҚШдаги 15-17 яшар ўсмирларнинг 85 фоизи, Канада ёшларининг 93 фоизи интернетдан мунтазам фойдаланишини эълон қилган.

     Юртимизда интернет фойдаланувчилар сони 2008 йилда 2 миллион бўлса, ҳозир кунга келиб 15 миллиондан ошган ва уларнинг аксарияти ёшлар.

   Ақлли инсонлар ҳар доим барча имкониятлардан мукаммал фойдаланиш ва бу йўлда бўладиган зарарларни иложи борича даф этишга интиладилар. Барча ишларда бўлганидек, ундан фойдаланишнинг ўзига хос қоидалари, шартлари ва одоблари мавжуд. Уларга риоя этиш билан мақсадга тезроқ ва сифатлироқ эришиш мумкин. Акс ҳолда, унинг зарар ва офатлари кулфат келтириши тайин. Ёшларни чалғитувчи, эътиқод ва ақидага путур етказувчи,фаҳшва ахлоқсизликни тарғиб қиладиган сайтлар кўпайиб бормоқда. Айрим кимсалар интернет орқали бир-бирига туҳмат қилмоқда, ҳақоратлаб сўкишмоқда, бир-бирини шарманда қилмоқда.Ҳатто уорқали сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам жиноятлар содир этилмоқда. Қўпол қилиб айтганимизда,интернет мазкур қабоҳатларни амалга оширишни осонлаштирмоқда.

   Ҳар нарсанинг қоида ва одоби бўлганидек, интернетдан ҳам фойдаланишнинг одоблари бор.

   Биринчидан, ундан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятнияхши қилган бўлиши керак. Фақат яхшиликни, рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилган одам фойда топади, кўзлаган мақсадига эришади. Интернетдан олган фойдасига қўшимча равишда, муқаддас дининимиз таълимотларига кўра амал қилгани учун савоб ҳам олади. Зеро, мусулмон киши бир яхшиликни ният билан қилса, бир савоб олади, ўша ниятига амал қилганида эса, савоби ўн марта кўпаяди.

   Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:“Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилсаю, униамалга оширмаса, Аллоҳ буни ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд этиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликгача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади”, дедилар(Имом Бухорий, Муслим, Насаий ривояти).

   Иккинчидан, интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрининг қадрини эсда сақлаш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини унутмаслик зарур. Айнанбу ҳис-туйғу бўлмагани боис,кўпчилик унда вақтини, умринизое қилмоқда.

   Узоқ вақт, муттасилинтернетда ўтирганлар, айниқса, болалартурликасалликларга чалинмоқда. Унутманг, инсон соғлиғигаўзи масъул. Қиёмат кунида ҳар бир аъзоимиз қилган ишининг ҳисобини беради.

   Интернетдан фойдаланишдасайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилиш чин маънодаги инсоний ишлардандир. Булар жумласига пул тўлаб кириш лозим бўлган сайтларга ҳақ тўламасдан ўғринча кириш, кўчириб олиш, рухсат берилмаган нарсаларни кўчириш, кўчирганда манбасиникўрсатмаслик каби ишлар киради. Бу ишлар барчаси гуноҳҳисобланади. Чунки бу бировнинг маърифий-маънавий мулкини талон-тарож қилишдан иборатдир.

   Учинчидан, интернет орқали ўзгалар билан алоқа боғлашда “яхшилик ва эзгулик йўлидаҳамкор бўлиб, ёмонлик ва душманликданвоз кечиш” шиори бўлиши зарур. Зотан, инсон дунёни, ҳаётини чиройлива обод этишга интилар экан,барча соҳаларда ушбу шиорга доимо амал қилса, иншааллоҳ, мақсадига етади, ажру савобга эришади.

    Ишхоналарда ва бошқа бирор шахснинг интернетиданрухсатсизфойдаланиш мумкин эмас.Баъзи кишилар ишхонанинг интернетида ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ўзларига эп кўришади. Бунда икки тарафлама мулоҳаза қилинадиган иш содир бўлади. Биринчиси, ишхонанинг интернетга тўлайдиган маблағи шахсий манфаатлариучун сарфланади. Иккинчиси,ишхонанинг ишини бажариш ўрнига шахсий ишларини қилган бўлади.

   Тўртинчидан, болаларнинг интернет ва компютерлардан фойдаланишини назорат қилиш лозим. Аввало,болаларникатталар рухсатисиз ёхуд уларнинг назоратисизинтернетдан фойдаланишини ман этиш лозим.

    Бу одоблар интернетдан унумли, маъноли ишлатиш учун зарурийбўлган одоблар ҳисобланиб, ундан оқилона фойдалансак, ҳаётимизга татбиқ этсак, нур устига нур бўлади.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китоби асосида

Мухторжон АКРАМОВ тайёрлади.

 

www.muslim.uz

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217149
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24610